Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Коррупцияга қарши курашишда янги рақамли технологияларни қўллаш
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ · Рахимов Сарварбек Абдумуталибжонович · Турдибоев Хотамжон Каюмович
Экономика и инновационные технологии · 2021
Аннотация
Мақолада Блокчейн, Сунъий интеллект, интернет ва бошқа турдаги рақамли технологияларнинг энг янги усуллардан фойдаланишни коррупциянинг олдини олишнинг истиқболли йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилган. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий муаммолар ва жиноятчиликка қарши курашишда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг афзалликларини тизимли таҳлил қилишдан иборат. Шунингдек, коррупцияга қарши курашда янги рақамли моделларининг ҳусусиятлари ўрганилган. Бундан ташқари, тадқиқот натижасига кўра, ушбу соҳада юзага келаётган бази камчиликлар ёритиб берилган. Калит сўзлар: рақамли давлат бошқаруви; хавф-хатарни баҳолаш; ўзгаришларнинг умумий кўриниши; рақамли ўзгартириш. Кириш Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда давлат органлари зиммасидаги вазифа ва функцияларни бажаришда юзага келадиган коррупцияга оид хавф-хатарларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат хизматига ҳалоллик стандартларини жорий этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини тубдан ошириш бўйича белгиланган вазифалар коррупция ҳолатларининг сабаб ва шарт- шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг таъсирчан тизимини яратишни тақозо этмоқда. Ушбу ишларга фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат секторнинг бошқа вакилларини ҳам кенг жалб этиш зарурати туғилмоқда. Ҳозирги кунда коррупциянинг олдини олиш учун рақамли технологиялардан фойдаланиш янги фанлараро нуқта ҳисобланади. Бироқ, рақамли технологиялардан фойдаланишда бепарволикка йўл қўйиш жиддий салбий ижтимоий ва сиёсий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун, ушбу соҳага оид қонунчилик базасини назарий ривожлантириш коррупцияга қарши курашишда янги рақамли воситалардан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган тадбирларни уйғунлаштириш йўлидаги муҳим қадамдир. Муаммонинг ўрганилганлик даражаси Электрон ҳукумат ва рақамли жамият дастурлари доирасида рақамли технологияларни фаол ривожлантириш тадқиқотчилар олдига рақамлаштиришнинг энг самарали йўналишларини излаш билан боғлиқ, ушбу ислоҳотларнинг самарадорлиги ва харажатларининг оптимал нисбати шартлари каби бир қатор долзарб вазифаларни қўяди. Тадқиқотлар натижасида сўнгги уч йилда учта асосий 3/2021 (№ 00053) http://iqtisodiyot.tsue.uz 333 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil устувор йўналиш аниқланди: шаффоф ва текшириладиган усулларни жорий қилиш орқали молия тизимини ривожлантириш технологиялари; давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Таъкидлаш жоизки, дастлабки икки йўналиш ўзининг самарадорлигини 3-5 йилдан сўнг намоён қилиши мумкин бўлса, жиноятчиликнинг олдини олишда рақамли технологиялардан фойдаланиш дастлабки икки йил давомида самарадорлигини намойиш этди. Маҳаллий ҳамда чет эл муаллифлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, жиноят содир этишда рақамли технологиялардан фойдаланиш билан бир қаторда, улардан жиноятчиликнинг олдини олиш учун фойдаланиш доираси ортиб бормоқда. Тадқиқотчилар рақамли активларни ўғирлаш жиноятини баҳолашга ва криптовалютадан фойдаланган ҳолда жиноятларни легаллаштириш алоҳида эътибор беришади, аммо яна бир муҳим муаммо - коррупцияни олдини олиш масаласини рад этишади. Айни вақтда, рақамли технологияларнинг шаффофлиги, қулайлиги ва универсаллиги уларни коррупцияни аниқлаш ва олдини олишда фойдаланиш учун самарали эканлигини кўрсатмоқда. БМТни ривожлантириш дастурига кўра, 2016 йилда электрон ҳукуматни амалга ошириш индексининг 1 фоизга ўсишига эришилганлиги, коррупция даражасининг 1,17%га камайишига олиб келди [1]. МГИМО Рақамли технологиялар ва молиявий янгиликлар маркази тадқиқотларига кўра, давлат секторини рақамлаштириш динамикаси ва коррупцион жиноятчилик даражаси ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд: 2018 йилда Россия Федерациясининг Москва каби айрим ҳудудларида, “давлат-фуқаро” секторида рақамлаштириш ҳажмининг 5% га ошиши билан, маиший коррупция даражаси 3% га камайган. Соҳа экспертларнинг фикрига кўра, янги рақамли технологияларни жорий этиш ахборот танқислигини камайтириш, жараёнларни автоматлаштириш ва давлат хизматчилари ва воситачилар томонидан миннатдорлик чегарасини чекланиши каби натижалари билан жиноятчиликнинг камайишига олиб келади. Масалан, Афғонистонда автоматлаштирилган солиқ маъмуриятининг жорий этилиши солиқ ходимларининг миннатдорчилиги маржини камайтирди, натижада йиғилган солиқлар миқдори 2004 йилдаги 250 миллиондан 2 миллиардга ошди [2]. Бундан ташқари, давлат бошқаруви шаффофлигини рақамли технологиялар билан таъминланганлиги уни жамоатчилик назоратига тақдим этилганда бир томондан жамоатчиликнинг ҳукуматга бўлган ишончсизлик даражасини пасайтиради, иккинчи томондан, мавжуд бўлган давлат хизматларини, давлат идоралари ва расмий маълумотларга аниқлик киритишга имкон берувчи қайта алоқа ўрнатиш тизими орқали экспертларни қўллаб-
Доказательный фрагмент
«Мақолада Блокчейн, Сунъий интеллект, интернет ва бошқа турдаги рақамли технологияларнинг энг янги усуллардан фойдаланишни коррупциянинг олдини олишнинг истиқболли йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада Блокчейн, Сунъий интеллект, интернет ва бошқа турдаги рақамли технологияларнинг энг янги усуллардан фойдаланишни коррупциянинг олдини олишнинг истиқболли йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- рақамли давлат бошқаруви, хавф-хатарни баҳолаш, ўзгаришларнинг, рақамли ўзгартириш, digital transformation, ўзгаришларнинг умумий кўриниши, обзор изменений, цифровая трансформация, оценка рисков, цифровое государственное управление, digital public administration, risk assessment, overview of changes
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
Лучшие интеллектуальные исследованияQurbonov Yorqinbek Avazxonovich2025
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021