Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон туризмига таъсири
КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН · ТУРИЗМИГА ТАЪСИРИ · Мўминов Холмурод Исроилович
Экономика и инновационные технологии · 5 · 11-17 · 2020
Аннотация
Мақола Ўзбекистон ҳудудида коронавирус пандемиясининг ҳолати, пандемияси шароитида иқтисодий ўсишни моделлаш ва прогнозлаш масалаларига бағишланган. Вақтли қаторлар ҳамда омилли моделлар асосида коронавирус пандемияси кўламининг ўзгариши ва унинг иқтисодиётга таъсири ўрганилган. Калит сўзлар: иқтисодий ўсиш, коронавирус пандемияси, модел, корреляция, регрессион таҳлил, вақтли қаторлар, регрессион таҳлил, савдо ҳажми, хизматлар ҳажми. Кириш Жорий йил инсоният олдида коронавирус инфекцияси тарқалишини бартараф қилиш, инсонларнинг турли ҳаракатланишига ҳамда корхоналарнинг фаолиятига чеклов чораларини қўллашни юзага келтирган пандемия шароитида ижтимоий- иқтисодий ривожланишни барқарор сақлаб туриш масаласи кўндаланг бўлиб турибди. Ўзбекистонга касалликнинг кириб келиш хавфи юзага келган илк даврлардан бошлаб, мамлакат ҳукумати томонидан аҳолини касалликдан ҳимоялаш ва камбағал қатламни ижтимоий ҳимоялашга қаратилган тадбирлари пандемия таъсирининг камайиши ҳамда аҳоли иқтисодий камбағаллашувини олдини олишга шароит яратди. Пандемия Ўзбекистон иқтисодиёти кўплаб тармоқлари, айниқса, хизмат кўрсатиш ва бу тармоқнинг таркибидаги туризм соҳаси ривожланишида катта тўсиқ қўйди. Туризмнинг ижобий таъсирларини ҳисобга олиб, мамлакатимизда туризмнинг янада тараққий қилишига, соҳанинг миллий иқтисодиётда эгаллаган даражасини оширишга ҳукумат томонидан катта эътибор берилмоқда. Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасида қонунчилик базасининг такомиллаштирилиши, айниқса, 2019 йилда “Туризм тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирининг қабул қилиниши натижасида, транспорт, меҳмонхона, дам олиш ва спорт-соғломлаштириш, кўнгил очар масканлар, тарихий обидалар ва маданий меърос объектлари инфратузилмасини ривожлантириш, хорижий давлатлар билан алоқаларни ривожлантириш, виза олиш тартибини соддалаштириш, кадрлар тайёрлаш, сайёҳлик инфратузилмаси объектларини барпо этиш ишлари жадал бормоқда [1]. Туризм соҳасидаги ислоҳотлар нақадар самарали бўлмасин, коронавирус пандемиясининг салбий таъсири туризм соҳаси тараққиётига юқори даражада ўз ифодасини кўрсатди. Президент Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли фармонида коронавирус инфекцияси тарқалиши натижасида турли салбий омилларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсир қилаётганлиги, бу эса, ўз навбатида, ушбу ҳолатнинг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича самарали олдини олувчи чоралар кўришни талаб қилишини, бунда туризм, транспорт, фармацевтика ва тўқимачилик саноати каби республика иқтисодиётининг жадал ривожланаётган 6/2020 (№ 00050) http://iqtisodiyot.tsue.uz 275 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган [2]. Президентнинг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли, 2020 йил 28 майдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ- 6002-сонли фармонларида пандемия шароитида иқтисодий барқарорликни сақлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда оғир шароитда ўзбек халқини ижтимоий ҳимоя қилишга катта имконият яратди [3,4]. Туризм соҳасини ривожланиш тенденцияларини моделлаштириш, соҳа ривожига таъсир қилувчи омиллар ва шарт-шароитларнинг таъсир даражасини таҳлил қилиш ҳамда соҳанинг яқин келажакда ривожланишини прогнозлаш долзарб масала бўлиб, ишда пандемия даражаси, пандемия ҳолатида мамлакатда иқтисодий ўсиш ва туризмни ривожлантириш масалалари, иқтисодий ўсиш ҳамда туризм ривожланишининг модели ва бу асосидаги прогнози ишлаб чиқилган. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Иқтисодий жараёнларни, хусусан, иқтисодий ўсиш ҳамда туризм соҳасида талабни моделлаш ва прогнозлашнинг назарий ва амалий жиҳатлари кўплаб хорижлик ҳамда ватанимиз иқтисодчи олимлари томонидан ўрганилган бўлиб, бу жараён ҳозирги вақтда ҳам долзарб масала сифатида тадқиқ қилинмоқда. Аллен Л. Вебстер вақтли қаторларни текислашда сирғанчиқ ўртача қаторлар ҳосил қилиш, экспоненциал текислаш ва тўғри чизиқли тренд тенгламаларининг қўлланилиши, вақтли қаторлар асосида прогнозлашда тўғри чизиқли регрессия тренд тенгламаларидан фойдаланиш зарурлигини кўрсатади. Бизнинг фикримизча, вақтли қаторлардаги қаторлардаги қавариқ нуқталарни сирғанчиқ қаторларга келтириш фақат узоқ давр, асрий тенденцияларга хос амалга оширилиши зарур. [5]. Эквадор Республикаси иқтисодчи олимлари Амаикуэма Ж. ва Амаикуэма Л. туризмнинг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни тўғрисида фикрларини билдириб, 2000-2016 йиллар оралиғида ташриф буюрувчи хорижий туристлар миқдорининг таҳлили ARIMA модел Филипп-Перрон (PP) ва Диккэй-Фуллер (DF) тестлари асосида амалга ош
Доказательный фрагмент
«Мақола Ўзбекистон ҳудудида коронавирус пандемиясининг ҳолати, пандемияси шароитида иқтисодий ўсишни моделлаш ва прогнозлаш масалаларига бағишланган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақола Ўзбекистон ҳудудида коронавирус пандемиясининг ҳолати, пандемияси шароитида иқтисодий ўсишни моделлаш ва прогнозлаш масалаларига бағишланган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- иқтисодий ўсиш, коронавирус пандемияси, модел, корреляция, correlation, регрессионный анализ, time series, объем торговли, иқтисодий ўсиш, экономический рост, пандемия коронавируса, regression analysis, савдо ҳажми, регрессион таҳлил, trade volume, model, модель, volume of services, хизматлар ҳажми, временной ряд, объем услуг, coronavirus pandemic, коронавирус пандемияси, economic growth, вақтли қаторлар
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
Лучшие интеллектуальные исследованияQurbonov Yorqinbek Avazxonovich2025
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021