К содержанию
РецензированоRU2019

Направления совершенствования калькуляции себестоимости продукции на предприятиях черной металлургии

Абдусаломова Нодира Баходировна

Экономика и инновационные технологии · 2019

Аннотация

In this article, the author examines the factor affecting the cost of production at the enterprises of ferrous metallurgy, the main function of cost management and analyze the internal features of cost management and reporting of ferrous metallurgy enterprises emphasized the sequence of calculation of products of metallurgical enterprises Keywords: cost, expenses, calculation, product, production, expense account, responsibility centers. Кириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2692 сонли қарорига мувофиқ танқидий таҳлил асосида технология жараёнларини ҳамда хомашё, материаллар ва энергия ресурслари сарфи нормаларини мақбуллаштириш, қувватлардан фойдаланиш даражасини кўпайтириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш, фойдаланиш ва қўшимча сарф-харажатларни қисқартириш, харид қилинадиган хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар қийматини пасайтириш, ходимлар сонини мақбуллаштириш ҳисобига саноат маҳсулоти таннархини камайтиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилган[1]. Юқоридаги қарордан келиб чиқиб, жаҳон бозорида мамлакат рақобатбардошлигини таъминлашда саноатнинг муҳим роли, авваламбор, ҳар бир металлургия саноати корхонасининг ички талабларидан келиб чиқиб харажатларни оптимал бошқаришда самарадорликни ошириш билан белгиланади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили В.П.Белонский ва Н.К.Марьинларни таъкидлашича, қора металлургия саноати корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришда қуйидаги омилларга алоҳида эътибор бериш керак, яъни сотиб олинаётган хомашёнинг энг 2/2019 (№ 00040) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил муносиб миқдорини аниқлаш ва амал қилиш, кетма-кет оптимал қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни ўзи ишлаб чиқариш ёки бошқа ишлаб чиқарувчилардан сотиб олишни йўлга қўйиш[2]. О.Д.Каверина харажатларни бошқаришни асосий функциялари қуйидагилардан иборат деб таъкидлайди[3]: режалаштириш ва харажатларни прогнозлаштириш, харажатларни бошқаришни ташкил қилиш, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш, рағбатлантириш ва фаоллаштириш, ҳисоб, таҳлил, мониторинг ва назорат. К.С.Денисовни ёзишича, харажатлар ҳисоби қуйидаги умумий тамойилларга асосланган бўлиши керак[4]: − ҳисобот даври мобайнида қабул қилинган харажатлар ҳисоби методологияси ўзгармаслиги; − ҳисобда харажатларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча хўжалик операциялари тўлиқ қайд этилган бўлиши; − ҳисобот даври мобайнида харажат ва даромадларни тўғри белгилаш; − маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда капитал ва молиявий инвестициялар билан боғлиқ жорий харажатлар қийматини белгилаш; − ишлаб чиқариш харажатлари таркибини тартибга солиш. Муаллифнинг фикрича, қора металлургия саноати корхоналарида харажатларни бошқариш ва унинг ҳисобини ўзига хос хусусиятларидан бири харажатларнинг пайдо бўлиш жойлари бўйича гуруҳлашдир. Харажатларнинг пайдо бўлиш жойи билан жавобгарлик марказини тўғри аниқлаб олиш катта аҳамиятга эга. Б.А.Хасановнинг фикрича, «харажатлар маркази – корхона сегменти ёки фаолият соҳасидир. Жавобгарлик маркази ҳам алоҳида сегмент бўлиб, унга кўра ишлаб чиқариш харажатлари билан бир қаторда олинган даромад ёки уни инвестициялаш жараёни кузатиб борилади»[5]. Муаллифнинг таъкидлашича, жавобгарлик марказлари фаолият жараёни учун масъул раҳбар жавобгар бўлган корхонадаги бўлимлар ҳисобланади. Жавобгарлик марказлари бўйича харажатлар сметаси ўрнатилган ресурсларга қилинган харажатлар нормалари асосида ишлаб чиқилади. Тадқиқот методологияси Қора металлургия саноати корхоналарида хўжалик фаолиятини тавсифловчи кўрсаткичлардан бири ишлаб чиқариш даврининг давомийлиги ҳисобланади. Қора металлургия саноати корхоналарида ташқи кўринишга эга тармоқ (умумий ва алоҳида) хусусиятларидан ташқари, харажатлар бошқариш ва унинг ҳисобини ташкил этишда хўжалик фаолиятининг ички хусусиятлари маълум даражада таъсир кўрсатади. Қора металлургия саноати корхоналарида харажатларни бошқариш ва унинг ҳисобини ташкил этишга таъсир этувчи ички хусусиятлари қуйидагилардан иборат(1-расм). Тадқиқот натижалари асосида, қора металлургия саноати корхоналарида ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг ички хусусиятларига, металлургия даврининг тўлиқлиги, харажатлар ҳисоби соҳасида юзага келган анъаналар, билвосита харажатларни тақсимлаш усулини киритиш мумкин. 2/2019 (№ 00040) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил Қора металлургия саноати корхоналарида харажатларни бошқариш ва унинг ҳисобига таъсир этувчи ички хусусиятлари Бошқарув ҳисоби Ишлаб чиқариш ҳисоби Бошқарув ҳисобини ташкил этиш учун Металлургия даврининг тўлиқлиги, сифат менежменти стандартларидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар фойдаланиш нави Харажатлар (ишлов бериш бўйича) Ички металл оқимлари ва ишлов бериш ҳисобининг анъанавий усуллари ва жараёнларининг вариантлилиги таҳлил йўналишлари Ишлов берилган яримтайёр маҳсулотнинг келтирилган тонналарига

Доказательный фрагмент

«In this article, the author examines the factor affecting the cost of production at the enterprises of ferrous metallurgy, the main function of cost management and analyze the internal features of cost management and…»

Образец извлечения

Демо-превью

In this article, the author examines the factor affecting the cost of production at the enterprises of ferrous metallurgy, the main function of cost management and analyze the internal features of cost management and… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
cost, expenses, calculation, product, production, expense account, responsibility, счет расходов, ишлаб чиқариш, харажатлар ҳисоби, калькуляция, маҳсулот, responsibility centers, расходы, таннарх, харажат, стоимость, производство, продукт, центры ответственности, жавобгарлик марказлари
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники