К содержанию
РецензированоRU2019

Проблемы оптимизации производства, переработки и реализации винограда в плодоовощном кластере

Эшонқулов Сирожиддин Ҳакимович · Урдушев Хамракул

Экономика и инновационные технологии · 2019

Аннотация

The article discusses the benefits of cluster approaches in agriculture. Analyzed foreign experience in the creation and development of clusters. The issues of application of optimization methods for improving the structure of grape plantation, grape production and processing. Keywords: competitiveness, producers, consumers, market, cluster, agricultural sector, agriculture, products, competition, region. Кириш Мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани сингари, мева-сабзавотчиликда ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда Мева-сабзавот тармоқларини ривожлантириш мақсадида улар фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда [1]-[5]. Мева-сабзавотчилик мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги иқтисодиётида муҳим ўринни эгаллаб бормоқда. Республикамиз бўйича сабзавотлар экин майдони 189,7 минг гектар, мева ва резаворлар майдони 271,6 (шундан ҳосилли токзорлар 221) минг гектарни, токзорлар майдони 114,5 (шундан ҳосилли токзорлар 103,6) минг гектарни ташкил этади. Республикамиз токзорларини 69,7 минг гектари ёки 61 фоизи фермер хўжаликлари, 39,1 минг гектари ёки 34 фоизи деҳқон ва томорқа хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади. Барча тоифадаги хўжаликлар бўйича токзорлар ҳосилдорлиги 2014-2017 йилларда гектаридан ўртача 138,2 центнерни, фермер хўжаликларида 110,3 центнерни ташкил этган. Республикамизда етиштирилган узумни ялпи ҳосилнинг 46-53 фоизи фермер хўжаликлари улушига тўғри келмоқда. Кейинги йилларда мамлакатимизни мева-сабзавот маҳсулотларини хорижга экспорт 2/2019 (№ 00040) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил қилиш салоҳияти ошиб бормоқда, хусусан, мамлакатимизда етиштирилган узум ва уни қуритилган маҳсулотларига бўлган талабларни ошиб бориши кузатилмоқда. Мамлакатимизда узумни қайта ишлаб олинадиган вино ва бошқа маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш учун катта потенциал имкониятларга эга. Лекин, бу имкониятлардан фойдаланиш талаб даражасида эмас. Янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш ишлари сезиларли даражада секинлашди, натижада Республикамизда ишлаб чиқарилган, ўз даврида харидоргир, сифатли ва рақобатли бўлган вино – шарбат маҳсулотлари МДҲда, айниқса Россия бозорларида ўз ўрнини йўқотди. Шу боисдан, узум ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш корхоналарига замон талабларига мос фаолиятни йўлга қўйиш, инвестициялар жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, экспорт ҳажмини ошириш ва жуғрофиясини кенгайтириш каби вазифалар юкланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги “Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “узумнинг техник навлари майдонларининг кескин қисқариб кетиши, уларни етиштириш бўйича илғор усулларнинг суст жорий этилиши, узумзорлар ҳосилдорлигининг пастлиги, шунингдек, фермер хўжаликларининг етарлича манфаатдор бўлмаслиги виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари пасайиб кетиши ва қайта ишлаш қувватларидан самарасиз фойдаланишнинг тизимли сабабига айланди” деб, қайд этилгани бежиз эмас. Бу қарор билан Республикамизда узум плантацияларини кўпайтириш ва виночиликни ривожлантириш бўйича қатор вазифалар белгиланди. Узумни қайта ишлаш корхоналари ишлаб чиқаришида маҳсулотлар турлари миқдорининг мутаносиблигига эътибор берилмаганлиги сабабли, сўнгги 10 йилда ишлаб чиқарилаётган узум виноси бошқа алкоголли ичимликларга нисбатан 2,5-3 баробар камайиб кетди. Бирламчи вино ишлаб чиқариш корхоналари 200 минг тонна узумни қайта ишлаш қувватига эга, хомашё камлиги сабабли, 14 миллион декалитр виноматериал тайёрлаш қувватини атиги 15 фоизидан фойдаланилмоқда. Виноматериал тайёрловчи корхоналарнинг фақат 25 фоизи модернизация қилиниб, қолганларида эскирган ускуналар ишлатилиши сабабли, қарийб 4 миллион декалитр тайёр қадоқланган вино маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган 25 та корхона 57 фоиз қувват билан ишламоқда. Бунинг асосий сабаби, винобоп токзорлар майдони ва ҳосилдорлиги камайиб кетиши билан изоҳланади. Ҳозирги даврда вино бозори рақобатбардошлигида учта мезон доимо устунлик қилади, булар: маҳсулот сифати, истеъмол нархлари ва ассортименти. Маҳсулот сифати ва истеъмол нархлари бевосита қайта ишлаш технологияларига боғлиқ бўлса, асссортементи винобоп узум навларига боғлиқ бўлади. Республикамизда мавжуд токзорларнинг 10 минг гектар майдони винобоп навларини ташкил этиб, унинг 4,3 гектари “Ўзшаробсаноат” АЖ корхоналарига тегишли. Бу майдонларда ишлаб чиқариладиган узум миқдори билан қайта ишлаш корхоналарини ишлаб чиқариш эҳтиёжларини қоплаб бўлмаслиги сабабли “Ўзшаробсаноат” корхоналарида 2021 йилгача сифатли винобоп узум навларидан иборат токзорлар майдонини 10 минг гектарга етказиш режалаштирилган. 2/2019 (№ 00040) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Даставвал инновацион-кластерли ёндашув асосида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва самарадорлиги

Доказательный фрагмент

«The article discusses the benefits of cluster approaches in agriculture.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article discusses the benefits of cluster approaches in agriculture. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
competitiveness, producers, consumers, market, cluster, agricultural sector, истеъмолчилар, производители, agriculture, кластер, region, competition, конкурентоспособность, методы кластера, қишлоқ хўжалиги, минтақа, конкуренция, сельское хозяйство, аграр соҳа, рақобат, ишлаб чиқарувчилар, рақобатбардошлилик, рынок, маҳсулотлар, аграрный сектор, продукция, население Самаркандская область, products, потребители, agricultural sector, бозор
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники