К содержанию
РецензированоRU2021

Использование возможностей кластеров в развитии региональных туристических зон

КЛАСТЕРЛАР ИМКОНИЯТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ · Хасанов Нодир Эркинович

Экономика и инновационные технологии · 2021

Аннотация

The article examines the organization of regional tourist zones of our Republic, and also analyzes the potential of these zones to determine the directions of their development. Moreover, on the basis of an analysis of the possibilities of clusters in the improvement of regional tourist zones, the directions of development of this area are determined, and proposals and recommendations are given for the development of high-quality services for tourists. Key words: tourism, infrastructure, cluster, recreation, SWOT analysis, attractiveness, resources, public-private partnership. Кириш Президентимиз томонидан 2019 йил 5 январь куни “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ- 5611 сонли фармон қабул қилинди1. Бу фармонга асосан қуйидаги йўналишлар: -туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда мақбул ва қулай туризм муҳитини яратиш; -туризм бозорининг турли сигментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш; -туризм тармоғи учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилган бўлиб, амалга оширилиши керак бўлган вазифалар белгилаб берилди. Ҳозирги пайтда туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва ривожланиш йўналишларини ишлаб чиқишда асосий эътибор нималарга қаратилишини ўрганиш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Тадқиқотнинг асосий мақсадларидан бири туризм 1 www. Lex.uz. ҚҲММБ: 06/18/5611/2430-сон. 06.01.2019 й. 5/2021 (№ 00055) http://iqtisodiyot.tsue.uz 370 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil инфратузилмасини такомиллаштиришда кластернинг имкониятларидан самарали фойдаланиш бўлиб, бу соҳада кластерли ёндашувлар бошқа тармоқларга қараганда нисбатан кам ўрганилган. Анъанага кўра, кластерли ёндашув саноат ишлаб чиқаришига нисбатан ишлатилган. АҚШнинг электроника ва автомобилсозлик саноати, Германия кимё саноати, Италия пойабзал саноати, Швециянинг ўрмончилик ва ёғочни қайта ишлаш саноати ва бошқа шу каби саноат ҳудудлари нисбатан яхши ўрганилган. Кластерлар туризм инфратузилмасини ва марказларини шакллантириш, улар ташриф буюрувчиларни жалб қилиш, уларнинг рақобатдошлигини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эгалиги истботланган. Шу нуқтаи-назардан олиб қараганда, бу соҳада тадқиқотлар олиб бориш долзарб ҳисобланади. Қоидага биноан, қатъий ресурс чекланган шароитда фаолият юритадиган бир нечта ҳудудларнинг салоҳиятини бирлаштириш, сезиларли даражада ундан фойдаланиш самарадорлигини оширади ва аъло даражадаги миқдорий жиҳатдан самарага эришиш имконини беради. Аҳолига рақобатбардош турмаҳсулотни яратиш ва тақдим этишга асосланган туристик-рекреацион кластерларни ташкил этиш ҳудуднинг иқтисодий ўсишининг янги сифатига эришишига ёрдам беради. Экспортбоп ҳом-ашёни ошириш моделидан, инновацияларга йўналтирилган иқтисодий ўсиш моделига ўтишни амалга оширувчи туристик кластерларни яратишнинг ўзига хос жозибадорлиги саноат ривожланиши мавжуд бўлмаган, лекин етарлича табиий ресурсларга бой бўлган ҳудудлар учун хосдир. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Қишлоқларимизда туризмни ривожлантириш ва инфратузилмани шаклланти- риш, модернизация қилишга бағишланган кўплаб илмий ишлар мавжуд бўлиб, уларда қишлоқ туризмини ривожлантириш жараёнлари турлича талқин қилинган ва таърифланган, лекин уларнинг барчасида асосий эътибор хизматлар истеъмолчига йўналтирилганлиги катта аҳамиятга эга. Мазкур хулосаларга асосланиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаб, бу борада айрим муаллифларнинг фикри ва мулоҳазаларини таҳлил қилиб, уларнинг натижаларини умумлаштириб, қишлоқларда туризм инфрату- зилмасини такомиллаштириш тўғрисидаги мулоҳазаларимизни қисқача баён қиламиз. А.Ю. Александрованинг “География туризма” деб номланган дарслигида қишлоқ туризмини экологик туризмнинг бир тармоғига қўшишни илгари суради.[2] В.В. Храбовченконинг “Экологический туризм” деб номланган ўқув қўлланмасида экологик туризм билан бирга қишлоқ туризмини ташкил қилиш борасида тўхталган.[3] А.Б. Косолаповнинг “Теория и практика экологического туризма” деб номланган ўқув қўлланмасида экологик ва қишлоқ туризмини ташкил қилишнинг назарий масаласи устида тадқиқотлар олиб борган[4]. Шу сингари мамлакатимиз олимларидан А.Н. Норчаевнинг олиб борган изланишларида замонавий туризм инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш борасида бир қатор тавсиялар ишлаб чиқилган бўлиб, унда асосан туризмга инновацион технологияларни кенг жорий қилиш борасида тадқиқотлар олиб борилган[5]. Яна бир тадқиқотчи З.И. Усманованинг олиб борган изланишларининг асосий йўналишлари Ўзбекистонда туристик-рекреацион хизматларни ривожланти- ришга қаратилган бўлиб, унда Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида рекрацион ва соғломлаштириш туризми талаб даражасида ривожланмаганлини муассасаларнинг сони камлиги билан изоҳлаган[6]. Бу вилоятлардаги туристик ресурслардан рекрацион ва соғломлаштириш туризмида самарали фойдаланиш 5/2021 (№ 00055) http://iqtisodiyot.tsue.uz 371 “Iqtisodiyot va innovatsion texnol

Доказательный фрагмент

«The article examines the organization of regional tourist zones of our Republic, and also analyzes the potential of these zones to determine the directions of their development.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article examines the organization of regional tourist zones of our Republic, and also analyzes the potential of these zones to determine the directions of their development. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
tourism, infrastructure, cluster, recreation, SWOT analysis, attractiveness, ресурсы, кластер, семейный туристический отдых, давлат-хусусий шериклик, инфратузилма, SWOT analysis, natural resources, кластер семейного предпринимательства, государственно-частное партнерство, SWOT-анализ, туризм, рекреация, жозибадорлик, ресурслар, транспортная инфраструктура, agro cluster, public-private partnership, SWОT таҳлил, increasing investment attractiveness, recreational services, innovation infrastructure, инвестиционная привлекательность
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники