Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
The importance of innovation in tourism development in Uzbekistan in the context of the covid-19 pandemic
ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ · Жўраева Феруза Жумакуловна
Экономика и инновационные технологии · 2020
Аннотация
The scientific article describes the importance of the use of innovations in the development of tourism in the country, thereby improving the tourism infrastructure, proposals and recommendations for determining the direction of development on the basis of analysis of ongoing work. Key words: tourism, tourist, committee, economy, innovation, infrastructure, COVID-19, enterprise, tourism product, resource Кириш Мамлакатимиз туризми охирги йилларда, яъни 2017 йилдан бошлаб барқарор ўсишга эришиб келмоқда эди. Бу мувофақиятларнинг негизида Президентимиз томонидан 2016 йил 2 декабрдагиПҚ-2666-сонли “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги [1],2018 йил 6 февралдаги, ПҚ-3510-сонли“Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги[2], 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611 сонли “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги[3]қабул қилган фармон ва қарорларининг ижроси таъминлаш орқали эришилаётган эди. Аммо республикамиз туризмдаги барқарор ривожланишга 2019 йилнинг охирида юзага келган COVID-19 пандемияси келтирган муаммолар қаттиқ таъсир қилди. Жаҳон туризм ташкилоти маълумотларига кўраCOVID-19 пандемияси таъсири натижасида 2020 йил якунлари бўйича халқаро саёҳатлар 90%га, иш ўринлари 80 млн.тага қисқариши, соҳадаги жами йўқотишлар 1 трлн. АҚШ долларини ташкил этиши кутилмоқда1. Шу сингари, 2020 йил 16 мартдан мамлакатимиз ташқи ва ички туристлар учун ёпилган эди. Оқибатда 1,5 мингдан ортиқ туроператор, 1,2 мингта меҳмонхона ўз фаолиятини тўхтатди.Булар, гидлар, миллий ҳунармандчилик, зиёратгоҳ ва сиҳатгоҳлар, умумий овқатланиш, транспорт ва бошқалар билан қўшиб ҳисоблаганда 250 мингдан ортиқ аҳоли даромадига жиддий таъсир қилди. Пандемиянинг оқибатларини юмшатиш ва соҳада янгича ишлашни жорий қилиш учун иновациялардан кенг фойдаланишни ўрганиш зарур.Туризмда инновацияларни қўллаш орқали мамлакатимизда қўшимча иш ўринларини яратиш, 1www. UNWTO 6/2020 (№ 00050) http://iqtisodiyot.tsue.uz 269 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil иқтисодиётни диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, валюта тушумларини кўпайтириш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш каби энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларни яқин истиқболда ҳал қилиш учун кенг салоҳиятга эга бўлган изчил чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлигини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, туризм соҳасидаги инновацион ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан қатор хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли келишув ва шартномалар тузишни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Туризмда инновацияларни қўллаш, ривожлантириш ва унинг инфратузилмасини модернизация қилишга бағишланган кўплаб илмий ишлар мавжуд бўлиб, уларда туризмга инновацияларни жорий қилиш жараёнлари турлича талқин қилинган ва таърифланган, лекин уларнинг ҳар биттасида инновацияларни қўллаш орқали туристик хизматлар сифатини оширишга йўналтирилганлиги асосий аҳамиятга эга. Биз мазкур хулосаларга асосланиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб, бу борада айрим муаллифларнинг фикри ва мулоҳазаларини таҳлил қилиб, уларнинг натижаларини умумлаштириб, туризмда инновацияларниқўллашнинг аҳамияти тўғрисидаги мулоҳазаларимизни қисқача баён қиламиз. Кармен Бабита, Габриел Сипос, Андреиа Испаслар “Ledership style and culture for innovation in hotel industru” номли асарида меҳмонхона индустриясида инновацияларни қўллаш борасида тақдиқотлар олиб борган бўлиб, тадқиқотлар Руминиядаги Тимашора шаҳридаги меҳмонҳоналарда ўтказилган. Унда асосан меҳмонхоналарда инновацияларни қўллаш орқали самарадорликни оширишга қаратилган [4]. Яна бир хорижлик олим Артура Кунллас томонидан чоп этилган “Innovation in hospitality management” –деб номланган асарда меҳмононаларда инновацион бошқарув усулларини қўллаш орқали самарадорликка эришиш устида тадқиқотлар олиб борган [4]. Муаллифлар асосан инновацияларни меҳмонхоналар фаолиятида қўллаш бўйича тадқиқотлар олиб борган бўлиб, соҳанинг бошқа тармоқларида инновацияларни жорий қилишга етарлича эътибор қаратмагандир. Шу сингари мамлакатимиз тадқиқотчилариданА.Н. Норчаев ўзининг илмий тадқиқотлари натижасида Ўзбекистон туризмида инновацион технологияларни қўллашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш борасида бир қатор тавсияларни ишлаб чиққан бўлиб, асосий йўналиш сифатида туризм инфратузилмасини такомиллаштиришда инновацион-технологияларни қўллаш, туризмда кластерларни ташкил қилишда инновациялардан фойдаланиш бўйича изланишлар олиб борган [6]. Таъкидлаш керакки, ҳозирги вақтда туризм соҳасида инновацияларни жорий қилиш борасида кўплаб муаллифлар ўртасида ягона тушунча мавжуд эмас. Фикримизча бу борада ҳали олиб борилиши керак бўлган тадқиқотларнинг кўлами кенг бўлиб, туризмни ривожлантиришда ва туристик хизматларни такомиллаштиришда инн
Доказательный фрагмент
«The scientific article describes the importance of the use of innovations in the development of tourism in the country, thereby improving the tourism infrastructure, proposals and recommendations for determining the d…»
Образец извлечения
Демо-превьюThe scientific article describes the importance of the use of innovations in the development of tourism in the country, thereby improving the tourism infrastructure, proposals and recommendations for determining the d… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- tourism, tourist, committee, economy, innovation, infrastructure, COVID-19, resource, инновации, инфратузилма, tourist services, предприятие, қўмита, корхона, tourism product, ресурс, турист, туризм, иқтисодиёт, enterprise, турмаҳсулот, инфраструктура, туристический продукт, экономика, stock market infrastructure, комитет, инновация
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
Лучшие интеллектуальные исследованияQurbonov Yorqinbek Avazxonovich2025
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021