Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Сурункали юрак етишмовчилиги этиологик омилларининг кекса ва қарилик ёшида функционал синфларга хос тафовутлари
Адизова Д.Р.
Научные статьи · 2020
Аннотация
Долзарблиги. Шу пайтгача сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) ривожланиши, кечиши, самарали фармакотерапияси бўйича қатор изланишлар олиб борилган бўлиб, уларда аёллар танлов гурухининг жуда кам қисмини ташкил этган. Тадқиқот мақсади. СЮЕ этиологик омилларининг кекса ва қарилик ёшида функционал синфларга хос тафовутларини тахлил қилиш. Материал ва усуллар. Текширувга 107 та 60 ёшдан катта сурункали юрак етишмовчилиги II, III ФСлари билан касалланган кекса ва қари ёшдаги беморлар олиниб, уларнинг ўртача ёши 71,49± 7,71 ни ташкил этди. Натижалар. Барча беморларнинг 102 (95,3%)тасида АГ, 76(71,0%)тасида ЮИК учради, АГ ва ЮИК 71(66,3%) ҳолатда бирга келиши аниқланди. ЮИКсиз АГ 31 бе-мор(28,9%)да СЮЕ ривожланишига сабабчи бўлган бўлса, АГсиз ЮИК якка холатда 5 (4,5%) беморда СЮЕ ча-кирганлиги аникланди, лекин АГ 7 (6,5% )беморда, ЮИК 2 (1,8%) беморда ҚД билан бирга СЮЕга олиб келган. АГ, ЮИК ва СЮЕ ривожланишида хавф омили сифатидаги роли юқори бўлган ҚД 25 (21,8%) беморда мавжуд бўлиб, бунда ҚД барча ҳолатларда АГ ва\ёки ЮИК билан бирга келиши кузатилди. АГ ва ЮИК ларига ҚДнинг қўшилиб бирга келиши фоиз кўрсаткичлари орасидаги тафовут кексалик ва қарилик ёшидаги беморларнинг ҳар иккисида ҳам СЮЕ IIIФС да IIФСга нисбатан юқори кўрсаткичга (кексаларда 61,4% ва қариларда 33,1%) эга бўлиб, ЮЕ оғир кечишида ҚДнинг муҳим роль ўйнашини яна бир бор кўрсатиб беради. Ўтказилган миокард инфартининг СЮЕ ФСини оғирлаштирувчи омил сифатидаги аҳамиятини изланишларимиз натижасида унинг СЮЕ III ФС да 25,9% (14)да учраши билан тушунтирилиши мумкин ва бу ҳолат айниқса кекса ёшли СЮЕ III ФС ташхисланган аёлларда 28,5%(10)ни ташкил этганлиги аниқланди.
Доказательный фрагмент
«Долзарблиги. Шу пайтгача сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) ривожланиши, кечиши, самарали фармакотерапияси бўйича қатор изланишлар олиб борилган бўлиб, уларда аёллар танлов гурухининг жуда кам қисмини ташкил этган. Та…»
Образец извлечения
Демо-превьюДолзарблиги. Шу пайтгача сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) ривожланиши, кечиши, самарали фармакотерапияси бўйича қатор изланишлар олиб борилган бўлиб, уларда аёллар танлов гурухининг жуда кам қисмини ташкил этган. Та… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
in LibraryХамраев А.Ж., Эминов Р.И.2026
Медицина и инновацииВ Солдатов, Л Солдатова +12013
Лучшие интеллектуальные исследованияIkramov Kamronbek Dilshodbek о‘g‘li2025