К содержанию
РецензированоRU2026

Развитие социокультурной компетентности спортивных тренеров и преподавателей

ТЕХНОЛОГИЙ В ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВЕ" · СПОРТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА ТРЕНЕР-ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ- · МАДАНИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ · Нарзиева Н. Н

in Library · 121-139 · 2026

Аннотация

Мазкур мақолада жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг малака ошириш жараѐнининг ўзига хос хусусиятлари баѐн этилган. Шунингдек, мақолада ижтимоий-маданий компетентлик, малака ошириш жараѐнида спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчининг ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг долзарб масалалари ѐритилган. Ключевые слова: жисмоний тарбия, спорт, мутахассис, тренер-ўқитувчи, малака ошириш, ижтимоий-маданий компетентлик, таълим, фан, ишлаб чиқариш интеграцияси, интернет, мультимедиа тизимлари, масофадан ўқитиш, ахборот-коммуникация технологиялари. Кириш. Педагогика энциклопедиясида малака ошириш атамасига қуйидагича таъриф берилган: “малака ошириш, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайѐрлаш – узлуксиз таълим тизими турларидан бири, халқ хўжалигининг барча соҳасида ишловчи мутахассис ва раҳбар ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини янгилаш ҳамда чуқурлаштириш жараѐни...” [10]. Сўнгги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш жараѐнига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Малака ошириш ҳар бир жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассиснинг рақобатбардошлик сифатлари ҳамда билим ва кўникмаларининг замон талабларига жавоб бера оладиган даражада бўлишини таъминлаш билан бир қаторда уларнинг ўз йўналиши бўйича сўнгги фан ютуқлари, янгиликлари билан танишиш, уларни ўзлаштириш, янги амалий иш усуллари, илғор иш тажрибаларини ўрганиш жараѐнидир ҳам. Шу билан бирга малака ошириш жараѐни жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг тоифаси, даражаси, разряди ва лавозими ошишига хизмат қиладиган зарур ҳажмини эгаллашини ҳам таъминлайди. Муаммонинг ўрганилганлиги. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5054-сон қарорига мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш маркази Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш институти этиб қайта номланди. Бугунги кунда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш институти ва унинг Фарғона, Самарқанд ва Нукус шаҳарларидаги филиаллари фаолият юритмоқда. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI 980 "ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ В ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВЕ" международная научно-практическая конференция 14-15 октября Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 355-сон “Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан “Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги Низом” тасдиқланди. Ижтимоий-маданий компетентлик масалалари Э. И. Воробьѐва, Т. Н. Астафурова, М. А. Богатырева, М. М. Меркулов, О. М. Именитова, Н. Я. Пирхавка, Г. А. Масликова, О. О. Коломинова, М. П. Пушкова, Э. Н. Муравьѐва, Г. Ю. Осиянова, Э. И. Полякова, Ю. И. Костюшина ва бошқаларнинг тадқиқотларида ўрганилган [7]. Тадқиқот натижалари ва уни муҳокамаси. Малака ошириш жараѐни тингловчиларни энг сўнгги янгиликлар билан қуроллантиради, касбий ва шахсий сифатларини, касбий тайѐргарлигини ҳозирги замон талаблари даражасида ривожлантиради, мавжуд билимларини таълимдаги замонавий янгиликлар билан тўлдиради, касбий маҳоратларини мунтазам ошириб боришлари сари методик жиҳатдан йўналтиради, ўқув-тарбия жараѐнини ташкил этишнинг янги тамойиллари ва замонавий усуллари, малака талаблари, меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништиради[3]. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш жараѐни спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, дунѐқарашларини бойитиш, шунингдек, уларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Малака ошириш жараѐни спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчи илғор педагогик ва инновацион технологияларни эгаллаш ҳамда касбий фаолиятда улардан самарали фойдаланиш кўникмаларини, касбий маҳорати ва педагогик фаолияти самарадорлигини ривожлантириш имкониятига эга бўлиш билан бир қаторда ижтимоий- маданий компетентлигини мустаҳкамланишини ҳам таъминлайди. Бугунги кунда спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчи маънавий жиҳатдан сoғлoм ва кенг фикрлай оладиган, бағрикенг, миллий ва умуминсоний қадриятлар, урф-одатлар, ўзга тилларда сўзлашувчи спортчиларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳам пухта билиши ва теран тушуниши лозим. Айниқса, миллий анъаналаримиз, урф-одатларимиз, қадриятларимиз асосида юртимизнинг буюк келажаги бўлган ѐш авлодга чуқур билим беришда спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчи юксак қобилият ва ишчанлик билан онгли, ижодий ѐндашув асосида таълим-тарбия жараѐнига методик билимларини самарали қўлла

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг малака ошириш жараѐнининг ўзига хос хусусиятлари баѐн этилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг малака ошириш жараѐнининг ўзига хос хусусиятлари баѐн этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
жисмоний тарбия, спорт, мутахассис, тренер-ўқитувчи, малака, specialist, multimedia tizimlari, education, trener-o‘qituvchi, информационно-коммуникационные технологии., ijtimoiy-madaniy kompetentlik, advanced training, повышение квалификации, production integration, science, ishlab chiqarish integratsiyasi, производственная интеграция, интернет, internet, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari., multimedia systems, masofadan o‘qitish, образование, дистанционное обучение, sport, мультимедийные системы, sports, distance learning, физическая культура, information and communication technologies., mutaxassis, fan, специалист, тренер-преподаватель, социокультурная компетентность, malaka oshirish, ta’lim, physical education, jismoniy tarbiya, trainer-teacher, socio-cultural competence, наука
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники