К содержанию
РецензированоRU2026

“АДАБУЛ МУФРАД” НИНГ НОДИР ҚЎЛЁЗМА НУСХАЛАРИ

Йўлдошхон Исаев

Talqin va tadqiqotlar · 2026

Аннотация

The article describes the life, scientific heritage of Imam Bukhari and a brief comparative analysis of rare manuscript copies of the book "Adabul mufrad" kept in world libraries. Keywords: Imam Bukhari, Adabul mufrad, manuscript, hadith, calligraphy, library, fund, line, page. Кириш Тарихдан маълумки, IX-XII асрлар ислом оламида илм-фан юксак даражада ривожланган. Шу боис бу асрлар илм-фан ривожининг олтин даври – Ислом Ренессанси деб эътироф этилган. Айнан ўша пайтлар давлат юритишдаги сиёсат тубдан ўзгариши билан бирга, илм-фаннинг турли соҳаларида юксак чўққилар забт этилган. Айниқса, тилшунослик, математика, астрономия, кимё, тиббиёт, ҳуқуқ, геодезия, география шунингдек, тафсир, ҳадис, калом ва фиқҳ каби янги соҳаларга қизиқиш кучайган. Натижада Муҳаммад Мусо Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Форобий, Маҳмуд Замахшарий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий, Юсуф Хос Ҳожиб, Маҳмуд Қошғарий каби юзлаб аждодларимиз серқирра истеъдод соҳиблари бўлиб етишган. ~ 22 ~ Talqin va tadqiqotlar ilmiy-uslubiy jurnali Impact Factor: 8.2 | 2181-3035 | № 7(65) Алломаларнинг бу шонли рўйхатида машҳур муҳаддис ва мўътабар инсон Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Бардазбеҳ Бухорий алоҳида ўрин тутади. У 194/810 йили Бухорода таваллуд топган ва 256/870 йилда олтмиш ёшда Самарқанд яқинидаги Хартанг қишлоғида вафот этган. Имом Бухорий дастлабки таълимни Бухоронинг Муҳаммад ибн Салом Пойкандий, Муҳаммад ибн Юсуф Пойкандий, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Маснадий, Иброҳим ибн Ашъас каби йирик муҳаддисларидан олган. Аллома 210/825 йилда онаси ва Аҳмад исмли акаси билан ҳаж ибодатини адо этиш учун Макка шаҳрига йўл олади. Ҳаж мавсумидан сўнг онаси ва акасини юртига кузатиб қўяди. Ўзи эса ўша ерда қолиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўрганади ва жамлайди. Илм талабида қирқ йил мобайнида Балх, Найсобур, Рай, Бағдод, Куфа, Макка, Мадина, Восит, Дамашқ, Асқалон, Ҳимс каби илм-фан ўчоғи ҳисобланган шаҳарларга сафар қилади. Имом Бухорий ҳадис илмидаги тенгсиз хизматлари учун Имомуд дунё – Дунё имоми, Ҳофизул кабир – Улуғ ҳофиз, Амирул мўминин фил ҳадис – Ҳадис илмида мўминларнинг амири рутбаларига сазовор бўлган. Тадқиқот натижалари Имом Бухорий ўзидан бой илмий мерос қолдирган. Асарларининг аксарияти бизгача етиб келган. Манбаларда қуйидаги 24 та асари борлиги қайд этилган: “Жомиъус саҳиҳ”, “Адабул муфрад”, “Тарихул кабир”,“Тарихул авсат”, “Тарихус сағир”,“Китобуз зуафо”, “Китобус сунан фил фиқҳ”, “Холқу афъолул ибод”, “Китобул куна”, “Қироату холфал имом”, “Китобул ҳиба”, “Рафъул ядайн фис солат”, “Биррул волидайн”, “Жомиъул кабир”, “Муснадул кабир”, “Тафсирул кабир”, “Китобул ашриба”, “Асомиус саҳоба”, “Китобул ваҳдон”, “Китобул мабсут”, “Китобул илал”, “Китобул фавоид”, “ Китобул қазоёс саҳоба ват тобеъин” ва “Машийхатул Бухорий” номли асарлари шулар жумласидандир[1:64-65]. Имом Бухорий “Жомиъус саҳиҳ” китобини 16 йил давомида тасниф этган. Уни 97 китобга ажратиб, 7500 дан ортиқ саҳиҳ ҳадисни киритган (“Жомиъус саҳиҳ”даги ҳадисларнинг адади борасида турлича маълумотлар келтирилган. Баъзи манбаларда 7575 та, айримларида 7563 та, дейилган.). 78-китобни “Китобул адаб” деб номлаган. 128 бобга бўлинган бу китобда одоб-ахлоққа оид 256 та ҳадиси шарифни жамлаган. Кейинчалик аллома бу билан кифояланиб қолмай, мавзуни ўта муҳим ҳисоблагани боис, унга бағишлаб алоҳида китоб тасниф қилишни лозим топган. “Жомиъус саҳиҳ”нинг “Китобул адаб” қисмидаги ҳадисларга одоб-ахлоққа оид бошқаларини ҳам қўшиб, “Адабул муфрад” (“Одоблар хазинаси”) номли китобни ёзган. Имом Бухорий ўз одатига ~ 23 ~ Talqin va tadqiqotlar ilmiy-uslubiy jurnali Impact Factor: 8.2 | 2181-3035 | № 7(65) кўра, “Адабул муфрад”ни 644 бобга ажратиб, уларга одоб-ахлоқ ва ижтимоий масалаларга оид 1322 ҳадисни киритган. Китобнинг асосий мавзуси “одоб-ахлоқ” бўлиб, унда гўзал хулқ, одоб- ахлоқ, яхши муомала, инсоний фазилат ва ижтимоий одобларга оид ҳадислар жамланган. Имом Бухорий ҳадисларни фиқҳий ёки ақидавий бўлимларга эмас, балки ахлоқ, одоб-ахлоқ қоидалари, ижтимоий муносабатлар каби мавзулар асосида таснифлаган. Улар инсон ҳаётининг деярли барча жабҳаларидаги одоб- ахлоқ қоидаларини қамраб олган. Жумладан, Оилавий муносабатлар: Ота-онага яхшилик қилиш, фарзанд тарбияси, қариндошлик ришталари. Ижтимоий муносабатлар: Қўшничилик, меҳмондорчилик, дўстлик, етимларга ғамхўрлик, меҳмонни икром қилиш. Шахсий ахлоқ: Ростгўйлик, омонатдорлик, камтарлик, ҳаё, сабр, шукр, мулойимлик, ғазабни жиловлаш, бошқаларга зиён етказмаслик. Нутқ одоблари: Тилни тийиш, ёлғондан сақланиш, ғийбатдан тийилиш, салом бериш одоблари. Турли ҳолатлардаги одоблар: Касални зиёрат қилиш, жанозада иштирок этиш, уйга кириш ва чиқиш одоблари. Бу Имом Бухорийнинг ҳадис илмидаги кенг қамровли ёндашувини ва ҳадисларнинг фақат диний ҳукмлар манбаи эмас, балки инсоний ҳаётнинг барча жабҳаларига тегишли кўрсатмалар эканлигини кўрсатади. “Адабул муфрад” турли тилларига таржима қилинган. Жуда кўплаб шарҳлар ёзилган. Асарнинг илмий

Доказательный фрагмент

«The article describes the life, scientific heritage of Imam Bukhari and a brief comparative analysis of rare manuscript copies of the book "Adabul mufrad" kept in world libraries.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article describes the life, scientific heritage of Imam Bukhari and a brief comparative analysis of rare manuscript copies of the book "Adabul mufrad" kept in world libraries. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Imam Bukhari, Adabul mufrad, manuscript, hadith, calligraphy
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники