in LibraryZilola Ilhom qizi T.: y, MALAKA OSHIRISH KURSI TINGLOVCHILARIGA JADIDCHILIK +32018
Мактаб таълимнии молиялаштиришнинг иқтисодий-меъёрий кўрсаткичлари тизими
ДЕПАРТАМЕНТИНИ ЎРНИ · Манзура Хасанова
Экономика и инновационные технологии · 2020
Аннотация
The article examines the state of cultural heritage sites in the Andijan region, analyzes the work on the preservation and restoration of these sites by the departments of the cultural heritage agency, and the implementation of regulatory documents adopted in 2020-2024. Keywords: heritage, Mingtepa, department, archeology, monument. Истиқлол йилларида мамлакатимизда маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш борасида изчил ишлар олиб борилди, ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб олинди ва амалга оширилмоқда. Бунда маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга, уларни қайта таъмирлаш-тиклаш ишларига, маданий мерос объектларини имкон қадар асл кўринишида сақлаб қолишни таъминлашга, уларни умуминсоний қадриятлар билан уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бой тарихини ўрганиш, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, уларни тарғиб ва тадқиқ этиш борасида ҳукуматнинг бир қатор Қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, соҳани ривожлантириш, ундари мавжуд 102 «Устойчивое развитие и наука: новые исследования для новых решений» муаммоларга ечим топиш, қолаверса ҳудудлар туристик салоҳиятини ривожлантиришда тизимли ишлар йўлга қўйилди [1]. Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ маданий мерос объектларини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари мунтазам такомиллаштирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, тегишли қонунлар ва қонуности ҳужжатлари бу борадаги ишларда муҳим дастури амал бўлмоқда. Хусусан, “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги, “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Архив иши тўғрисида”ги, “Музейлар тўғрисида”ги қонунларда бу борадаги ишларни ташкил этишнинг ҳуқуқий механизмлари аниқ белгилаб берилган. Шунингдек, соҳага оид бир қатор конвенциялар ратификация қилинди. Юқоридаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Вилоятда дастлаб 200 дан ортиқ маданий мерос объектлари мавжуд бўлган бўлса, кейинчалик уларнинг сони 371 тага, 2019 йилда эса 422 тага етказилди [2]. 2022 йил давр мобайнида яна аниқланмаган 58 та маданий мерос объектлари хатлов натижасида аниқланиб, давлат муҳофазасига олиш учун Маданий мерос агнетлиги Илмий-эксперт кенгашига кўриб чиқиш учун юборилди. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳнамолигида миллий маданиятимизни асраб-авайлаш, ривожлантириш, юртимиздаги тарихий обида ва ёдгорликларни қайта тиклаш, ўрганиш ва келажак авлодларга бус- бутун етказиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, Муҳтарам Юртбошимизнинг 2018 йил 19 декабрдаги “Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ- 5150-сон Қарори, шу асосда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарорлари миллий қадриятларимиз, маданий меросимизни асраб-авайлаш борасида муҳим тарихий аҳамиятга эга ҳужжат бўлди. Мазкур қарор моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, ўрганиш, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда мамлакатимиз, ҳусусан вилоятимизнинг сайёҳлик салоҳиятини оширишда узоқ йиллар давомида катта аҳамиятга эга бўлиб хизмат қилади. Қарорга асосан Туризм ва маданий мерос а вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ташкил этилди. Агентликка тарихий ёдгорликларимиз, моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш борасида зарур ваколатлар берилди [3]. 103 «Устойчивое развитие и наука: новые исследования для новых решений» Халқимизнинг умуммиллий бойлиги ҳисобланадиган маданий меросимизни муҳофаза қилиш, уларни ўрганиш ва ундан фойдаланиш борасида мамлакатимизда, ҳусусан вилоятимизда ҳам ишлар амалга оширилмоқда. Шундан 20 таси ҳусусий, 402 таси давлат мулки объектлари бўлиб, уларнинг 243 таси республика аҳамиятидаги, 179 таси маҳаллий аҳамиятга эга ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги “Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги “Мингтепа” археология мероси объектини муҳофаза қилиш, тадқиқ этиш ва ундан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги 1059-Қ–сонли қарорига асосан “Мингтепа” археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш ёдгорлик маркази фаолиятини ташкил этиш, объектни чуқур илмий ўрганиш ҳамда кенг тарғиб этиш мақсадида объектнинг лойиҳаси тайёрланмоқда. Муҳтарам Юртбошимизнинг 2019 йил 13 августдаги 5781-сонли Фармонига асосан 2020-2021 йилларда вилоятдаги жами 8 та маданий мерос объектларига олиб борувчи йўллар таъмирланиши, асфалть ётқизилиши белгиланган. Бугунги кунга қадар, Балиқчи туманидаги “Учбулоқ” зиёратгоҳи ҳамда “Мингтепа” археология ёдгорлигига олиб борувчи йўлларга асфалть ётқизилди. Қолган объектларга олиб борувчи йўлларни таъмирлаш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда [4]. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикас
Доказательный фрагмент
«The article examines the state of cultural heritage sites in the Andijan region, analyzes the work on the preservation and restoration of these sites by the departments of the cultural heritage agency, and the impleme…»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article examines the state of cultural heritage sites in the Andijan region, analyzes the work on the preservation and restoration of these sites by the departments of the cultural heritage agency, and the impleme… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- heritage, Mingtepa, department, archeology, monument, general secondary education, инсон капитали, общее среднее образование, финансирование, человеческий капитал, бюджет, budget, школьное образование, мактаб таълим, умумий ўрта таълим, financing, school education, human capital, молиялаштириш
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025