Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Талабаларга таълим беришда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг аҳамияти
ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ · Абдуллаев Мунис Курбнович · Мухитдинов Агзам Акмалович
Экономика и инновационные технологии · 2020
Аннотация
Ушбу талабаларга масофавий таълим беришда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг зарурати, афзалликлари ва масофавий таълим соҳасидан фойдаланиш бўйича статистикалар келтирилган ҳамда рақамли технологиялардан фойдаланиш ва масофавий таълимнинг янги авлод тизимларини жорий этиш лозимлиги, масофавий таълим тизими орқали янги кўникмаларни ёки мавзуга оид материалларни ўрганиш тезроқ, осонроқ ва арзонроқ эканлиги атрофлича ёритиб берилган. Шунингдек, мамлакатимизда масофавий таълимни рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда самарали йўлга қўйиш борасида тўсқинлик қилаётган муаммолар ва уларни ечиш бўйича таклиф ва тавсиялар келтирилган. Калит сўзлар: масофавий таълим, рақамли технологиялар, рақамли ўқитиш таълим тизими, масофавий платформалар, мобиль қурилмалар, Интернет тармоғи. Кириш Юртимизда кечаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жабҳалардаги бугунги ислоҳотларнинг бориши таълим тизимини ҳам тубдан ислоҳ қилишни тақозо этмоқда. Чунки, ҳар бир жабҳанинг тараққиёти ўша соҳа мутахассисларининг билими, идроки, тафаккури ва малакаси, дунёдаги шу йўналишнинг ривожланиш тенденцияларини қанчалик ўзлаштирганлиги билан белгиланади. Барчамизга маълумки, бугунги кунда бутун инсониятни ташвишга солган, одамларнинг уйдан чиқмасликларига мажбур қилаётган, шу билан бир қаторда бутун дунёда янги иқтисодий инқирозни вужудга келтираётган “Covid-2019” эпидемияси таълимнинг барча турдаги тизимида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлар ва талабаларни ҳам муддатидан олдин таътилга чиқишига сабаб бўлди. Шу жиҳатдан, мамлакатимиз олий ўқув юртларининг бош вазифаси юқори кўникмаларга ва замонавий дунёқарашга эга бўлган, ватан равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида қамичдан бел боғлаб хизмат қиладиган касби комил мутахассисларни тайёрлашдан иборат эканлигини инобатга олиб, бугунги “Пандемия” шароитида талабаларни масофадан туриб онлайн ўқишларини йўлга қўйиш ва ташкил этишни тақозо этмоқда. Бунинг учун эса, рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда масофавий таълим платформаларини ишлаб чиқишни, 3/2020 (№ 00047) http://iqtisodiyot.tsue.uz 135 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида бевосита онлайн мулоқот қилишни ва шу аснода талабаларни мустақил таълим билан қамраб олишни талаб этади. Таҳлил ва натижалар Хўш, масофавий таълимнинг афзалликлари нималардан иборат? Биринчидан, масофавий таълим тизими биринчи бор 1999 йилда пайдо бўлган бўлса-да, ҳар доим ҳам жиддий қабул қилинмаган. Олий таълим муассасалари ўзларининг онлайн ўқув дастурларини аккредитациядан ўтказиши ва мослашувчан таълим имкониятлари соҳага кириб бориши натижасида масофавий таълимга бўлган эътибор ва қарашлар тезлик билан ўзгариб кетди. Чунки, масофавий таълим тизими орқали янги кўникмаларни ёки мавзуга оид материалларни ўрганиш тезроқ, осонроқ ва арзонроқдир. Иккинчидан, бугунги кунда рақамли иқтисодиётнинг янги технологиялари масофавий таълимни янада ривожлантиришга жуда катта ёрдам бермоқда. Виртуал ва кенгайтирилган воқелик, визуал равишда йўналтирилган масофавий таълим технологиялари талабаларни бугунги кун талабларига мувофиқ сифатли билим олишлари учун хизмат қилмоқда. Яъни, масофавий таълим тизими виртуал ва кенгайтирилган воқелик ҳамда визуал равишда йўналтирилган рақамли технологияларнинг қўлланилиши орқали талабаларни дарсга бўлган қизиқишларини кенгроқ жалб этиш имконини бермоқда. Айниқса ҳозирги “Пандемия” шароитида масофавий таълим соҳаси ҳар қачонгидан ҳам машҳур соҳага айланди. Дунё миқёсида барча таълим даргоҳлари масофавий таълим платформаларидан фойдаланиб, ўқишни ташкил этмоқда, корхона ва ташкилотлар эса масофавий иш фаолиятини йўлга қўймоқда. Учинчидан, талабалар ёки ходимлар масофавий таълим олиш имкониятига эга бўлганда анъанавий ўқитиш тизими материалларини ўрганишга қараганда 60 % вақтларини камроқ сарфлайдилар. Чунки, масофавий таълим платформалари бўйича таълим олаётган талабаларни дарсларга қизиқтириш даражаси одатдаги синф муҳитига қараганда 60 %га самарали ҳисобланади. Тўртинчидан, масофавий таълим платформасига киритилган рақамли технологиялар материалларини тингловчи анъанавий машғулотларга қараганда 5 баробар кўпроқ ўрганади, бу эса уларнинг дарсни ўзлаштириш вақтларини кўпайтирмайди, аксинча бошқа машғулотлар билан шуғулланишлари учун имконият яратади. Бешинчидан, масофавий таълимда рақамли ўқитиш технологиялари анъанавий дарсларда қолдириладиган бўшлиқларни тўлдиришга имконият яратмоқда. Аслида, рақамли технологияларниг бундай воситалари келтирадиган баъзи бир самарадорлик анъанавий ўрганиш усуллари билан деярли фарқ қилиб бўлмайди. Аммо, тарқатма материаллар ва китобларга қоғоз сарфланмаслигидан тортиб, маълумотларга тез кириш ва вақтни тежашга қадар, таълим харажатларини қисқартириш, маблағларни тежаш ва талабалар учун таълимнинг самарали усулини тақдим этмоқда. Олтинчидан, охирги 15 йил ичида ҳаётимизда мобиль қурилмаларнинг сўнгги авлодларининг кириб келиши, улардан фойдаланган ҳолда Интернет тармоғи орқали дунёда бўлаётган воқеа ва ҳодисаларни те
Доказательный фрагмент
«Ушбу талабаларга масофавий таълим беришда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг зарурати, афзалликлари ва масофавий таълим соҳасидан фойдаланиш бўйича статистикалар келтирилган ҳамда рақамли технологиялардан фойдала…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу талабаларга масофавий таълим беришда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг зарурати, афзалликлари ва масофавий таълим соҳасидан фойдаланиш бўйича статистикалар келтирилган ҳамда рақамли технологиялардан фойдала… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- масофавий таълим, рақамли технологиялар, рақамли ўқитиш, digital technologies, мобильные устройства, дистанционные платформы, рақамли ўқитиш таълим тизими, цифровая система обучения и обучения, distance education, дистанционное образование, масофавий платформалар, цифровые технологии, mobile devices, мобиль қурилмалар, distance platforms, Интернет тармоғи, digital education and training system, Internet, сеть Интернет
Смежные источники
Лучшие интеллектуальные исследованияMuxammadjonov Asadbek Dilshodjon o‘g‘li2025
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025