Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Жигарнинг оғир шикастланишларида кўп босқичли хирургик усулни самарадорлигини баҳолаш
Мустафакулов И.Б. · Умедов Х.А. · Джураева З.А.
Научные статьи · 2020
Аннотация
Долзарблиги. Жигар травматик шикастланишининг кечиш оғирлиги, ташхис қўйиш ва даволашнинг мураккаблиги, шунингдек, ўлим кўрсаткичи юқорилиги туфайли қорин бўшлиғи аъзоларининг шикастланишлари орасида энг хавфли ҳисобланади. Корин бушлиғи аъзоларининг ёпиқ жароҳатланишларида жигар шикастланишининг частотаси 20 дан 46,9% гача қорин бўшлиғига санчиб тешиб кирувчи жароҳатлар -57% дан 86,4% гача ташкил қилади. Материал ва усуллар. Шулардан 19 (14,61%) беморда жигарнинг IV ва V даражали травматик шикастланишлари (E.Moore бўйича) қайд этилган. Кўп босқичли тактикани самарадорлиги ўлим ва йирингли-септик асоратларни учраш суръатига боғлиқ ҳолда баҳоланган. Натижалар. 17 ёшдан 50 ёшгача бўлган 19 беморларда жигарнинг массив травмасини хирургик даволаш таҳлил қилинган. Пациентларнинг ўртача ёши 26±2,0 ёшни ташкил қилган. Эркаклар 11, аёллар эса 8 кишини ташкил қилган. E.Moore бўйича жигарнинг IV ва V даражали шикастланишларида ISS шкаласи бўйича ўртача шикастланиш даражаси 34 баллни ташкил этди (17-76). Йўқотилган қоннинг ўртача миқдори 2850 мл бўлган (1750-3850 мл). Барча пациентларга кўп босқичли марлили тампонада (плёнка) лапаротомия бажарилди, 1 кишига операцияларнинг ўртача сони 2,7 (2-5), жигар жароҳатини тикиш тампонада билан (13), кенг гепатотомия ва қон томирларни боғлаш (3), атипик резекция (2), магистрал қон томирларни боғлаш тампонада билан (1) пациентларга ўтказилди. Хулоса. Қорин бўшлиғи аъзолари ўткир патологиясида «damage control» стратегиясини қўллаш ҳисобига ўлим 26,3% гача камайтиришга эришилди.
Доказательный фрагмент
«Долзарблиги. Жигар травматик шикастланишининг кечиш оғирлиги, ташхис қўйиш ва даволашнинг мураккаблиги, шунингдек, ўлим кўрсаткичи юқорилиги туфайли қорин бўшлиғи аъзоларининг шикастланишлари орасида энг хавфли ҳисобл…»
Образец извлечения
Демо-превьюДолзарблиги. Жигар травматик шикастланишининг кечиш оғирлиги, ташхис қўйиш ва даволашнинг мураккаблиги, шунингдек, ўлим кўрсаткичи юқорилиги туфайли қорин бўшлиғи аъзоларининг шикастланишлари орасида энг хавфли ҳисобл… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
in LibraryХамраев А.Ж., Эминов Р.И.2026
Медицина и инновацииВ Солдатов, Л Солдатова +12013