ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026
Ахборот технологиялари ёрдамида содир этилган жиноятларни фош этиш ва тергов қилиш амалиётидаги замонавий таҳдидлар ва чақириқлар
А.Ғ. Ғуломов
Наука и инновации в интересах национального и глобального развития · 2026
Аннотация
This article analyzes the sharp increase in crimes committed using information technologies and their socio-economic consequences. It explores types of cybercrime, emerging threats, and government responses, including legal, institutional, and preventive measures. The thesis emphasizes enhancing cooperation between the population and state bodies to ensure digital security. 175 «Наука и инновации в интересах национального и глобального развития» Keywords: cybercrime, information technology, digital security, electronic evidence, phishing, law enforcement, information crimes, digital financial literacy, cyber hygiene, institutional measures. Ҳозирги замонавий жамият рақамлашувнинг тотал босқичи остонасида турибди. Айни пайтда, рақамли маълумотлар айланмасининг катта ҳажмда ошиши ҳамда ахборот-коммуникация технологияларининг жамиятнинг деярли барча соҳаларига жорий этилиши туфайли шахсий маълумотларни турли рақамли қурилмаларда сақлаш имконияти юзага келган. Бунда мобил алоқа воситалари, шахсий компьютерлар, навигаторлар, видеорегистраторлар ва шунга ўхшаш бошқа қурилмаларда тўпланаётган маълумотлар ҳажми тобора ортиб бормоқда. Бу жараён рақамлашувнинг индивидуал ва институционал даражадаги таъсирини чуқурроқ таҳлил қилиш заруриятини юзага чиқармоқда. Юқорида таъкидланганидек, ҳозирги кунда кибержиноятчилик ўз кўламини жадал кенгайтириб, тобора тизимли ва трансмиллий характер касб этмоқда. Ушбу таҳдидга жавоб тариқасида халқаро ҳуқуқий тартибга солиш фаол реакция намоён этмоқда ҳамда кибержиноятчиликка самарали қарши туришга қаратилган махсус ҳуқуқий механизмлар ва институционал ёндашувларни шакллантирмоқда. Жаҳон миқёсидаги кузатилаётган тенденцияларга мос равишда, сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам ахборот технологиялари воситасида содир этилаётган жиноятлар сони изчил ўсиб бормоқда. Таҳлиллар оҳирги йилларда мазкур тоифадаги жиноятлар сони ошганлигини кўрсатмоқда. Тахлиллар сўнгги тўрт йилда кибержиноятлар сони қарийиб ўнбеш бараварга ошганлигини кўрсатмоқда. Ахборот технологиялари ёрдамида содир этилган жиноятлар сонининг ошиши аҳолида рақамли молиявий саводхонликни юксалтириш, хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг малакасини ошириш, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг замонавий тизимларини жорий этиш зарурати мавжудлигидан далолат бермоқда. Таҳлилларга кўра, қайд қилинган жиноятларнинг қарийиб ярмини фирибгарлик жиноятлари ташкил этади. Кибержиноятчиликнинг турлари ва қўлами йил сайин кенгайиб бормоқда. Ўзбекистонда ҳам ушбу йўналишдаги таҳдидлар далзарблик касб этмоқда ва бу соҳада тизимли, ҳуқуқий ҳамда институционал ечимлар талаб этмоқда. Бу таҳдидлар нафақат шахсий маълумотлар хавфсизлиги, балки молиявий барқарорлик ва жамиятдаги ишонч муҳити учун ҳам жиддий хавф солади. 176 «Наука и инновации в интересах национального и глобального развития» Мазкур таҳдидларнинг олдини олиш ва кибержиноятчиликка қарши курашишда тизимли ёндашувни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли маҳсулотлар истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни кучайтириш чоралари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Қарор доирасида масъул идораларга жиноят ишлари доирасида крипто-активларни олиб қўйиш, хатлаш, сақлаш ҳамда топшириш тартибини белгилаш, электрон (рақамли) далилларни расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш каби вазифалар қўйилган. Мазкур Қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан Жиноят ва Жиноят- процессуал кодексларига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори билан Бош прокуратуранинг ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси тузилмасида кибержиноятларга қарши курашишда қонунийликни таъминлаш бўлими, ҳудудий прокуратуралар ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимларида унинг гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур тузилмалар ички ишлар органларининг кибержиноятларни тергов қилиш ва фош этиш фаолияти жараёнида қонунчилик ижроси устидан прокурорлик назоратини амалга ошириши белгиланган. Ҳозирги кунда рақамли макондаги хавф-хатарлар нафақат техник ҳимоя, балки ахборотга асосланган шахсий онгли муносабатни ҳам талаб қилмоқда. Шу сабабли, аҳолининг “Кибергигиена” бўйича билимларини ошириш – кибержиноятларнинг олдини олишда муҳим профилактик йўналиш сифатида давлат сиёсати даражасида кўриб чиқилмоқда. Ушбу мақсадда ахборот кампаниялари орқали аҳолига таҳдидлар ва уларнинг олдини олиш усуллари ҳақидаги билимларни етказиш, жамоавий хатарни барвақт аниқлаш ва расмий органлар фаолиятига фуқароларни жалб этиш мақсадида шубҳали интернет фаолияти ҳақи
Доказательный фрагмент
«This article analyzes the sharp increase in crimes committed using information technologies and their socio-economic consequences.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article analyzes the sharp increase in crimes committed using information technologies and their socio-economic consequences. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- cybercrime, information technology, digital security, electronic, digital financial literacy, институциональные меры, ахборот технологиялари, фишинг, цифровая безопасность, digital security, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, рақамли хавфсизлик, электрон далиллар, ахборот жиноятлари, cyber hygiene, electronic evidence, institutional measures., институционал чоралар, информационные преступления, law enforcement, information technology, правоохранительные органы, киберпреступность, рақамли молиявий саводхонлик, информационные технологии, кибергигиена, цифровая финансовая грамотность, information crimes, кибержиноятчилик, электронные доказательства, phishing
Смежные источники
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙРозимова Кундуз Юлдашевна2026
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙХожаярова Нилуфар Немат кизи,2025
Междисциплинарный диалог науки и общества в эпоху экологических переменРЕФОРМИРОВАНИЕ АНТИКОРРУПЦИОННОГО, ФРАНЦУЗСКОЙ РЕСПУБЛИКИ +12026