К содержанию
РецензированоRU2019

Ожидаемые изменения и возможности в туристической инфраструктуре

Норчаев Асатулло Норбўтаевич

Экономика и инновационные технологии · 2019

Аннотация

The scientific article outlines the strategic directions of the development and improvement of tourism infrastructure in Uzbekistan, as well as suggestions and recommendations on developing directions of development on the basis of analysis of the works carried out abroad and the development of quality services to tourists. Keywords: tourism, tourist, tour operator, infrastructure, hotel business, hotel rooms, tourist services, visa, economy. Кириш Президентимиз томонидан 2019 йил 5-январда куни “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5611 сонли фармон қабул қилинди1. Бу фармонга асосан қуйидаги йўналишлар: -туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда мақбул ва қулай туризм муҳитини яратиш; -туризм бозорининг турли сигментларига йўналтирилган туризм маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш; -туризм тармоғи учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилган бўлиб, амалга оширилиши керак бўлган вазифалар белгилаб берилди. Шу билан бирга Президентимизнинг 2018 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3510-сонли Қарорида Туризм қўмитасининг ваколати ва амалга оширилиши керак бўлган вазифалари, туристик инфратузилмани шакллантириш борасидаги йўналишлари белгилаб берилган. 1 www. Lex.uz. ҚҲММБ: 06/18/5611/2430-сон. 2019 й. 06.01. 1/2019 (№ 00039) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил Бизнинг вазифамиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва ривожланиш йўналишларини ишлаб чиқишда асосий эътибор нималарга қаратилишини ўрганиш масаласи долзарб бўлиб қолмоқда. Тадқиқотимиз асосий мақсадларидан бири жаҳон туризмида республикамизнинг рақобатбардошлигига эришишимизда муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Айни тадқиқот иши, туризм соҳасини Ўзбекистон иқтисодиётининг етакчи соҳаларидан бирига айлантиришда ўта долзарб, туризм инфратузилмасини шакллантириш методологиясига бағишланган. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Туризм инфратузилмасини шакллантириш, модернизация қилиш ва инновацияларни қўллашга бағишланган кўплаб илмий ишлар мавжуд бўлиб, уларда модернизация жараёнлари турлича талқин қилинган ва таърифланган, лекин уларнинг ҳар биттасида хизматлар истъмолчига йўналтирилганлиги асосий ўринга эга. Биз мазкур хулосаларга асосланиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб, бу борада айрим муаллифларнинг фикри ва мулоҳазаларини таҳлил қилиб, уларнинг натижаларини умумлаштириб, инфратузилмани такомиллаштириш тўғрисидаги мулоҳазаларимизни қисқача баён қиламиз. Кармен Бабаита, Габрриела Сипос, Андреиа Испас ва Андреа Нагулар томонидан “Ledership style and culture for innovation in hotel industru” -деб номланган дарслигида туризм инфратузилмасини ривожлантиришда меҳмонхона индустрияси етакчи роль ўйнаши борасида мулоҳазалар юритилади. [4] Яна бир хорижлик олим Артура Кунллас томонидан чоп этилган “Innovation in hospitality management” –деб номланган асарида меҳмонхоналарда инновацион бошқарув усулларини қўллаш орқали самарадорликка эришиш устида тадқиқотлар олиб борган [5]. Муаллифлар кўриб ўтилган омилларни амалга оширишда инфратузилманинг етарлича шаклланиш жарёнларига эътибор қаратмагандир. Шу сингари мамлакатимизда тадқиқот олиб бораётган Н.Н. Сафарова фикрига кўра миллий иқтисодиёт барқарор ривожланишига туризм соҳасининг таъсирини прогнозлаштириш услубиётида асосий йўналишлардан бири сифатида аҳоли даромадлари ва мамлакатлар орасидаги масофа ва виза масалаларини енгиллаштиришга урғу берилади[6]. Бу борада бир томонлама ёндашув бўлиб, хизматлар сифатига ва инфратузилманинг ҳолатига эътибор қаратилмаган. З.И. Усманованинг олиб борган тадқиқотларининг асосий йўналишлари Ўзбекистонда туристик-рекрацион хизматларни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, унда Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида рекрацион ва соғломлаштириш туризми талаб даражасида ривожланмаганлини муассасаларнинг сони камлиги билан изоҳлаган.[7] Бу вилоятларда рекрацион ва соғломлаштириш ташкилотларининг нима учун камлиги, уни ривожлантириш учун инфратузилмани тўлиқ шакллантириш борасида тўхталиб ўтилмаган. Д.З.Норқулова ўзининг илмий тадқиқоталри натижасида Ўзбекистонда социал туризм хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш борасида бир қатор тавсияларни ишлаб чиққан бўлиб, асосий йўналиш сифатида ижтимоий ҳимояни кўрсатиб ўтган [8]. Бунда социал туризмга хизмат кўрсатувчи объектлар ва уларнинг ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, яхлит тузилмани яратиш борасида тўхталиб ўтилмаган. Таъкидлаш керакки, ҳозирги вақтда туризм инфратузилмасини ташкил қилувчи тармоқларни ривожлантириш, шаклантириш ва соҳага инновацияларни жорий қилиш 1/2019 (№ 00039) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил борасида кўплаб муаллифлар ўртасида ягона тушунча мавжуд эмас. Фикримизча бу

Доказательный фрагмент

«The scientific article outlines the strategic directions of the development and improvement of tourism infrastructure in Uzbekistan, as well as suggestions and recommendations on developing directions of development o…»

Образец извлечения

Демо-превью

The scientific article outlines the strategic directions of the development and improvement of tourism infrastructure in Uzbekistan, as well as suggestions and recommendations on developing directions of development o… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
tourism, tourist, tour operator, infrastructure, hotel business, hotel rooms, tourist, туристические услуги, гостиничный бизнес, tourist services, виза, сайёҳ, туроператор, турист, туризм, economy, иқтисодиёт, номера отелей, инфраструктура, инфраструктуры, туристик хизматлар, экономика, меҳмонхона бизнеси, меҳмонхона номерлари, visa
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники