Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Issues of tourism development in Uzbekistan (based on foreign experience)
ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ · Рузиев Шоҳрузбек Равшан ўғли
Экономика и инновационные технологии · 1-604 · 2020
Аннотация
This article analyzes the importance of tourism in economic development, the work being done in our country to develop the tourism industry is analyzed. Based on the comparative analysis of developed foreign countries, proposals for the development of tourism in our country are presented. Key words: tourism, visas, visa-free regime, tourism, infrastructure, guide activities, foreign countries, law and legal documents. Кириш Жаҳонда туризм соҳаси барча инфратузилмаларни ривожлантиришга бевосита ва билвосита таъсир кўрсатадиган ижтимоий-иқтисодий ҳодиса сифатида гавдаланади. Замонавий туризм транспорт, ижтимоий ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг юқори даражада ривожланишига асосланган бўлиб, бу охир-оқибат уни иқтисодиётнинг юқори рентабелли соҳасига айлантиради. Ўзбекистон Республикасида мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ туризм соҳасини давлат томонидан қўллаб – қувватлаш, мазкур соҳа билан шуғулланувчи корхоналарга имтиёзлар яратиб бериш, шунингдек, туризм соҳаси учун инфратузилмани шакллантириш борасидаги ишлар жадал суръатлар билан давом эттирилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон 1993 йил 4 октябрда Бутунжаҳон туризм ташкилотига Маркази Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб аъзо бўлди. Бу ўз навбатида Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантириш ишларига катта ижобий туртки берди. Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ 5611 сонли қарорида “2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Консепсияси”га мувофиқ Европа ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари билан товар айланмаси, ташиладиган йўловчилар сони ва инвестицияларни кўпайтириш учун республикадаги транспорт алоқа тизимини тубдан яхшилаш мақсадида хорижий алоқаларни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилди[1]. 6/2020 (№ 00050) http://iqtisodiyot.tsue.uz 260 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil Республикамизда туризмни ривожлантириш жуда катта иқтисодий самара бериши ҳаммамизга аён, чунки у хорижга ресурс чиқармай (пахта, газ, нефть) валюта олиб кириш имконини беради. Таҳлиллар шундан далолат берадики, кўпгина ривожланган мамлакатларда туризмдан келадиган даромад бошқа соҳаларга қараганда анча кўпроқ валюта тушумларини келтиради. Масалан: Туркия йилига 4-5 млрд. долларлик товар экспорт қилса, туризм фаолиятидан 10 млрд. доллардан ортиқ даромад олади. Австрия, Англия, Италия, Франция, Испанияларда ҳам худди шундай юқори кўрсаткичларни кўришимиз мумкин. Мазкур соҳа кузатувчилари сайёҳлик ва туризм иқтисодий ривожланишнинг драйвери – ҳаракатлантирувчи кучи экани ҳақида якдил фикр билдирмоқда, ушбу соҳалар янги иш ўринларига замин яратиш баробарида (ICAO маълумотига кўра, 2017 йилда ҳар 10 иш ўрнининг биттаси шу соҳага тегишли бўлган) ижтимоий ривожланишга катта ҳисса қўшади. Туризм хизмат кўрсатишга асосланган иқтисодиётни яратиш ва ривожлантиришни рағбатлантиради. Ушбу фаолият доираси Тошкентдаги йирик меҳмонхоналардан тортиб, Самарқанддаги кичик хостеллар, халқаро аэропортлардаги бутиклар, Бухоро ва Хиванинг хушманзара кўчаларидаги кичик ҳунармандчилик дўконларигача бўлган қамровни қамраб олади. У инсонларда иқтисодий кўникмаларни оширади, билим уфқларини кенгайтиради. Бугунги кунда аксарият мамлакатларда, жумладан, энг ривожланган 10 та мамлакатда бутун саъй- ҳаракатлар чет эллик сайёҳларни жалб этишга қаратилмоқда. Туризм ривожланаётган мамлакатлар учун, айниқса, пул оқимини оширишда фойдали бўлиши ҳaммага маълум[2]. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Жаҳон тадқиқотларида туризм соҳасида алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Жумладан, ҳозирги кунда ривожланган давлатлар илмий тадқиқотларида туризм соҳасини уларнинг иқтисодиётига, ижтимоий соҳасига, экология ва бошқа соҳаларга таъсири ўрганиш бўйича бир қанча тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Ушбу тадқиқотларнинг асосий мазмунида ижтимоий капиталнинг туризм йўналишида олиб борилаётган сиёсатга мос тушадими. Ушбу жумбоқни очиб беришда бир нечта олимлар АҚШ 3 та штати, Австралия ва Океания мамлакатларида 74 қизиқиш билдирган томонлар билан тадқиқот ўтказилган. Ушбу тадқиқот натижасига кўра улар ўзаро боғлиқ бўлиб ижтимоий капиталнинг ўсиши туризм соҳасини ривожланишига билвосита таъсир ўтказиши асосланган[3]. Кужел Ю. ўзининг дарслигида туризм соҳасини мамлакат ижтимоий–иқтисодий ривожлантиришдаги ролини очиб берган. Бунда мамлакатнинг энг тез ривожланадиган соҳаси сифатида туризмга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини келтириб ўтади[4]. Россиялик олимлар Н.Морозова ва М.Морозовнинг фикрига кўра замонавий туризм индустрияси янги компьютер технологияларини жорий этилиши билан улкан ўзгаришларга эга бўлди. Ҳар қандай ташкилотни туристик бизнес бозорида замонавий ахборотлар технологиясидан фойдаланилмасдан муваффақиятли фаолият кўрсатиши амалиётда мумкин эмас[5]. Н. Хайдаровнинг фикрига кўра, мамлакатда таълим соҳасига хорижлик талабаларни қабул қилишни кескин кўпайтириш керак. Улар камида 4 й
Доказательный фрагмент
«This article analyzes the importance of tourism in economic development, the work being done in our country to develop the tourism industry is analyzed.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article analyzes the importance of tourism in economic development, the work being done in our country to develop the tourism industry is analyzed. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- tourism, visas, visa-free regime, tourism, infrastructure, guide activities, foreign, зарубежные страны, виза, туризм, сайёҳлар, хорижий давлатлар, гидлик фаолияти, право и правовые документы, инфраструктура, law and legal documents, визасиз режим, безвизовый режим, қонун ва қонуности ҳужжатлар, экскурсионная деятельность, визы, foreign countries
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
Лучшие интеллектуальные исследованияQurbonov Yorqinbek Avazxonovich2025
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021