К содержанию
РецензированоRU2020

Сут чорвачилигида маҳсулот таннархини калькуляция қилишга услубий ёндашувлар

Менгликулов Бахтиёр Юсупович

Экономика и инновационные технологии · 2020

Аннотация

Бугунги кунда сут чорвачилигида маҳсулот таннархини тўғри калькуляция қилиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Мазкур мақолада маҳсулот таннархини калькуляция қилиш масалаларига услубий ёндашувлар баён қилинган. Маҳсулот таннархини калькуляция қилишга иқтисодий луғатларда берилган, хорижлик ва иқтисодчи олимларнинг томонидан берилган таърифлар ва фикр-мулоҳазалар ўрганилган. Сут чорвачилигида маҳсулот таннархини калькуляция қилиш бўйича тегишли хулосалар шакллантирилган ва таклифлар берилган. Калит сўзлар: сут чорвачилиги, сут, насл, харажатлар, маҳсулот таннархи, калькуляция, калькуляция усуллари. Кириш Бугунги кунда харажатларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни бозор талаблари асосида ташкил этиш муҳим масалалардан ҳисобланади. Чорвачиликда харажатларни тўғри шакллантириш, таннархни аниқ ҳисоблаш ва ўз вақтида бухгалтерия ҳисобида акс эттириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда харажатларнинг катта қисмини озуқа харажатлари эгаллайди. Чорва озуқасининг асосий қисми маҳаллий имкониятлардан қопланмаслиги эса, харажатларнинг ошишига ва таннархни юқори бўлишига олиб келади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ўз нутқларида мазкур масалага тўхталиб: «Бугунги кунда фермер хўжаликларининг йиллик чорва озуқасига бўлган эҳтиёжининг фақат 35 фоизи маҳаллий имкониятлар ҳисобидан қопланмоқда» ҳамда «Шу сабабли янги ерларни ўзлаштириш орқали экин майдонларини кенгайтириш эвазига чорванинг озуқа базасини мустаҳкамлаш... керак» [1] деб таъкидлаб ўтдилар. Маълумки, харажатларни шакллантириш ҳамда унинг назарий асосларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабдан республикамизда амалда харажатларни тартибга солувчи норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54- сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низом [2] шундай ҳужжатлар жумласига киритилади. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Бугунги кунда сут чорвачилиги маҳсулотлари таннархини илмий асосланган ҳолда калькуляциялаш катта аҳамиятга эга. Аввало, калькуляция тушунчасига билдирилган таърифлар ва ёндашувларга эътибор қаратсак. 6/2020 (№ 00050) http://iqtisodiyot.tsue.uz 20 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil «Ўзбекистон миллий энциклопедияси»да калькуляция тушунчасига қуйидагича таъриф берилган: «Калькуляция (лот. calculatio, calculo - ҳисоблайман, ҳисоб-китоб) - маҳсулот бирлиги ёки бажарилган иш таннархини ҳисоблаб чиқариш» [3]. Иқтисодий луғатларда маҳсулотлар таннархини калькуляциялашга қуйидагича ёндашув келтирилган: «Калькуляция-маҳсулот (хизмат) бирлигининг таннархини харажатлар турлари (калькуляция моддалари) бўйича ҳисоблаш» [4]. Иқтисодий адабиётларда ушбу тушунчанинг бир қатор таърифлари мавжуд: «Калькуляция-бу бир бирлик маҳсулот (иш, хизматлар) таннархини ҳисоблаш (ҳисоблаш жараёнининг йиғиндиси) усулидир» [5]. Шунингдек, «Маҳсулот таннархини калькуляциялаш харажатларни гуруҳлаш ва тайёрланган маҳсулотлар таннархини уни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ харажат моддалари бўйича аниқлашдир» [6]. Шуни таъкидлаш керак-ки, калькуляция ҳам баҳолаш каби бухгалтерия ҳисоби методи элементларидан бири ҳисобланади, яъни маҳсулот таннархини ҳисоблаш методи ҳисобланади. Калькуляция, шунингдек, маҳсулот таннархини ҳисоблаш ва таҳлил қилиш бўйича иқтисодий ишларнинг алоҳида мустақил босқичи ҳисобланади [7]. Ушбу ҳолатда маҳсулот таннархи уни ишлаб чиқариш ва сотишда фойдаланилган меҳнат, моддий, биологик ва молиявий ресурслар истеъмолининг пулда ифодаланган харажатларидир [8]. Шу сабабли сут чорвачилигида ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишни тегишли тартибда ташкил қилиш ва маҳсулот таннархини ҳисоблашнинг асосланганлиги сутга мақбул сотиш баҳосини белгилаш, ушбу маҳсулотларни сотишдан молиявий натижаларни ва уларнинг реализация қилишнинг янада фойдалароқ каналларини тўғри аниқлаш учун катта ҳамиятга эга. Сут чорвачилигида маҳсулотлар таннархини объектив ҳисоблаш учун ҳар бир хўжаликда калькуляция, калькуляция бирликлари ва калькуляция муддатларини тўғри аниқлаш; сут чорвачилиги маҳсулотлари таннархига кирувчи моддий ва биологик харажатлар қийматини баҳолашнинг муқобил методларидан фойдаланиш; чорвачиликда харажатлар ва маҳсулотлар чиқишининг тўлиқ ҳисобга олинишини оператив текшириш учун самарали назорат механизмини шакллантириш; сут чорвачилигида маҳсулотлар таннархини калькуляция қилишнинг асосланган усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётда фойдаланиш зарур [9; 10; 11]. Замонавий шароитларда маҳсулотлар таннархини калькуляциялаш, калькуляция объектлари рўйхати, калькуляция бирликлари ва таннархни ҳисоблаш муддатлари муаммоларини муҳокама қилиш кўплаб муаллифларнинг ишларида учрайди [12]. Тадқиқот методологияси Аграр иқтисодиёт ривожланишининг замонавий шароитларида сут чорвачилигида ишлаб чиқариш харажатлари (қўшимча маҳсу

Доказательный фрагмент

«Бугунги кунда сут чорвачилигида маҳсулот таннархини тўғри калькуляция қилиш долзарб масалалардан ҳисобланади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Бугунги кунда сут чорвачилигида маҳсулот таннархини тўғри калькуляция қилиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
сут чорвачилиги, сут, насл, харажатлар, маҳсулот таннархи, себестоимость продукции, dairy farming, молоко, расчет, порода, калькуляция, калькуляция усуллари, сут чорвачилиги, calculation methods, молокоX, production cost, затраты, breed, calculation, milk, costs, методы расчета, молочное животноводство, маҳсулот таннархи
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники