К содержанию
РецензированоRU2021

Чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги корхоналарини солиққа тортиш ҳолати таҳлили (сурхондарё вилоятида фаолият кўрсатувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари мисолида)

ЧОРВАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШГА · ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ · ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИ МИСОЛИДА) · Тошкулов Абдукодир Хамидович

Экономика и инновационные технологии · 2021

Аннотация

Мазку мақолада мамлакатимиз аҳолисини чорвачилик маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги корхоналарини солиққа тортиш жараёнлари атрофлича таҳлил қилинган. Таҳлиллар натижасида чорвачиликнинг барча тармоқлари фаолиятини илмий асосда ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Аннотация: чорвачилик маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги, солиққа тортиш, ихтисослашган корхоналар. Кириш Мамлакатимизда чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш аҳолини арзон ва сифатли гўшт, сут ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, айниқса, қишлоқ жойларда фаолият кўрсатувчи фуқароларнинг бандлигини ошириш ва даромадларини кўпайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Ўсиб келаётган мамлакатимиз аҳолисини чорвачилик маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, ички истеъмол бозорларда гўшт, сут, тухум, асал ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда уларнинг нархлари барқарорлигини доимий таъминлаш энг муҳим устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улушининг 44 фоизи чорвачилик тармоқлари маҳсулотлари ҳисобига тўғри келиши кузатилмоқда. Бугунги кунда республикамиз чорвачилигида қорамолчилик муҳим ўринни эгаллайди. Айнан шу тармоқдан ишлаб чиқарилаётган гўшт ва сутнинг асосий улуши етиштирилади. Шу туфайли ҳам бу тармоқни илмий асосда ривожлантириш, урчитилаётган қорамол зотларининг маҳсулдорлик, насл, наслдорлик, технологик хусусиятларини такомиллаштириш, уларнинг янги сермаҳсул йўналишларини, оилаларини, типларини, подаларини яратиш муҳим вазифалардандир. Бундай муҳим вазифани амалга оширишда наслчилик подалари тармоғини кенгайтириш, сунъий қочиришни кенг қўллаш, подаларда танлаш ва жуфтлаш ишларини мақсадли олиб бориш, сермаҳсул сигирларнинг селекция подаларини яратиш, соф зотли урчитишдан кенг фойдаланиш, жаҳон генофондига хос қариндош зотларнинг наслдор буқалари уруғидан фойдаланиш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, молларни тўла қийматли озиқлантиришни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. 5/2021 (№ 00055) http://iqtisodiyot.tsue.uz 324 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2021 yil Бу эса фермер ва деҳқон хўжаликларида қорамолларнинг маҳсулдорлик хусусиятларини яхшилаш, уларни тўла қийматли озиқлантириш, асраш шароитларини яхшилаш, наслдорлик хусусиятларидан унумли фойдаланиш, йилига ҳар бир бош сигирдан бир бошдан бузоқ олиш, сунъий уруғлантириш усулидан кенг фойдаланиш, бузоқларни мақсадга мувофиқ ўстиришни ташкил этиш ва қорамол зотларининг маҳсулдорлик салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишни тақозо этади. Таҳлиллар Халқимизнинг чорвачиликни ривожлантириш борасидаги тадбиркорлик ташаббусларини доимий равишда қўллаб-қувватлаш, ушбу тармоқда илмий ёндашувларни амалга ошириш ва тадқиқотлар олиб бориш ҳамда бу борада илғор замонавий технологиялардан фойдаланиш, экспортбоп чорва маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни рағбатлантириш, натижада аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва даромадларини кўпайтириш аҳамиятли масалалардан ҳисобланади. Чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш, замонавий ва инновацион услубларни жорий этиш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолини маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон чорва маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда чорвачиликка ихтисослашган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳам бугунги кунда муҳимдир. Мамлакатимизда чорвачилик маҳсулотларини етиштириш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январда алоҳида қарори1 қабул қилинган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5017-сонли қарори қабул қилиниб, республикасизда ички истеъмол бозорида гўшт, сут, тухум ва бошқа чорвачилик маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик озуқа базасини кенгайтириш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича илмий асосланган усуллар ва интенсив технологияларни кенг жорий этиш белгилаб олинди. Мазкур қарор билан 2021 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилиши белгиланди. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан келтирилган товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда уларни олиб киришда ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати 180 кунга узайтирилади, тўланган қўшилган қиймат солиғининг ҳисобот даври якунидаги салбий фарқ суммаси солиқ тўловчининг аризасига асосан тезлаштирилган тартибда 20 кундан кечиктирмасдан қоплаб берилади. Бундан ташқари ушбу қарорга мувофиқ 2021 йил 1 июндан бошлаб қўшилган қиймат сол

Доказательный фрагмент

«Мазку мақолада мамлакатимиз аҳолисини чорвачилик маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги корхоналарини солиққа тортиш жараёнлари атрофлича таҳлил…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазку мақолада мамлакатимиз аҳолисини чорвачилик маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги корхоналарини солиққа тортиш жараёнлари атрофлича таҳлил… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
животноводческая продукция, налогообложение, солиққа тортиш, agriculture, ихтисослашган корхоналар, қишлоқ хўжалиги, specialized enterprises, сельское хозяйство, чорвачилик маҳсулотлари, специализированные предприятия, taxation, livestock products
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники