Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Классификация сельскохозяйственных опасностей
Искандаров Абдурасул Миржалил ўғли
Экономика и инновационные технологии · 2 · 803-812 · 2020
Аннотация
Agriculture is an industry that faces many risks. Agricultural risks have been the subject of many scientific studies as a result of the direct impact of the state on food security and therefore on the standard of living of the population. Agricultural risks have their own characteristics. In addition, the classification of agricultural risks is specific to industry risks. The article considers two main principles of risk classification and proposes a classification model based on the principle of grouping. Key words: agriculture, risk, risk classification, agricultural enterprises, causes of risks, risk management. Кириш Ҳар қандай корхонанинг иш фаолияти объектив ва субъектив омилларга боғлиқ бўлган ҳолда доимо юқори хавфлар билан бирга кечади. Корхона ходимлари томонидан қабул қилинадиган қарорлар сиёсий беқарорлик ва ноаниқ бозор шароитлари асосида амалга оширилади. Корхоналар эҳтимолий хавф-хатарлар чегарасида бўлиб, доимий равишда уларга дуч келадилар. Қишлоқ хўжалигидаги хавфлар қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятида юзага келиши ва якуний натижага таъсир кўрсатиш нуқтаи назаридан ўзи хослиги билан ажралиб туради. Масалан, қишлоқ хўжалиги соҳасида хавф омилларига ёрқин мисоли сифатида об-ҳавони келтириб ўтишимиз мумкин, у қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бутун фаолиятига таъсир этувчи асосий ишлаб чиқариш омилларидан биридир. 4/2020 (№ 00048) http://iqtisodiyot.tsue.uz 160 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil Ҳозирги шароитда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги институционал ўзгаришлар ва бу соҳанинг замон билан ҳамнафаслигини таъминлаш, асосий қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилаётган маҳсулотларнинг жаҳон бозоридан муносиб ўрин эгаллашига ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда [1]. Шундай қилиб, қишлоқ хўжалигига хос бўлгна хавф-хатарларни тўғри бошқаришда уларни таснифлаш услубиётини доимий равишда такомиллаштириб бориш лозим. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Ҳозирги кунда 250 дан ортиқ турли хил хавф-хатарлар мавжуд бўлиб бу қиймат жамитянинг ривожланиб бориши шароитида кундан кунга ўсиб бормоқда. Шунга мувофиқ, маҳаллий ва хорижий мутахассисларнинг мавжуд таснифлаш сони ҳам ортиб бормоқда. Шу сабабли, ҳозирги вақтда хўжалик хавфларини таснифлаш борасида ягона келишув мавжуд эмас, шунингдек қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш хусусиятларини хисобга оладиган ихтисослаштирилган тасниф мавжуд эмас [2]. Масалан, бизнес лойиҳаларни моделлаштириш мисолидан фойдаланиб, хавфларни аниқлаш ва тансифлашни ўрганган Y. Xenidis, D. Angelides ларнинг фикрига кўра, бизнес хавфларини гуруҳлаш учун қуйидаги таснифлаш хусусиятларидан фойдаланиш мумкин: − Юзага келиш манбасига қараб: молиявий, техник ва ҳуқуқий хавфлар; − келиб чиқиш хусусияти кўра: давлат, бошқарув, бозор, алоқа (бошқарув) ва бошқа хавфлар [3]. Бундай таснифлаш модели ижобий ва салбий хусусиятларга эга. Ижобий томони шундаки, бошқарув қарорларини қабул қилиш билан боғлиқ хавфлар гуруҳининг мавжудлиги, сабаби аксарият хавфлар ўз вақтида бартараф этилмаслиги ёки нотўғри бошқарув қарорларини қабул қилиш туфайли юзага келади. Салбий хусусияти бу хавфнинг моҳияти ва унинг иқтисодиёт субъектига таъсир доирасини кенг акс эттирмайдиган жуда тор гуруҳланишидир. АҚШнинг Массачусет технолгия институтининг амалий иқтисодиёт кафедраси профессори Charlz Kindleberger фикрига кўра барча хавфлар икки гуруҳга бўлинади: объектив, яъни бошқарув ходимлари таъсир қилиши мумкин бўлган хавфлар ва субъектив – бошқарилмайдиган хавфлар. Ушбу гуруҳларнинг ҳар бири ўз навбатида қўйидагиларга бўлинади: − Экзоген, яъни юқори даромад олиш учун корхона ўзи учун суньий яратган хавфлар. Улар субъектнинг ўзида шаклланади ва қабул қилинган бошқарув қарорларига боғлиқ бўлади; − эндоген хавфлар, яъни корхона хатти-ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган хавфлар [4]. Ушбу таснифлаш юқоридаги таснифлашга ўхшаган, яъни у хавфни фақат битта таснифлаш мезони бўйича кўриб чиқади, бу ҳам ўрганилаётган иқтисодий категория моҳиятининг яхлит кўринишини очиб бермайди. Бироқ ушбу таснифлашда хавфнинг муҳим элементларидан бири – уни бошқариш имконияти қўринади. Хавфларни таснифлаш – маълум мезонлардан фойдаланган ҳолда хавфларни тоифаларга бўлишдир. Мезонларни танлаш хавфларни таҳлил қилиш, уларни бошқариш тартибининг мақсадлари ва хусусиятларига боғлиқдир. Хавфларни 4/2020 (№ 00048) http://iqtisodiyot.tsue.uz 161 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil таснифлашнинг мумкин бўлган мезонлари сони кўп бўлиши мумкин, шунинг учун уларни таснифлаш мезонларини гуруҳлаштириш керак бўлади. Бунда таснифлашнинг асосий мақсади аниқ хавфларни тақсимлашдир ва юзага келиш частотаси, салбий оқибатлар (зарар) ҳажми билан ўлчанадиган ҳар бир ўзига хос хавф ўзининг стандарт хусусиятлари билан тавсифланади: хавф билан боғлиқ сабаблар, хавфга дучор бўлиш, заифлик (хавфга сезгирлик), шунингдек бошқа қўшимча хусусиятлар (параметрлар), масалан,
Доказательный фрагмент
«Agriculture is an industry that faces many risks.»
Образец извлечения
Демо-превьюAgriculture is an industry that faces many risks. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- agriculture, risk, risk classification, agricultural enterprises, causes of risks, risk, қишлоқ хўжалиги корхоналари, управление рисками, ценовой риск, сельское хозяйство, хавфларнинг таснифланиши, сельскохозяйственные предприятия, классификация рисков, хавфларни бошқариш, причины возникновения рисков, risk management, хавфларнинг юзага келиш сабаблари, хавф, қишлоқ хўжалиги
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
Лучшие интеллектуальные исследованияQurbonov Yorqinbek Avazxonovich2025
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021