Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Оғир куйган беморларда полиорган етишмаслиги синдромини профилактикаси ва даволаш самарадорлигини баҳолаш
Хакимов Э. А. · Хайитов У. Х. · Бегнаева М. У. · Ярматов К. Э.
Научные статьи · 2021
Аннотация
Долзарблиги. Мазкур мақолада куйиш касаллиги ва полиорган бузилишлари ривожланиши патогенези ёритилган бўлиб, унинг профилактикаси ва коррекциясининг асосий усуллари баён қилинган. Тадқиқот материаллари ва усуллари. Охирги 10 йилда оғир куйган беморларнинг даволаш натижалари таҳлил қилинди. Тадқиқот объекти бўлиб, 2008-2018 йиллар мобайнида РШТЁИМ Самарқанд филиалида даволанган, 18 ёшдан 74 ёшгача бўлган оғир куйишдан жабр кўрган беморлар келтирилди. Тадқиқот натижалари. Кузатувда бўлган барча беморлар даволаш усулларидан қаътий назар 2 гуруҳга бўлинди. Назорат гуруҳини 2008-2018 йиллар мобайнида РШТЁИМ Самарқанд филиали куйиш булимида даволанган 313 (48,67%) беморлар ташкил этди, уларни комплекс даволашда анъанавий шокка қарши инфузион-трансфузион терапия ва куйиш касаллиги босқичларига боғлиқ ҳолда умум қабул қилинган даволаш муолажалари ўтказилди. Асосий гуруҳни 2013-2018 йиллар мобайнида РШТЁИМ Самарқанд филиали куйиш булимида даволанган 330 (51,33%) беморлар ташкил этди, уларга ҳаёт учун муҳим аъзоларнинг функцияси бузилишига боғлиқ ҳолда бизлар томонимиздан таклиф этилган такомиллашти-рилган инотроп ва органопротекторли қувватлаш билан шокка қарши инфузион-трансфузион терапия ва эрта фаол хирургик ёндошув ўтказилди. Хулосалар. Такомиллаштирилган интенсив инфузион-трансфузион терапия комплекси принципларини амалиётга киритиш, органопротектор терапияни қўллаш, бундан ташқари салбий преморбид фонни коррекциялаш, нутритив қувватлаш шок кечишини енгиллаштиради, чуқур куйган беморларда полиорган етишмовчилиги ва ўлим фозини камайтиради.
Доказательный фрагмент
«Долзарблиги. Мазкур мақолада куйиш касаллиги ва полиорган бузилишлари ривожланиши патогенези ёритилган бўлиб, унинг профилактикаси ва коррекциясининг асосий усуллари баён қилинган. Тадқиқот материаллари ва усуллари. О…»
Образец извлечения
Демо-превьюДолзарблиги. Мазкур мақолада куйиш касаллиги ва полиорган бузилишлари ривожланиши патогенези ёритилган бўлиб, унинг профилактикаси ва коррекциясининг асосий усуллари баён қилинган. Тадқиқот материаллари ва усуллари. О… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
in LibraryХамраев А.Ж., Эминов Р.И.2026
Медицина и инновацииВ Солдатов, Л Солдатова +12013
Лучшие интеллектуальные исследованияIkramov Kamronbek Dilshodbek о‘g‘li2025