Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Ways to increase the effectiveness of the introduction of resource-saving technologies in cotton growing
ПАХТАЧИЛИКДА РЕСУРС ТЕЖОВЧИ · ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ · Рашидов Рахматулло Аъложонович
Экономика и инновационные технологии · 2020
Аннотация
Efficient use of resources used in cotton growing, the introduction of new innovative resource-saving technologies will allow farms to get more profit. This article highlights the problems and shortcomings in the introduction of resource-saving technologies in the cotton industry and provides recommendations. Keywords: cotton, resource, innovative technologies, resource-saving technologies, efficiency. Кириш Халқаро ишлаб чиқаришда пахта энг асосий тола маҳсулоти ҳисобланади. Дунё миқёсида пахта экин майдонлари 35 миллион гектарни ташкил этиб, 25,5 миллион тоннага яқин пахта етиштирилади [1]. Таҳлиллар кўрсатишича, бугунги кунга келиб инсоният 2 млрд. гектар ҳосилдор ерларни йўқотиб бўлди. 2050 йилга бориб дунё аҳолиси сони 9,6 миллиард бўлишини инобатга олганда, уларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда мавжуд аграр ресурслардан тежамли фойдаланиш масаласи тобора долзарблик касб этмоқда. БМТ Бош котиби Пан Ги Мун “Она- еримизни сақлаш, инсонларни қашшоқликдан халос қилиш, иқтисодий юксалиш... масалалари ягона кураш мақсади доирасида эришилиши” [2] ни таъкидлаган эди. Дунё мамлакатларида пахта етиштириш рентабеллиги сўнгги бир неча йил мобайнида ўзгаришсиз қолмоқда. Бунга сайёрамизда юз бераётган глобал иқлим ўзгариши, пахтачилик учун муҳитнинг стресс омиллари – экиш даврида ҳаддан зиёд ёмғир ёғиши, гуллаш босқичида ҳароратнинг ошиши, тупроқ унумдорлигининг пасайиши, зараркунанда ва касалликлар гуруҳи кўпайиши, ресурслар тақчиллигига қарши агротехнологиялар етишмаслиги каби муаммолар салбий таъсир кўрсатмоқда[3]. Шу жиҳатдан пахтачиликдаги ушбу муаммоларни ечиш, пахтачиликда фойдаланилаётган ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, тармоққа инновацион, ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш каби тадбирларни амалга ошириб борилиши лозим. Мамлакатимиз пахтачилик тармоғида ресурслардан самарали фойдаланиш, ресурс тежамкор технологияларни амалиётга жорий этиш самарадорлигини оширувчи тадбирлар давлат аҳамиятига молик масалалардан ҳисобланади. Жумладан, 2017- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида [4] қишлоқ хўжалигини модернизация 3/2020 (№ 00047) http://iqtisodiyot.tsue.uz 76 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil қилиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришга интенсив усулларни, энг аввало, сув ва бошқа ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш каби масалалар устувор вазифа қилиб белгиланган. Шунингдек, пахтачиликда сув тежовчи технологияларни жорий қилишни иқтисодий рағбатлантириш, томчилатиб суғориш тизимларини бутловчи қисмлар билан таъминловчи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмлари мавжуд эмаслиги таъкидланган. Шу нуқтаи назардан, пахтачиликда ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш самарадорлигини ошириш йўналишида илмий-тадқиқот кўламини кенгайтириш долзарб масала ҳисобланади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Пахтачилик тармоғи қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи сифатида, айниқса мустақилликнинг дастлабки даврларида мамлакат иқтисоди учун беқиёс аҳамият касб қилган. Жумладан, пахта толаси ва пахтачилик маҳсулотлари экспорти мамлакатга валюта тушумини таъминлаш, республика учун муҳим бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, техника ва технологияни импорт қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлган. Шунингдек, пахтачилик тармоғининг республика иқтисодиётида тутган ўрни аҳамияти-мазкур тармоқ иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун хомашё етказиб бериши; тармоқда қўлланиладиган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг истеъмолчиси ҳисобланиши; қишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аҳолини иш билан, уларнинг оилавий бюджетини даромад билан таъминлаш масалалари ҳал этилмоқда. Мамлакатимизда пахта етиштириш фермер хўжаликлари зиммасида бўлиб, бунда фермер хўжаликларининг даромадини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 9 декабрдаги Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида, “...сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга қаратилган тадбирлар қўллаб-қувватланиб, бунинг ташаббускори бўлган хўжалик ва ташкилотларга қўшимча имтиёз ва преференциялар яратиб берилаётгани, ... пахта майдонларида ҳосилдорликни ошириш ва ердан самарали фойдаланиш мақсадида чигитни “қўшқатор” ва “олтмишлик” схемаси асосида экишни йўлга қўйиш ва самарасиз бўлган “тўқсонлик” схемадан босқичма-босқич воз кечиш керак. Шунингдек, хитойлик олимлар билан ҳамкорликда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида ғўза парваришини замонавий технологиялар асосида олиб боришимиз зарур” дея таъкидлаганларида, биринчи навбатда ердан унумли фойдаланиш, маҳсулот етиштиришда ресурсларни нисбий тежаш масаласига эътибор қаратган эдилар [5]. Аммо, сўнгги йилларда республикамизда пахта толаси экспорти миқдори камайиши ва унинг ўрнига тайёр маҳсулотлар сотиш йўналишидаги тадбирлар
Доказательный фрагмент
«Efficient use of resources used in cotton growing, the introduction of new innovative resource-saving technologies will allow farms to get more profit.»
Образец извлечения
Демо-превьюEfficient use of resources used in cotton growing, the introduction of new innovative resource-saving technologies will allow farms to get more profit. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- cotton, resource, innovative technologies, resource-saving technologies, efficiency, ресурс тежовчи технология, хлопок, ресурсосберегающие технологии, инновационные технологии, ресурс, инновацион технология, пахтачилик, самарадорлик, эффективность
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
Лучшие интеллектуальные исследованияQurbonov Yorqinbek Avazxonovich2025
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021