К содержанию
РецензированоEN2019

Assessment of the state of labor protection measures in small businesses

ТАДБИРЛАРИ ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ · Абдураҳманова Гулнора Қаландаровна · Ғойипназаров Санжар Боходирович

Экономика и инновационные технологии · 37 · 451-459 · 2019

Аннотация

The article assesses the status of occupational safety and health measures implemented by some small businesses enterprises operating in the Namangan region of Uzbekistan. The paper also provides suggestions and recommendations for the organization of occupational safety and health measures taking into account the profitability of these measures for enterprises, as well as improvements in the system of occupational safety and health in small enterprises. Калит сўзлар: кичик бизнес корхоналари, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат билан боғлиқ жароҳатланиш, касб касалликлари, бахтсиз ҳодисалар, хавфсиз меҳнат шароитлари. Кириш Сўнгги йилларда дунё бўйлаб самарали иш билан бандликка эришишда сезиларли мураккабликлар юзага келмоқда. Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) ва Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) маълумотларига кўра, дунё бўйлаб ишсизлик даражаси 2007 йилдан 2017 йилгача бўлган давр мобайнида 170 миллион кишидан 204 миллион кишига етди. Экспертларнинг фикрига кўра, 2030 йилга келиб бу миқдор 470 миллионга етиши башорат қилинмоқда[1]. 2015 йилда БМТ томонидан 150 мамлакат етакчилари иштирокида “Умумжаҳон барқарор ривожланиш” бўйича Саммит ўтказилди. Ушбу Саммит кун тартибида ўн еттита барқарор ривожланиш мақсадларини ўз ичига олган янги дастур қабул қилинди. Дастурнинг асосий мақсади инновацион технологияларни жорий этиш орқали унумдорликнинг юқори даражаларига эришиш билан барқарор иқтисодий ўсишни жадаллаштиришдан иборат эди. Бу мақсадларга эришишнинг энг мувафаққиятли йўли янги иш ўринларини яратиш ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантирувчи иқтисодий сиёсатни амалга оширишда ётади. БМТ томонидан илгари сурилган ушбу мақсадда 2030 йилга бориб муносиб меҳнатнинг асосий мақсалаларидан бири бўлган барча учун тўлиқ ва самарали иш билан бандликни таъминлаш ҳам кўзда тутилган. Маълумки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик дунё бўйлаб иқтисодий 4/2019 (№ 00042) http://iqtisodiyot.tsue.uz 69 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil ўсишга элтувчи иш билан бандликни таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Кўплаб халқаро ташкилотлар, шу жумладан БМТ ва ХМТ ушбу секторни қўллаб-қувватлаш бўйича салмоқли иш олиб бормоқда. Ушбу сектор янги иш ўринларини яратиш ва иш билан бандликнинг миқдор ва сифат кўрсаткичларини таъминлаб беришда юқори салоҳиятга эга ҳисобланади. Бугунги кунга келиб, бу сектор умумжаҳон иш билан бандлигининг учдан бир қисмини таъминламоқда[2]. Хусусан Ўзбекистонда, расмий статистик маълумотларга кўра 2017 йилда 218200 та кичик бизнес субъектлари давлат рўйхатидан ўтган [3]. Бу субъектлар мамлакат ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) қарииб 57 фоизини, экспортдаги улуши эса 26.5 фоизни, иқтисодиётда банд бўлганларнинг умумий сонидаги улуши деярли 80 фоизни ташкил этади[4]. Бу статистик маълумотлардан кўринадики, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатда иш билан бандлик, аҳолининг турмуш фаровонлиги ва иқтисодий ўсишни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Аммо, бу турдаги хўжалик юритувчи субъектларнинг аксарият қисми фаолиятининг илк босқичлардаёқ шиддатли рақобат муҳитига дош беролмай ташқи муҳит таъсирида мувафаққиятсизликка дуч келмоқда[5]. Ана шундай рақобат муҳитида меҳнатни муҳофаза қилиш барқарор ривожланиш ва кичик бизнес корхоналарини узоқ муддат фаолият юритишларини сақлаб қолишда муҳим роль ўйнайди. Аммо, ҳозирги пайтда кўпгина кичик корхоналарда эскириб кетган техника, бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган технологиялардан фойдаланилаётгани ходимларга меҳнат жараёнида шикаст етказиш хавфини кучайтирмоқда. Кичик бизнес субъектларида техника хавфсизлигининг аҳволи ҳам талаб даражасида эмас. Ходимлар кўп ҳолларда махсус кийим-бош, пойабзал, ишлаб чиқаришнинг хавфли омилларидан ҳимоя воситалари билан таъминланмайдилар. Шунинг учун кичик корхоналарда ишлаб чиқаришдаги шикастланиш ҳолатлари давлат корхоналаридагига нисбатан икки баробар кўплигига ажабланмаса ҳам бўлади[6]. Иқтисодий жиҳатдан олиб қараганда меҳнат билан боғлиқ жароҳатланиш, касб касалликлари ва бахтсиз ҳодисалар ҳам иш берувчига ҳам ходимнинг ўзига қўшимча чиқимни юзага келтириши сабабли, бундай ҳолатлар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ижобий қабул қилинмаслиги мумкин[7]. Кичик бизнес корхоналари раҳбарлари ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш жуда қимматга тушади деб ҳисоблашади, ваҳоланки хавфсиз меҳнат шароитларини етарлича таъминламаслик унданда қимматга тушиши мумкин. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Кичик бизнес корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этишга Халқаро меҳнат ташкилотининг “Муносиб меҳнат ва иқтисодий ўсиш” дастури, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилотининг илмий-таҳлилий маърузаларида, Шунингдек, ҳозирда жаҳон миқёсида бир қатор хорижлик олимларнинг илмий ишларида кичик бизнес корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини самарали ташкил қилишда меҳнат муҳофазасини такомиллаштиришга қаратилган иқтисодий имтиёзлар тизимини кучайтириш, ишлаб чиқаришда юзага келиши мумкин бўлг

Доказательный фрагмент

«The article assesses the status of occupational safety and health measures implemented by some small businesses enterprises operating in the Namangan region of Uzbekistan.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article assesses the status of occupational safety and health measures implemented by some small businesses enterprises operating in the Namangan region of Uzbekistan. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
кичик бизнес корхоналари, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат билан, бахтсиз ҳодисалар, labor protection, хавфсиз меҳнат шароитлари, меҳнат билан боғлиқ жароҳатланиш, small businesses, касб касалликлари, несчастные случаи, безопасные условия труда, accidents, производственный травматизм, охрана труда, предприятия малого бизнеса, occupational injuries, safe working conditions, профессиональные заболевания, occupational diseases
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники