К содержанию
РецензированоEN2020

Ways to improve the provision of information and consulting services in the field of tourism

КЎРСАТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ · Юлдашев Камол Шарифович

Экономика и инновационные технологии · 2020

Аннотация

This article analyzes the scientific basis for the development of information and consulting services, explores the role of consulting services in tourism, as well as offers to open a unitary enterprise, the introduction of Internet consulting services and improve training to implement it in the tourism business of Uzbekistan. Keywords: information consulting, consultant, consulting services, tourism business. Кириш Иқтисодиётнинг ҳар қандай соҳасини, шу жумладан туризмни муваффақиятли ривожлантиришнинг муҳим шарти бу қобилиятдир. Ҳозирда туризм индустрияси доимий равишда ривожланмоқда, янги ва янги бозор турлари татбиқ этилмоқда, бу эса катта куч, билим ва кўникмаларни талаб этади. Ўзбекистон модернизация қилишнинг ҳозирги босқичида иқтисодий жараёнларнинг тобора кучайиб бориши, ахборот – консалтинг хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантириш зарурлигига ундамоқда [1]. Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ 5611 сонли қарорида “2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Консепсияси”га мувофиқ туризм фаолиятидаги кадрлар малакасини оширишда Консалтинг хизматлари давлат унитар корхонаси ва туризм ўқув – консалтинг марказини ҳамда Туризмни ривожлантириш институти ташкил этиш вазифаси юклатилган [2]. Туризм тармоғи учун кадрлар тайёрловчи ўқув таълим муассасалари фаолиятини илмий – услубий жиҳатдан мувофиқлаштириш, консалтинг ва ўқув марказлари фаолиятини қўллаб қувватлаш бўйича таклифларга розилик берди. Замонавий технология даврида ахборот – консалтинг хизматлари, соҳани сифатли ва барқарор ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиб беради. Ривожланган мамлакатларда ахборот – консалтинг хизматлари соҳани ривожлантиришнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва инфратузилмасини юқори даражада ушлаб турадиган иқтисодиётнинг муҳим элементи ҳисобланади. Замонавий бизнеснинг муҳим хусусиятларидан бири бу янги, шу жумладан ахборот, 5/2020 (№ 00049) http://iqtisodiyot.tsue.uz 362 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil технологияларни ривожлантириш, шунингдек рақобатнинг кучайиши ҳисобига истеъмолчи ролининг сезиларли даражада ўзгариши бунга мисол бўла олади. Тез ўзгарувчан мижозлар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, компаниялар доимий равишда корпоратив стратегия ва тактикаларни қайта тузишга мажбур бўладилар. Бироқ, хамма корхона ва ташкилотлар ҳам ўзгаришларга тўғри ва ўз вақтида жавоб бериш учун етарли ички ресурслари мавжуд эмас. Айнан шу мураккаб вазиятларда компаниялар малакали маслаҳатчилар ёки консалтинг хизматларини кўрсатадиган компаниялар ёрдамига мурожаат қилишади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили. Кўпгина давлатлар амалиётида ахборот – консалтинг хизматлари бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик субъектларининг самарали фаолияти ва ривожланишининг муҳим омили ҳисобланади. Ривожланаётган бозор биринчи навбатда яратишни, кейин эса профессионал хизматларни кенгайтиришни талаб қилади. Энг аҳамиятли хизматлар бозоридаги ўзгаришлар ахборот – консалтинг хизматларига бўлган талабнинг ўзгариши билан боғлиқлиги тушунилмоқда. Консалтинг хизматларининг муаммоларини ҳар томонлама ўрганган чет эллик олимлардан Трой Вау, С. Бриалт, М. Кубр, М. Кемпбелл, С. Макконелли, К. Маккем, Стивен Брагг, Ж. Ричард Аронсон, Роберт Торнтон ва бошқалар ушбу мавзуни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшганлар. Айниқса Трой Вау бизнес консултантлари ҳақида қуйидаги фикрларни билдирган: Қандай қилиб хизматни сотишни биладиган мутахассис ўз ишининг устаси ҳисобланади. Қандай қилиб хизматни сотишни билмаган мутахассис эса олдинга силжиши ҳар доим қийин бўлади. Барча мутахассислар ўз муваффақиятини, савдо тўғрисида билганлари билан эмас, балки сотувлар билан эришган натижалари бўйича ўлчашлари мумкин [3]. Россиялик таниқли олим Баева Валентина Вячеславовнанинг фикрича, Консалтинг - бу мавжуд вазиятда мақбул ечимни топишга қаратилган интеллектуал хизматларнинг махсус тури. Консалтинг корхонанинг иқтисодий, сармоявий, бошқарув самарадорлиги, бозорни ўрганиш ва прогнозлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишга имкон беради [4]. МДҲ давлатлари олимларнинг таъкидлашларича айниқса И.Боброва ва М.Масленников "Консалтинг" кенг маънода интеллектуал фаолият тури сифатида кўриб чиқилади, унинг асосий вазифаси таҳлил қилиш, илмий соҳани ва мижозларнинг муаммоларини ҳисобга олган ҳолда илмий, техник ва ташкилий- иқтисодий янгиликларни ривожлантириш ва улардан фойдаланиш истиқболларини асослашдир деб ҳисоблайди [5,6]. Украиналик олимлар, А.О.Блинов ва В.А.Дресвянниковларнинг таъкидлашича “Маслаҳатчилар компаниянинг ўсиши даврида уларнинг ходимларига айланадилар, уларга бўлган ишонч ортади, мижозлар консалтингнинг аҳамиятини ҳис қилишади ва уни компанияни юқори рақобат шароитида тортиб олишга қодир локомотив сифатида кўришни бошладилар” деган таърифларидан билсак бўладики корхоналар консултанларга таянишлари мумкин [7]. Ўзбекистон олимларидан э

Доказательный фрагмент

«This article analyzes the scientific basis for the development of information and consulting services, explores the role of consulting services in tourism, as well as offers to open a unitary enterprise, the introduct…»

Образец извлечения

Демо-превью

This article analyzes the scientific basis for the development of information and consulting services, explores the role of consulting services in tourism, as well as offers to open a unitary enterprise, the introduct… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
information consulting, consultant, consulting services, tourism business, консалтинг хизматлар, туристический бизнес, консультационные услуги, информационный консалтинг, туризм бизнеси, ахборот консалтинг, консультант
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники