К содержанию
РецензированоRU2018

Теоретические и практические аспекты формирования банковских депозитов

Айтиева Севара Аллабердиевна

Экономика и инновационные технологии · 2018

Аннотация

This article describes the issues of improving the mechanism of container transportation, the use of global standards in the organization and management of container transportation when developing our foreign trade potential and expanding its geography. Калит сўзлар: (ўзбек тилида) контейнер ташувлари, контейнер ташувлари турлари, контейнер ташувлари тизимларини бошқариш, контейнер ташувларини жахон стандартлари, темир йўл транспортида контейнер ташувлари, автомобил транспортида контейнер ташувлари. Кириш Республикамизнинг транспорт – транзит салоҳиятини ривожлантириш ва Республикамизда логистик сервис хизмати курсатиш даражасини янада ошириш максадида 2018 йил 21 сенябрда “Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар” халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Президентимиз нутқларини Узбекистон Республикаси бош вазири ўқиб берди. Жумладан, “Бугунги кунда денгиз портларига тўғридан-тўғри чиқиш имконига эга бўлмаган минтақа давлатларининг транспорт-транзит харажатлари сезиларли даражада катта бўлиб, улар экспорт қилинаётган маҳсулот қийматининг 70-80 фоизигача етаётганлиги қайд этилган [1]. Мамлакатимиз олдида транзит салоҳиятини янада ривожлантириш ва миллий иқтисодиёт таркибида транспорт соҳаси улушини ошириш вазифаси турибди. Транспорт инфратузилмасига замонавий технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, янги истиқболли транспорт йўлакларини шакллантириш мазкур вазифани амалий жиҳатдан ҳал этишга ёрдам беради. Шу муносабат билан Президентимиз томонидан қуйидагилар таклиф этилган: Биринчидан, Жаҳон банки, Осиё ва Ислом тараққиёт банклари, бошқа халқаро институтлар экспертлари ёрдамида Марказий Осиёнинг минтақавий транспорт йўлакларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва шу асосда Марказий Осиё транспорт тизимини барқарор ривожлантириш бўйича минтақавий дастур қабул қилиш зарур. Иккинчидан, транспорт-логистика соҳасида мавжуд муаммоларни ҳал этишда мувофиқлаштирувчи тузилма бўладиган Марказий Осиё мамлакатлари 6/2018 (№ 00038) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил транспорт коммуникациялари бўйича минтақавий кенгашни шакллантириш мақсадга мувофиқ. Учинчидан, минтақанинг туризм жозибадорлигини ошириш мақсадида транспорт коммуникациялари ва инфратузилмасини биргаликда ривожлантириш зарур” деб, таъкидланган [2]. Мавзуга оид адабиётлар тахлили Республикамизда контейнер ташувларини ташкил этиш ва бошқаришни ўзига хос хусусиятлари, товар ва хизматларни сифатли етказиб бериш соҳасида бир қатор хорижий ва республикамиз олимлари ўз илмий асарларини бағишлаганлар; шулардан бири С.Ю. Витте асарида темир йўл транспортида контейнер ташувларини ташкил этиш ва бошқариш масаласи кўриб чиқилган. Уларни ташкил этиш ва бошқаришнинг илмий асосланган тамойиллари эса юк ташишнинг нафақат темир йўл транспорти, балки транспортнинг бошқа турлари орқали ҳам амалга ошириш бутун мамлакат иқтисодиёти манфаатлари учун хизмат қилади[4]. Хорижий адабиётларда бу муаммога ҳам жиддий эътибор қаратилади. Темир йўлдан юкларни ўзига жалб қилаётган автомобиль транспорти томонидан кўрсатилаётган рақобат тарифларни темир йўлларга боғлиқ (ўзгарувчан) ва шартли- доимий харажатлар нисбатини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш масаласи ва етказиб бериш тизимини бошқариш самарадорлигини ошириш масаласида фикр юритилган . Шаханов Д.А. контейнерларда юк ташувларини амалга оширишнинг (ишлар, хизматлар) таннархи темир йўл транспорти корхоналари ва уларнинг хизматларидан фойдаланувчилар, тармоқ ва давлатнинг ўзаро иқтисодий муносабатларини мувофиқлаштириш механизми таркибига, солиқ солиш тизимига киритилганлиги тўғрисида маълумот берилган *5+. Бугунги кунда темир йўл транспортида контейнерларда юк ташувларини амалга ошириш харажатлари таркиби анча кенгайтирилган. Чунки бозор муносабатларига ўтиш янги харажатлар гуруҳлари пайдо бўлишига олиб келди. Харажатлар таркиби Фзбекистон Республикаси контейнерларда юк ташишни бошқариш бўйича сарф-харажатлар номенклатурасида, маҳсулот (ишлар ва хизматлар) таннархига киритиладиган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатлар таркиби тўғрисидаги, шунингдек, фойдани солиққа тортишда ҳисобга олинадиган молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомларда келтирилган. Bowersox D. J. ва Closs D. J. томонидан логистика ва логистик корхоналар фаолиятини бошқариш тизимини такомиллаштириш, пировард натижада ушбу логистик компаниялар фаолиятини самарадорлигини оширишини таъкидлаб ўтганлар [7]. Юқорида келтирилган хориж ва республикамиз олимлари томонидан халқаро юк ташувлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари, жумладан, темир йўл транспорти орқали контейнер ташувлари амалга оширишнинг фақатгина меъёрий-ҳуқуқий жиҳатлари ёритилган. Ушбу мақолада республикамизда юк ташувларининг ҳозирги ҳолати, уни ривожлантириш йўналишлари, автомобиль ва темир йўл транспортида контейнер ташувларини амалга оширишда халқаро божхона-транспорт конвенцияларида

Доказательный фрагмент

«This article describes the issues of improving the mechanism of container transportation, the use of global standards in the organization and management of container transportation when developing our foreign trade po…»

Образец извлечения

Демо-превью

This article describes the issues of improving the mechanism of container transportation, the use of global standards in the organization and management of container transportation when developing our foreign trade po… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
(ўзбек тилида) контейнер ташувлари, контейнер ташувлари, мажбурий захира, коммерческие банки, deposit, мулътипликация, ликвидность, гипотеза, жамғарма, кредит салоҳияти, ликвидлик, savings, кредитоспособность, тижорат банклари, умножение, liquidity, сбережения, обязательный резерв, creditworthiness, multiplication, депозит, required reserve, hypothesis, commercial banks
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники