К содержанию
РецензированоRU2019

Вопросы обеспечения безопасности пищевых продуктов в Узбекистане

Саидаҳмедова Нодира Илхомовна

Экономика и инновационные технологии · 2019

Аннотация

This article is devoted to modern problems of food security in the world and its features in the country. The article also highlights the scope of work on food security in Uzbekistan based on practical analysis and presents relevant conclusions and recommendations. Key words: food, food security, food industry, agricultural products, livestock products, agro-industrial complex, norms of rational consumption. Кириш Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистоннинг мустақилли-гини, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорликни таъмин-лашнинг гарови ҳисобланади. Ер юзида иқлим ўзгаришининг натижасида юз бераётган табиий офатлар, ерларни суғориш учун сув танқислиги, қурғоқчилик каби вазиятлар озиқ- овқат маҳсулотлари етиштиришни қийинлаштирмоқда. Оқибатда дунё озиқ-овқат бозорларида нарх-наво кўтарилиб бормоқда. Шунингдек, 2008 йилда бошланиб, ҳамон давом этаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози мазкур муаммонинг кескин тус олишига сабаб бўлмоқда. Жаҳоннинг 54 мамлакатида оилалар моддий аҳволи даражасининг пасайиши кузатилгани, 20дан зиёд давлат аҳолисининг асосий қисми очликдан қийналаётгани, 12 та мамлакатда аҳолининг ўртача умр кўриши қисқаргани, сўнги йилларда дунё аҳолисининг 840 миллиондан ортиғи очликдан азият чекаётганлиги бунинг яққол далилидир[1]. Шунинг учун ҳам бутун дунёда озиқ- овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига жуда катта аҳамият берилади. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қишлоқ хўжалиги муҳим ўрин тутади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажли-сида қилган нутқида “Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари, ҳеч шубҳасиз, биз учун энг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолади. Энг аввало, агросаноат комплекси ва унинг локомотиви, яъни ҳаракатга келтирувчи кучи бўлган кўп тармоқли фермер 1/2019 (№ 00039) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил хўжаликларини изчил ривожлантиришга катта эътибор қаратилади”[2],- деб таъкидлаган. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатида марказий ўринлардан бирида туради. Эндиликда аҳоли турмуш фаровонлигини ва сифатини янада ошириш, аҳолини озиқ-овқат билан тўлақонли таъминлаш масалалари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқдир. Шу боисдан, Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга ошириш асосида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий асосларин ва устувор йўналишларини илмий- назарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этиш зарурати мазкур тадқиқот мавзусининг долзарблигини белгилаб берди. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Иқтисодий хавфсизликнинг таркибий қисми сифатида озиқ-овқат хавфсизлигининг назарий ва амалий масалаларини ҳал қилиш ҳамда унинг жамият тараққиётидаги, инсониятнинг турмуш фаровонликдаги ролини асослашга турли МДҲ иқтисодчи олимларидан Д.В.Зеракалов томонидан “Озиқ-овқат хавфсизлиги” монографиясида озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари жаҳон тарихий жараёнларида кўплаб амалий тахлиллар келтирилади. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш сув ресурсларининг XXI асрга бориб танқислиги юзага келиши ҳамда бу глобал иқтисодий муаммо айланиши ҳақида кўплаб расмий статистик материаллар тахлили олиб борилади[3]. Яна бир иқтисодчи олим Л.Ревенко ўзининг “Озиқ-овқат хавфсизлиги: ечимини топиш имкони мавжуд” расмий мақоласида жаҳон саҳнасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича асосан ташқи оқимлар яъни мамлакатлар ишлаб чиқариш салоҳияти ва имкониятига боғлиқ ҳолда тақсимлаш масаласини кўтариб чиқади[4]. Ўзбекистонда тадқиқ қилинаётган муаммонинг айрим томонлари умумий тарзда Ҳ.П.Абулқосимовнинг “Давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги” ўқув қўлланмасида озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси умумий тарзда ўрганилган бўлса яна бир иқтисодчи олимларимиздан Н.Х.Эргашев Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда суғуртанинг аҳамиятини кўрсатиб беради[5]. Шунингдек, мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан Ш.Шодмонов, А.Ўлмасов, Т.Жўраев, Д.Тожибоевалар томонидан озиқ-овқат хавф-сизлиги масаласи уларнинг ўқув қўлланма ва дасрликларида айрим қирралари ўрганилган. Таъкидлаш лозимки, хорижлик олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотларда кўп йиллик расмий нашлардан фойдаланган бўлсада, лекин миллий иқтисодиёт доирасида баратараф этиш бўйича амалий тавсия ва таклифлар берилмаган. Ўрганилган тадқиқотларда асосан озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи глобал иқтисодий хавфсизликни келтириб чиқарувчи омил сифатида қараб чиқилган. Тадқиқот методологияси Тадқиқотда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларининг назарий ва амалий жиҳатларини такомиллаштириш мақсадида олиб борилган бўлиб, аниқ устувор вазифалар белгилаб олинган. Мақолани ёзишда таҳлил ва мантиқийлик каби усулларидан фойдаланиб, муаммони очиб беришга ҳаракат қилинган ҳамда Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда етакчи тармоқлардан саналган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар амалий тахлили ёритилган. Тад

Доказательный фрагмент

«This article is devoted to modern problems of food security in the world and its features in the country.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article is devoted to modern problems of food security in the world and its features in the country. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
food, food security, food industry, agricultural products, livestock products, продовольственные товары, продовольственная промышленность, озиқ-овқат маҳсулотлари, agricultural products, агросаноат комплекси, agro-industrial complex, livestock products, озиқ-овқат хавфсизлиги, нормы рационального потребления, food industry, озиқ-овқат саноати, сельскохозяйственные товары, norms of rational consumption, продукция животноводства, продовольственная безопасность, агропромышленный комплекс, рацинал истеъмол меъёрлари, чорвачилик маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники