К содержанию
РецензированоRU2018

Экономическая диагностика качества высшего образования и основы ее моделирования

МОДЕЛЛАШТИРИШ АСОСЛАРИ · Сотволдиев Нодирбек Журабаевич

Экономика и инновационные технологии · 2018

Аннотация

The article analyzes the quality of higher education and its economic diagnosis. Defined methods for modeling economic diagnostics. There are scientific conclusions and practical recommendations on the economic assessment of the quality of higher education. Калит сўзлар: олий таълим сифати, иқтисодий диагностика, олий таълим муассасаси, модел, профессор-ўқитувчи, ўлчов бирлиги, натижавий кўрсаткичлар Кириш Мустақил Фзбекистоннинг олий таълим тизимида туб ўзгаришлар содир бўлмоқда. Мазкур тизимда олиб борилаётган чора-тадбирлар таълим сифатини кескин ошириш, моддий-техника ва молиявий базани жиддий равишда мустаҳкамлаш, иқтисодий ресурсларни кенгайтириш, олий таълим муассасасининг (ОТМ) иқтисодий субъект сифатида мустақиллиги ва ташаббускорлигини оширишга қаратилган. Олий таълимнинг замонавий тизимлари бозор механизмларидан кенг фойдаланишига асосланмоқда. Бунда иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш асосида олий таълимнинг умумийлиги ва юқори сифатга эришиши бош мақсадга айланмоқда. Бу борада Фзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек: “...таълим-тарбия бўйича қабул қилинган умуммиллий дастурларимизни мантиқий якунига етказишимиз зарур. Шу мақсадда Ҳукуматнинг, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда бутун таълим тизимининг, ҳурматли домлаларимиз ва профессор-ўқитувчиларнинг энг муҳим вазифаси – ёш авлодга пухта таълим бериш, уларни жисмонан ва маънан етук инсонлар этиб тарбиялашдан иборатдир. Фарзандларимиз учун замонавий иш жойларини яратиш, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашини таъминлашга қаратилган ишларимизни янги босқичга кўтаришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда” [1]. Бунинг учун ОТМ фаолиятидан талаб этилаётган натижаларга қандай ресурслар билан эришиш ва натижаларнинг ўзгариши сабабларига таянган ҳолда бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш лозим. Шу жиҳатдан, олий таълим натижаларининг сифатини баҳолаб бориш ва унда иқтисодий диагностиканинг амал қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш танланган мавзунинг долзарблигини белгилаб беради. 6/2018 (№ 00038) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Олий таълим иқтисодиёти хорижий ва мамлакатимиз олимлари томонидан тадқиқ этилган. Тадқиқ этиш йўналишларини бир неча гуруҳларга ажратиш мумкин: назарий ва методологик тадқиқотлар; давлат томонидан бошқариш масалалари; ташкилий-ҳуқуқий ва институционал жиҳатлари; таълим хизматлари бозори; олий таълимда маркетинг ва сифат менежменти; олий таълимнинг ижтимоий масъулияти ва бошқалар. Ушбу тадқиқотларда умумбашарий ва иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши ҳамда ўз даврига хос бўлган таълим сифати, қонуниятлари, назария ва концепциялари ишлаб чиқилган. Олий таълим сифати тушунчаси манфаатдор гуруҳлар ва турли ваколатли ташкилотлар томонидан турлича қабул қилинган. Халқаро аҳамиятга эга бўлган манбаларда унинг уч компоненти ҳақида маълумотлар учрайди: таълим субъектлари; таълимнинг меъёрий ҳужжатлари; таълим муҳити [3]. Л.Власкин ва Л.Гринберг тадқиқотларида олий таълим сифати кўп қиррали, кўп даражали ва динамик тушунча бўлиб, у таълим моделининг мазмуний бирлигига, муассасанинг миссия ва вазифаларига ҳамда ўзига хос маълум стандартларга боғлиқдир [4]. В.Левшинанинг тадқиқотларида кўп мунозарали фикрлар баён қилинган, яъни олий таълим сифатининг икки томони кўрсатилади: таълим жараёни натижаси сифати; сифатни таъминловчи системалар тавсифи. Бунда таълим мазмуни, абитурентларни тайёрлаш жараёни, педагог кадрлар, ахборот-методик таъминот, таълим технологиялари ва илмий фаолиятнинг ўзаро уйғунликда таҳлил этиш талаб этилади [5]. Фзбекистонда олий таълим сифатининг иқтисодий жиҳатларига қаратилган илмий тадқиқотлар олиб борилган. Бунда олий таълимни молиялаштириш ва бошқариш масалалари кенг ўрин олган. Жумладан, Н.Миркурбановнинг фикрича, халқ хўжалиги ва таълимнинг қайси тури ва босқичи бўлмасин, унинг бозор иқтисодиёти шароитида яшаши ва амал қилиши сифат мезони асосига таянади. Олий таълим соҳасида сифатнинг таьминланиши провардда етук кадрлар тайёрлашга сабаб бўлади. Бу исбот талаб қилмайдиган аксиома бўлиб, у Фзбекистон Республикаси ҳукумати, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва олий таълим муассасаларининг бош масаласига айланган [6]. А.Каримов, Л.Перегудов ва М.Саидовларнинг фикрича, олий таълим соҳасида сифат кўп қиррали концепция ҳисобланади. У таълим соҳасидаги барча функция ва фаолият турлари – ўқув ва академик дастурлар, илмий тадқиқот ва стипендиялар, мутахассис ходимлар билан тўлиқ таъминланганлик, таълим олувчилар, бинолар, моддий-техника базаси ва жиҳозларни, жамият ва академик муҳит фаровонлиги йўлидаги барча ишларни қамраб олиши керак [7]. Ушбу тадқиқотларда олий таълим сифатининг оптимал даражаси, ижтимоий самараси ҳамда жалб этилаётган ресурсларни олий таълим сифатини таъминлашга йўналтириш каби муаммолар комплекс равишда тадқиқ этилмаган. Шу жиҳатдан олий таълим сифатини иқтисодий диагностика қилиш, услубий ёндашувларини ишлаб чи

Доказательный фрагмент

«The article analyzes the quality of higher education and its economic diagnosis.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article analyzes the quality of higher education and its economic diagnosis. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
олий таълим сифати, иқтисодий диагностика, олий таълим, показатели эффективности, качество высшего образования, quality of higher education, олий таълим сифати, вуз, performance indicators, economic diagnosis, профессор-ўқитувчи, натижавий кўрсаткичлар, ўлчов бирлиги, иқтисодий диагностика, university, профессор-преподаватель, unit of measurement, единица измерения, model, модель, экономический диагноз, professor-teacher, модел, олий таълим муассасаси
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники