К содержанию
РецензированоEN2020

Directions for the implementation of digital innovative technologies in tourism

ЖОРИЙ ҚИЛИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ · Норчаев Асатулло Норбўтаевич

Экономика и инновационные технологии · 2020

Аннотация

The scientific article contains recommendations on the introduction of digital innovative technologies in tourism in Uzbekistan, improving the quality of services, determining strategic directions for improving infrastructure and developing tourism infrastructure. Key words: digital economy, innovation, tourism, service, technology, hotel Кириш Сўнгги йилларда республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар юзага келмоқда. 1995 йилда америкалик дастурчи Николас Негропонте “рақамли иқтисодиёт” терминини амалиётга киритди. Ҳозирда бу терминни бутун дунёдаги сиёсатчилар, иқтисодчилар, журналистлар, тадбиркорлар - деярли барча қўлламоқда. Бу борада бизнинг республикамизда ҳам замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш, давлат органларининг аҳоли билан мулоқот қилишининг янги механизмларини жорий этиш юзасидан катта ишлар олиб бориляпти. Шу мақсадни амалга ошириш борасида Президентимизнинг 2018 йил 19 февралдаги "Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатда рақамли иқтисодиётни, замонавий ахборот технологияларини татбиқ этишни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлашни кўзда тутувчи ҳужжат қабул қилинди[1]. Иқтисодий ислоҳотларнинг изчил давоми сифатида Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори[2] ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 августда рақамли иқтисодиётнинг мақсад ва вазифаларини белгилаб берадиган “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни жорий қилиш ва янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида” қарори қабул қилди[3]. Ушбу қарор ва фармонларнинг ижроси бўйича қуйидагилар рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифалар деб кўрсатилган: 2/2020 (№ 00046) http://iqtisodiyot.tsue.uz 215 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 2, mart-aprel, 2020 yil инвестиция ва тадбиркорликни диверсификация қилиш учун криптоактивлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни, жумладан, майининг, смарт контракт, консалтинг, эмиссия, айрибошлаш, сақлаш, тақсимлаш, бошқариш, суғурталаш, крауд-фундинг (жамоавий молиялаштириш), шунингдек, блокчейн технологияларни жорий этиш ва ривожлантириш; блокчейн технологияларни ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш соҳасида амалий иш кўникмаларига эга бўлган малакали кадрларни тайёрлаш; рақамли иқтисодиётни янада ривожлантириш учун инноватцион ғоялар, технологиялар ва ишланмаларни жорий этиш соҳасида давлат органлари ва тадбиркорлик субъектларининг яқин ҳамкорлигини таъминлаш; криптоактивлар бўйича фаолият ва блокчейн технологиялари соҳасида ҳалқаро ва ҳорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва ишлаб чиқариш соҳасида фаолият кўрсатадиган юқори малакали ҳорижлик мутаҳассисларни жалб қилиш; ҳориж тажрибасини ҳисобга олган ҳолда блокчейн технологияларини жорий этиш учун ҳуқуқий база яратиш. Бу борада Президентимизнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига қилган Мурожаатномасида “2020 йил - Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили” - деб эълон қилинди. Бундан келиб чиққан ҳолда бизнинг олдимиздаги вазифаларимиз туризм ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш ва ривожланиш йўналишларини ишлаб чиқиш, туризм инфратузилмасига инновацион технологияларни жорий қилишда асосий эътибор нималарга қаратилишини ўрганиш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Тадқиқотимиз асосий мақсадларидан бири туризмда рақамли инновацион технологияларни қўллаш орқали республикамизнинг рақобатбардошлигига эришишимизда муҳим омил бўлиб ҳисобланадиган йўналишларни белгилаб олиш ҳисобланади. Айни тадқиқот иши, туризм соҳасини Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи соҳаларидан бирига айлантиришда ўта долзарб, туризмда инновацион технологияларни жорий қилиш методологиясига бағишланган. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Сўнгги йилларда республикамизда рақамли иқтисодиётга ўтиш ва рақамли иқтисодиётни қўллаш борасида бир қатор илмий ишлар амалга оширилаётган бўлиб, уларда рақамли иқтисодиётни жорий қилиш турлича талқин қилинган ва таърифланган, лекин уларнинг ҳар биттасида истъмолчига йўналтирилганлиги асосий ўринга эга. Биз мазкур хулосаларга асосланиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб, бу борада айрим муаллифларнинг фикри ва мулоҳазаларини таҳлил қилиб, уларнинг натижаларини умумлаштириб, такомиллаштириш тўғрисидаги мулоҳазаларимизни қисқача баён қиламиз. Рақамли иқтисодиётни хизмат кўрсатиш соҳасида шакллантириш ва жорий этиш мураккаб жараён бўлиб, кўплаб омилларга боғлиқ бўлади. Бу жараёнларнинг назарий жиҳатларини ишлаб чиқиб, амалиётга тадбиқ қилиш борасида етакчи хорижлик олимлар Дон Топскот, Алекс Топскот[4] Паул Вигна, Майкл Кейсейларнинг[5] иқтисодиётда рақамли инновацион технологияларни қўллаш борасида турлича қарашлари мавжуд. Шу жумладан, туризм соҳасида Кармен Бабаита, Габрриела Сипос, Андреиа Испас ва Андреа Н

Доказательный фрагмент

«The scientific article contains recommendations on the introduction of digital innovative technologies in tourism in Uzbekistan, improving the quality of services, determining strategic directions for improving infras…»

Образец извлечения

Демо-превью

The scientific article contains recommendations on the introduction of digital innovative technologies in tourism in Uzbekistan, improving the quality of services, determining strategic directions for improving infras… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
digital economy, innovation, tourism, service, technology, hotel, сервис, рақамли иқтисодиёт, инновации, хизмат кўрсатиш, меҳмонхона, цифровая экономика, технология, гостиница, технологии, туризм, инновация
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники