Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Роль заинтересованных сторон (стейкхолдеров) в корпоративной социальной ответственности
МАНФААТДОР ТОМОНЛАР (СТЕЙКХОЛДЕРЛАР)НИНГ · Махсудов Бегматжон Юлдашалиевич · Абдувалиев Зафар Маҳмудович (ТДИУ “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси доценти, и.ф.д. (DSc))
Экономика и инновационные технологии · 2021
Аннотация
The article presents the essence of stakeholders (steicholders) and the analysis of literature on the topic. The interests of the steicholders are studied in detail. Steicholders are classified according to different signs. Key words: steicholders, steichkeepers, steichwochers, stakeholders, corporate social responsibility, primary subordinates, internal steicholders, external steicholders. Кириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига кўра 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди. Унда “бир қатор йирик акциядорлик жамиятларига халқаро молия бозорига чиқиб, давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш, шунингдек, стратегик аҳамиятга эга бўлган 32 та йирик корхона ва тармоқни трансформация қилиш ишларини амалга ошириш”[1] каби вазифалар белгилаб берилган. Ушбу вазифаларни ҳал қилиш мамлакатимизнинг мазкур тармоқ ва корхоналарида замон талабларига мос келадиган корпоратив ижтимоий масъулият тамойиллари, шу жумладан манфаатдор томонлар (стейкхолдерлар) назариясини жорий этишни тақозо қилади. Ушбу тамойилларсиз барқарор ва ижтимоий масъулиятли бизнесни юритиб бўлмайди. Шунингдек, жаҳон бозорида корпоратив ижтимоий масъулият тамойиллари ва манфаатдор томонлар (стейкхолдерлар) 3/2021 (№ 00053) http://iqtisodiyot.tsue.uz 49 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil назариясини жорий этган хўжалик юритувчи субъектларга ишончли ҳамкор сифатида қаралади. Корпоратив ижтимоий масъулият cоҳасидаги илмий-амалий фаолиятда манфаатдор томонлар концепцияси кенг тарқалган назариялардан бири ҳисобланади. У корпоратив ижтимоий муносабат (КИМ)ларни услубий базаси бўлиб, стратегик менежментнинг мустақил йўналишларидан бири сифатида “Фирманинг стейкхолдерлик назарияси”га асос қилиб олинган. Ушбу концепцияни яратилишига аслида Виржиния университетининг Дардена бизнес мактаби (АҚШ) профессори Э. Фриманнинг “Стратегик бошқарув: манфаатдор томонлар роли” (1984) номли монографияси ва М.Кларксоннинг корпорация ижтимоий масъулиятининг асосий объектларига бағишланган тадқиқотлари туртки бўлган. Манфаатдор томонлар “Компания томонидан қабул қабул қилинадиган қарорларга таъсир қиладиган ва/ёки улар таъсир кўрсатадиган ҳар қандай индивидуум, гуруҳ ёки корхоналардир”[9]. Ҳар қандай ижтимоий масъулиятликни кўрсатишга ва қонунийлигини тасдиқлашга интилувчи компания менежменти нафақат стейкхолдерларнинг манфаатлари бузилмаслиги, балки мазкур манфаатлар корпорация фаолиятида инобатга олинишини ҳам таъминлаши керак. Шу нуқтаи назардан қараганда Э.Фриманнинг концепцияси нафақат назария учун, балки компанияни амалий фаолияти ва самарали бошқаруви учун ҳам мўлжалланган. Манфаатдор томонлар концепцияси айниқса ХХI асрнинг бошларида “Манфаатдор томонлар ҳақидаги таълимотни ривожланиши” (2002) номли жамоа тадқиқоти нашр этилгандан сўнг янада катта аҳамият касб эта бошлади. Ушбу тадқиқотда барча манфаатдор томонлар ғоясига асосланган бошқарув назариялари ва бошқарув тафаккурининг янги даврига ўтиш зарурлиги илмий асосланган. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Тадқиқотчи И.В Жиглей таъкидлаганидек, ““манфаатдор томонлар” ёки “стейкхолдерлар” атамаси инглиз тилидан сўзма-сўз таржима қилинганда “улуш эгаси, буюртма эгаси, бошқарувчи” демакдир. У қуйидаги иккита маънони англатади: - тор маънода - корхонанинг устав капиталида улушга эга бўлган шахс; - кенг маънода - корхона фаолиятининг молиявий, ижтимоий ёки бошқа натижаларидан манфаатдор бўлган жисмоний ёки юридик шахс” [4, 56-б.]. Профессор Э.Фриманнинг фикрига кўра [8], корпорация фаолиятининг асосий стейкхолдерлари ва потенциал фойда олувчилари: компания эгалари; харидорлари; мол етказиб берувчилари; ходимлари; маҳаллий ҳамжамият; турли кенг жамоатчилик; давлат ва бошқалар ҳисобланади. SА 8000 “Ижтимоий масъулият” стандарти манфаатдор томонларни компаниянинг ижтимоий фаолияти билан боғлиқ ёки у таъсир кўрсатадиган алоҳида бир шахс ёки шахслар гуруҳи (ишчилар, харидорлар ва инвесторлар) сифатида белгилайди. Иқтисодий адабиётларни ўрганиш манфаатдор томонларни классификациялашга оид турлича ёндашувлар мавжудлигини кўрсатди. Унинг асосида корпорацияни стейкхолдерлардан кўзлаётган манфаати эмас, аксинча стейкхолдерларни корпорация фаолиятидан кўрадиган манфаати ётади. Бунда стейкхолдерларга компанияни мақсадларига эришишига ёрдам берувчи ёки умуман 3/2021 (№ 00053) http://iqtisodiyot.tsue.uz 50 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган гуруҳ (индивидуум) сифатида қаралади. Мисол учун, Менделоу (1991) моделига кўра, барча манфаатдор томонлар ўз манфаатлари ва кучига қараб гуруҳланган. Бунда: 1) стейкхолдерларнинг кучи(қудрати) корхонага таъсир кўрсатиш қобилиятини белгилайди; 2) стейкхолдерларнинг манфаати корхонага таъсир ўтказиш истагига кўра
Доказательный фрагмент
«The article presents the essence of stakeholders (steicholders) and the analysis of literature on the topic.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article presents the essence of stakeholders (steicholders) and the analysis of literature on the topic. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- steicholders, steichkeepers, steichwochers, stakeholders, corporate social, стейквочерлар, внутренние стейкхолдеры, стейккиперы, internal steicholders, стейкхолдеры, первичные подчиненные, внешние стейкхолдеры, ички стейкхолдерлар, стейквочеры, external steicholders, заинтересованные стороны, primary subordinates, корпоративная социальная ответственность, ташқи стейкхолдерлар, стейккиперлар, стейкхолдерлар, бирламчи манфаатдорлар, манфаатдор томонлар, corporate social responsibility, corporate social responsibilityч, корпортив ижтимоий масъулият
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
Лучшие интеллектуальные исследованияQurbonov Yorqinbek Avazxonovich2025
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021