К содержанию
РецензированоRU2025

ҚАШҚАДАРЁ ВОҲАСИ АҲОЛИСИНИНГ АНЪАНАВИЙ ТУРМУШ ТАРЗИ (ҲУНАРМАНДЧИЛИК МИСОЛИДА)

ЎзДЖТСУ ўқитувчиси Чирчиқ.

Современная наука и исследования · 4 · 2025

Аннотация

In the article, the peculiarities of crafts in the life of the inhabitants of VOHA, the role of ethnic characteristics associated with them, various changes in the crafts carried out by the population, in addition to the craftsmanship of each ethnic group different sides from the other were lit in detail. Keywords: textiles, embroidery, kunsmanship, tapestry, pottery, blacksmithing, misery, Kandahar, jewelry, embroidery, traditional clothes, territory, farm, qadiriyats, Customs, Customs. Қашқадарё воҳаси аҳолиси учун қадим даврлардан хўжалигининг турли жабҳалари: деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик билан шуғулланиш учун зарур шарт – шароитлар бўлган. Биз йўқорида деҳқончилик ва чорвачилик соҳаларини таҳлил этдик, энди навбат воҳадаги ҳунармандчилик тўрларини кўриб чиқиш бўлади. Бу борада дала этнографик татқиқотлари давомида ўтмишда: тўқимачилик, каштачилик, кунчилик, гиламдўзлик, кулолчилик, темирчилик, мисгарлик, кандахорлик, заргарлик, наққошлик, ва ҳ.к.лар бўлгани ҳақида маълумотлар олдек 1 . Шуни алоҳида таъкидламоқ керакки ҳунармандчилик ҳам хўжалик эҳтиёжлари билан бевосита боғлиқ, кўплаб ҳунар турларини: темирчилик, тўқимчилик, кунчилик, гиламдўзлик, кигиз босиш, ва бошқалар аҳоли хўжалигидан чиқишини ХХ асрнинг ўрталаридан маиший турмуш учун зарур буюмларни умум – мамлакат миқёсида фабрика – заводларда тайёрлана бошланиши аҳоли ҳаёти юксалиб ушбу нарсаларни сотиб олиш учун пул - маблағлари вужудга келгани 1Дала маълумотлари. Шаҳрисабз, Китоб туманлари. 2016; 1 54 9 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2025 VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ билан ҳам изоҳланиши мумкин. Айнан шу даврдан ҳар бир қишлоқда магазин – дуконлар ташкил қилиниб уларда озиқ – овқат маҳсулотлари, енгил саноат буюмлари: кейим – бошлар, матолар, пояфзал ва ҳ.к.лар сотила бошланади. Тўқимачилик анъанавий ҳунармандчилик турларидан бўлиб, кўпгина ўтроқ деҳқончилик ҳудудларидаги қишлоқ аҳолиси у билан ХХ асрнинг 50 – йилларигача шуғулланиб келган2. Ғилонлик ахборотчиларнинг маълумотларига қараганда ғузани (пахта нави) Шаҳрисабздан олиб келишган. Уйда уни тозалаб (каллакида чигитдан тозалаш) кейин чархда пахтасидан ип йигирилган. Арпа унидан қозонга бир оз солиб мустаҳкам бўлиш учун ипни қайнатишган. Тайёр ипдан карбоз – оқ сури тўқилган. Чиғи бўз тайёрланган. Гули сурх – қизил тупроқдан (охрадан) ранг олинган. Ўсимликлардан олинган табиий: қора, оқ, сариқ, қизил, қўнғир, ранглардан ипларни бўяшда фойдаланишган. Алочи – мустаҳкам газлама, тўқ рангларда бўлган, йўл - йўл қилиб тўқилган. Жун газламалар жундан ипни йигириб ўрмоқда (горизантал дастгоҳда) тўқилган. Чакмон, рағза (ишга кийиладиган шим) тўқилган. Жундан тўқилган буюмларнинг: гиламлар, хуржун, қоплар, арқонларнинг айримлари бўялган айримлари жуннинг рангида қоқдирилган. Тўқимачилик учун зарур бўлган хом – ашёлар пахта, ипак, каноп, жун ва тери воҳанинг ўзида етиштирилган. Тўқимачиликда энг арзон, табиий – иқлим шароитига мос хом – ашёлардан бири пахта бўлган. ХХ асрнинг бошларида Қаршида пахтанинг 2 нави, яъни ғўзам сафид ва ғўзам макка навлари ўстирилган. Жами йиғилган хонадонлардан, зарур миқдордагисини чигитдан ажратиб, ип йигиришга тайёрлаб қўйилган. Уй шароитида пахтадан ип йигириш учун чигитидан чиғириқ халажи ёрдамида ажратилган. Бу ёғочдан ясалган оддий дастгоҳлар бозорлардан дуродгорлардан сотиб олинган. Битта чиғириқ билан хафта мобойнида туп пахта чигитдан ажратилган. Кўпчилик хонадонларда эса бутун оила аъзолари қиш фаслида қўлда пахта чигитланиб, тозаланган пахтани химчилаб йигиришга тайёрланган. Ипни қадимдан чархда йигиришган. Воҳанинг яна бир хом – ашё манбаи жун ва тери бўлиб, уларни ҳам ички томондан ортганини қўшни мамлакатларга чиқарилган. Қашқадарё воҳасида чорвачилик яхши ривожланган бўлиб, тоғ ва тоғолди туманларида қўй – эчки, қорамол боқилган бўлса, чўл – дашт ҳудудларида йилқичилик ҳамда туячилик билан шуғулланишган. Чўл ҳудуди аҳолиси чорвачилик маҳсулотларини катта қисмини ҳозирга қадар етиштириб бермоқда. Тўқимачилик учун зарур хом – ашёлардан яна бири ипак бўлиб, ипакчилик воҳа қишлоқ хўжалигининг яна бир муҳим тармоғи ҳисобланган. Воҳада ипак қурти боқиш ва ипакдан ип тайёрлаш кенг тарқалган. Воҳада тайёрланган ипак қўшни мамлакатлар шаҳарлари бозорларига ҳам олиб кетилган. Воҳа шаҳарларида махсус пиллачилик устахоналари бўлган. Ўтмишда ипак ипини тайёрлашда уй шароитида кўпроқ аёллар шуғулланган бўлса, савет тузуми даврида оғир меҳнатни талаб қиладиган бу соҳада эркаклар ишлайдиган бўлади. Хусусан ХХ асрнинг бошларидан устахоналарда эркакларни ёллаб ишлатиш кенгая боради. 2 Хамидова М. Қашқадарё воҳаси ҳунармандчилиги тарихи (ХIХ – ХХ аср бошлари) –Т.., 2009. 42 б 1 55 0 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2025 VOLUME 4 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Ипак ипларини буяш учун аввал улар яхшилаб ювилиб, тозаланиб сўнг ишқорли сувда қайнатилган ва оқар сувда чайилган. Ипнинг суви ёйиб қуритилгач, уни қозонда қайнаб турган ва ранг солинган

Доказательный фрагмент

«In the article, the peculiarities of crafts in the life of the inhabitants of VOHA, the role of ethnic characteristics associated with them, various changes in the crafts carried out by the population, in addition to…»

Образец извлечения

Демо-превью

In the article, the peculiarities of crafts in the life of the inhabitants of VOHA, the role of ethnic characteristics associated with them, various changes in the crafts carried out by the population, in addition to… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
textiles, embroidery, kunsmanship, tapestry, pottery, blacksmithing, misery, Анъанавий кийимлар, мисгарлик, наққошлик, ҳудуд, урф – одат, удумлар., қадирятлар, хўжалик, гиламдўзлик, темирчилик, каштачилик, кулолчилик, кунчилик, заргарлик, кандахорлик, тўқимачилик
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники