Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” БИЛАН ҲАМКОРЛИГИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Тиллаходжаев Баҳодир Абдуллаханович · Эшпўлатов Достон Зариф ўғли (профилактикаси фаолияти кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник)
Современные подходы и новые исследования в современной науке · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада ички ишлар органлари ҳодимлариниг маҳалла еттилиги ҳодимлари билан ҳамкорлиги, ташкил этиш асослари, асосий йўналишлари, маҳалла еттилигининг вазифалари, унинг қандай йўлга қўйилганлиги, ҳозирги кўриниши, ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар, камчиликлар ва ҳамкорликнинг самарадорлиги ҳақида сўз юритилади. Калит сўзлар: Ички ишлар органлари, профилактика инспектори, махалла еттилиги, маҳалла еттилиги вазифалари. Аннотация: В данной статье рассматривается сотрудничество сотрудников органов внутренних дел с представителями махаллинской семерки, его организационные основы, основные направления, задачи махаллинской семерки, ее структура, современное состояние, проводимая в этой области работа, недостатки и эффективность взаимодействия. Ключевые слова: Органы внутренних дел, инспектор профилактики, махаллинская семерка, задачи махаллинской семерки. Сўнгги йилларда маҳалла институтининг жамият ҳаётида тутган ўрни ва роли юксалиб, маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, Янги Ўзбекистонда давлатнинг ижтимоий сиёсати туман ёки шаҳардан эмас, балки энг қуйи бўғин – маҳалладан бошланиши белгилаб берилди. Ички ишлар органлари хусусан профилактика инспекторлари билан маҳалла вакиллари бир бўлиб жонажон халқимизнинг оғрини енгил қилиб маҳалладаги фуқароларга ҳизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев “Маҳалла жамиятимиздаги адолат тамойилларининг кўзгусига айланиши керак, бу ер одамлар келиб фикрини, таклифини, дардини айтадиган, муаммосига ечим топадиган жой бўлиши керак1 деб бежизга таъкидламаганлар. 1 https://mahallas.uz/media/images/2025/05/07/bxuxzs.pdf. 64 MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига йўллаган байрам табригида “Ушбу ишларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилдан бошлаб “маҳалла еттилиги” тизими ташкил этилди. Энди профилактика инспектори ана шу тизимнинг энг фаол аъзосига айланиб, вазиятни хонадонлар кесимида ўрганади. Биринчи навбатда, ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабр кўриш эҳтимоли юқори бўлган фуқароларни аниқлаб, уларнинг ижтимоий- маиший муаммоларини “маҳалла еттилиги” имкониятларидан фойдаланган ҳолда ҳал этиш чораларини кўради2 деб айтиб ўтган. Дастлаб маҳалла еттилиги ташкил топмасдан олдин маҳалла бешлиги яъни махалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, ҳотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси лавозимлари ташкил топган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ 209-сон фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 402-сон қарорида ҳам ушбу масалалар ўз аксини топган3. Мазкур фармон ҳамда қарор қабул қилинмасдан аввал маҳаллалар фаолияти устидан назорат ва мониторинг давлат органи зиммасига юклатилган бўлиб, мазкур ҳолат ўзини ўзи бошқариш органлари мақомига зид бўлиб қолаётган эди. Эндиликда маҳаллаларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгиловчи, даромад ва харажатлар ҳамда дастурларни тасдиқловчи олий орган ҳисобланган, жамоатчилик асосида фаолият юритадиган Республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлар (шаҳарлар) маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари шакллантирилди. Уларнинг асосий вазифаси маҳалладаги муаммоларни ҳал этишга бошқа манфаатдор идора ва ташкилотларни фаол жалб қилиш, самарали бошқарув тизимини шакллантириш ҳамда соҳанинг нуфузи ва унга бўлган эътиборни кучайтириш ҳисобланади. Шу билан бирга, фармон талаблари асосида нодавлат нотижорат ташкилот сифатида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг вилоят ва туманлардаги бўлинмалари ташкил этилди. Шунингдек, маҳаллаларниннг жамият ҳаётидаги ўрнини оширишҳамда соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида бевосита маҳаллада маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, 2 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига байрам табригидан. https://sharguncoal.uz/президент-шавкат-мирзиёевнинг-ички-и/. 3 https://lex.uz/docs/6705734. https://lex.uz/docs/6705763. 65 MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторидан иборат “Маҳалла еттилиги” ташкил қилиниб, вазифалари аниқ белгилаб берилди. “Маҳалла еттилиги”нинг иш фаолияти тўғри режалаштирилса, кўплаб муаммолар ўз ечимини топиб, юртимиз янада обод, турмушимиз эса фаровон бўлади. Шу боис “Маҳалла еттилиги” аъзолари руҳий кўтаринки кайфият билан иш бошламоғи ва яшамоғи лозим, одамларга маънавий яқин бўлиш эса уларнинг аҳоли билан ўзаро муносабатин
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада ички ишлар органлари ҳодимлариниг маҳалла еттилиги ҳодимлари билан ҳамкорлиги, ташкил этиш асослари, асосий йўналишлари, маҳалла еттилигининг вазифалари, унинг қандай йўлга қўйилганлиги, ҳозирги кўрини…»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада ички ишлар органлари ҳодимлариниг маҳалла еттилиги ҳодимлари билан ҳамкорлиги, ташкил этиш асослари, асосий йўналишлари, маҳалла еттилигининг вазифалари, унинг қандай йўлга қўйилганлиги, ҳозирги кўрини… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Ички ишлар органлари, профилактика инспектори, махалла еттилиги, маҳалла еттилиги вазифалари.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025