Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Замонавий таълимда рақамли технологиялардан фойдаланиш истиқболлари
САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ · Норбоева Нафиса Эркиновна · Парпиева Раъно Абдурасуловна
Экономика и инновационные технологии · 1 · 2003
Аннотация
The article concerns on the impact of the IT to the process of higher education. In accordance with the strategic tasks outlined in the Conception of improving the higher education up until 2030, the new forms of organizing the learning process and the potential of digital technologies are analyzed. The views illustrated in the article aim at the prospects of effective IT implementation and improvement of quality education. Key words: higher education, Information-communication Technologies, digital technologies, quality and efficiency of education, internet. Кириш Бугунги кунда келажакнинг рақамли саноатини яратиш, инсон капиталини ривожлантириш даражасини ошириш орқали мамлакатни рақамли трансформациясини ишга туширишни, таълимда тезкор суръатларда рақамли ўзгартиришни талаб қилади. Бугунги кун аудиториялари ўн йил аввалгиларидан жуда катта фарқ қилади ва синф хоналари компьютерлар, iPad, планшетлар, смарт-доскалар ва бошқа турдаги таълим технологиялари билан жиҳозланган. Дунёнинг бошқа жойларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам рақамли авлоднинг етти экранли авлоди - телевизор, компьютер, планшет, таблет, фаблет, смартфон ва смартсоатлари пайдо бўлди. Бундай зич рақамли 6/2021 (№ 00056) http://iqtisodiyot.tsue.uz 364 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil муҳитга эга бўлиш ва у билан доимий ўзаро муносабат натижасида бугунги кун талабаларининг фикрлаши ва ахборотларга ишлов бериш жараёнлари олдинги фикр юритиш ва ахборот жараёнларидан тубдан фарқ қилади. Рақамли авлод ота-оналаримиз ўрганган услубда ўқитилиши мумкин эмас ва бўлмаслиги ҳам керак. Бу авлодни ўқитишда қора доска ва оқ бўрдан фойдаланиш мумкин эмас. Қора доскани оқига ва бўрни маркерга ўзгартириш ҳеч нарсани ўзгартирмайди, яъни замонавий талабаларни билим олишга ва меҳнат бозорида муваффақиятга эришиш кўникмаларини ривожлантиришга ундаш усули бўла олмайди. Ахборот ва коммуникация технологияларига асосланган инновацион таълим технологиялари ва дидактик моделларни оммавий ва самарали қўллаш орқали таълим тизимини рақамли авлодга мослаштириш зарур. Шу билан бирга, таълим жараёнида тадқиқотга асосланган ёндашувдан фаол фойдаланиш лозим ва бу билан илмий тадқиқотда талабаларнинг кўникмаларини ривожлантириш ва IT- компетенцияга асосланган ижодий қобилиятларини ва ижодий фикрлашларини шакллантириш мумкин. Ахборот ва коммуникация технологиялари – таълим тизимидаги барча муаммоларга ечим эмас, балки рақамли авлод учун маърузалар ва семинарларни маълумотларга бой ва интерактив қилиб амалга ошириш воситасидир. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, ўқитувчилар талабаларнинг эҳтиёжларига йўналтирилган интерфаол ўқув жараёнида асосий ролни сақлаб қолади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора- тадбирлари тўғрисида” ПФ-6079-сон фармонида “олий таълим тизими учун электрон таълим ресурсларини янада такомиллаштириш, шунингдек, ички ва жаҳон таълим ресурсларидан фойдаланишни таъминлаш” [1], 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-5847-сон фармонида “таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этиш, рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш, масофавий таълим хизматларини ривожлантириш, вебинар, онлайн, «blended learning», «flipped classroom» технологияларини амалиётга кенг жорий этиш” [2] каби вазифаларнинг белгиланиши эса мазкур йўналиш доирасида қатор ишларни амалга оширишни тақозо этади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Мамлакатимиз олий таълим тизимини рақамлаштириш, ўқув жараёнига замонавий ахборот-коммуниация технологияларини жорий этиш, улар орқали талабаларга замонавий билимларни бериш, компьютер саводхонлигини ошириш бўйича бугунги кунга қадар қатор илмий тадқиқотлар олиб борилган. Жумладан, Академик С.С.Гулямов ҳамда доцент М.Абдуллаев томонидан олий таълим тизимини рақамлаштириш, рақамли иқтисодиёт технологиялари бўйича янги йўналишлар ва фанларни жорий этиш, булутли технологиялардан фойдаланиш орқали таълим тизимини ислоҳ қилиш, ўқитишда замонавий усуллар, жумладан интерактив доскалар ҳамда планшетлардан самарали фойдаланиш, суниъий интеллект технологияларини қўллаш [3], талабаларга масофавий таълим беришда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг зарурати, афзалликлари ва масофавий таълим соҳасидан фойдаланиш бўйича статистикалар келтирилган ҳамда рақамли технологиялардан фойдаланиш ва масофавий таълимнинг янги авлод тизимларини жорий этиш лозимлиги, масофавий таълим тизими орқали янги кўникмаларни ёки 6/2021 (№ 00056) http://iqtisodiyot.tsue.uz 365 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2021 yil мавзуга оид материалларни ўрганиш тезроқ, осонроқ ва арзонроқ эканлиги атрофлича ёритиб берилган. Шунингдек, мамлакатимизда масофавий таълимни рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда самарали йўлга қўйиш борасида тўсқинлик қилаётг
Доказательный фрагмент
«The article concerns on the impact of the IT to the process of higher education.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article concerns on the impact of the IT to the process of higher education. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- higher education, Information-communication Technologies, digital, замонавий таълим, digital knowledge, система высшего образования, higher education system, цифровые знания, дистанционное обучение, масофавий ўқитиш, digital technologies, рақамли технологиялар, ахборот-коммуникация технологиялари, информация и связь технологии, distance learning, цифровые технологии, modern education, олий таълим тизими, internet system, information and communication technologies, рақамли билимлар, интернет-система, Интернет тизими, современное образование
Смежные источники
Лучшие интеллектуальные исследованияMuxammadjonov Asadbek Dilshodjon o‘g‘li2025
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025