Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖОРИЙ МАЖБУРИЯТЛАР ҲИСОБИНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИ АСОСИДА ҲИСОБГА ОЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ҲУСУСИЯТЛАРИ
Собирова Фарангиз Йўлдош қизи
Академические исследования в современной науке · 2020
Аннотация
Жорий активлар ҳисобини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш, меъёрий – ҳуқуқий базасини шакллантириш, журнал ўтказмаларида жорий активлар билан боғлиқ операцияларни акс эттириш, кредиторлик қарзлар ҳисоби, олинган бўнаклар ҳисоби, жорий тўланадиган солиқлар ҳисоби, нафақа фондларига қарзлар ҳисоби, қисқа муддатли қарзлар ва кредитлар ҳисоби, меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар, узоқ муддатли қарзларнинг жорий қисми ҳисобга олиниши ва молиявий ҳисоботнинг тегишли сатрларида қайд этиш тартиби очиб берилган. Калит сўзлар: молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари, мажбуриятлар, қарзлар, кредиторлик қарзлари, олинган бўнаклар, жорий тўланадиган солиқ, нафақа фонди, тўланадиган дивидендлар, меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар. Республикамизда фаолият юритаётган акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисобни халқаро стандартлар асосида ташкил қилиш бугунги кунда долзарб масалалардан ҳисобланади. Бу борада, Президентимизнинг 2020 йил 24-февралдаги 4611-сонли “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига асосан, акциядорлик жамиятлари 2021 йилдан молиявий ҳисоботларини МҲХС асосида тузиши белгиланган. Корхоналар фаолиятини молиялаштиришнинг муҳим манбалари қаторига уларнинг бухгалтерия ҳисоби маъносидаги мажбуриятлари киради. Соҳага доир манбаларда мажбуриятларга ҳуқуқий жихатдан тавсифларни кузатиш мумкин, масалан “Мажбуриятлар – бу корхона томонидан ҳар қандай битимларни амалга ошириш натижасида юзага келувчи кредиторлик қарздорлиги бўлиб, товарлар, тақдим этилган ва бажарилган ишлар учун кейинги тўловларга юридик асос бўлиб ҳисобланади” [3]. Халқаро стандартлар жорий қилиниши бошлангандан сўнг, унга мувофиқ келадиган таърифлар ишлаб чиқила бошлади, жумладан Россия адабиётларида қуйидаги тарифни келтириш мумкин: “Мажбуриятлар – 136 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference корхонанинг қарздорлиги бўлиб, ўтган ходисалар оқибатида юзага келади ва унинг сўндилиши ўзида келгусида олинадиган иқтисодий нафни мужассамлантирган ресурсларнинг чиқиб кетишига олиб келади” – деб таъриф келтирилган [4]. “Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот”нинг мажбуриятлар бўлими иккига ажратилинади : узоқ муддатли мажбуриятлар ва жорий мажбуриятлардир (1-расм). Мажбуриятлар Узоқ муддатли мажбуриятлар Жорий мажбуриятлар Узоқ муддатли кредитлар Савдо ва бошқа кредиторлик қарзлари Кечиктирилган солиқ мажбуриятлари Қисқа муддатли кредиторлар ва заёмлар Узоқ муддатли ҳисобланган мажбуриятлар Олинган аванс Бошқа узоқ муддатли мажбуриятлар Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар Қисқа муддатли ҳисобланган мажбуриятлар ва захиралар Узоқ муддатли кредиторларнинг жорий қисми 1-Расм. Мажбуриятларнинг МҲХС асосида таркибий тузилиши 1 – расмдан кўришимиз мумкинки, миллий ва халқаро стандартларга мувофиқ мажбуриятлар 2 га, яъни жорий мажбуриятлар ва узоқ муддатли мажбуриятларга бўлинади. 137 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Юқори стандарт талабларини ҳисобга олиб, бухгалтерия ҳисоби маъносида молиявий ҳисоботнинг асосий элементлари сифатида мажбуриятларга қуйидагича таърифни келтирамиз: Мажбуриятлар – бу ташкилотнинг ўтган даврлар натижасида пайдо бўладиган иқтисодий ресурсларини бериш эвазига юзага келадиган қарзлар бўлиб ҳисобланади. 32-сонли МҲХС “Молиявий инструментлар: ахборотларни тақдим этиш” стандартига мувофиқ молиявий мажбуриятлар тушунчаси киритилган бўлиб, унга куйидагича таъриф келтирилган: Молиявий мажбуриятлар – бу шартнома бўйича ҳар қандай мажбурият: бошқа корхоналарга пул маблағларини ёки бошқа молиявий активларнинг тақдим қилиш; бошқа корхоналар билан потенциал нафсиз шартларда молиявий инструментларни алмаштириш; ҳисоб – китоблар, қайсики хусусий ҳиссали инструментлар ҳисобидан амалга ошади ёки амалга ошиши мумкин [5]. Р.Ҳ.Ҳермансон мажбуриятларга қуйиагича таърифни келтиради: “Мажбурият – ўтган операциялар натижасида юзага келади ва келгуси даврларда пул тўлаш, хизматини таъмин этиш ёки товарларни етказиб бериш бўйича жавобгарликдир” [6]. Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ги Қонунининг 17-моддаси бешинчи хатбошида “Мажбуриятлар тарафларнинг келишувига мувофиқ пулда ифодаланган ҳолда акс эттирилади” [2]. Бугунги кунда халқаро концептуал асосларнинг янги тарихида мажбуриятларга берган таърифни келтирамиз: “Мажбуриятлар – бу корхона фаолиятида ўтган ҳодисалар натижасида юзага келган ҳақиқий тўланадиган счётлари ҳисобланиб, уларнинг сўндирилиши (узилиши) иқтисодий нафни мужассамлаштирувчи корхона ресурсларининг ташқарига чиқиб кетишига олиб келади” [7]. Ҳуқуқий мажбурият шартнома тузилган пайтдан юзага келади. Одатда, бухгалтерия мажбуриятлари ўтган даврдаги ҳодисалар ва операциялар бўйича юзага келади. Масалан, товар ва хом-ашёлар харид қилинганда, унинг тўлаш бўйича мажбуриятлари туғилади. Корхоналар мажбуриятлари таркибида муддати узайтирилган мажбуриятлар ва даромадлар алоҳида ўрин тутади. 21-сонли БҲМСга мувофиқ муддати узайтирилган мажбуриятларга 1) дисконт (чегирм
Доказательный фрагмент
«Жорий активлар ҳисобини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш, меъёрий – ҳуқуқий базасини шакллантириш, журнал ўтказмаларида жорий активлар билан боғлиқ операцияларни акс эттириш, кредиторлик қарзлар ҳисоби, олинган…»
Образец извлечения
Демо-превьюЖорий активлар ҳисобини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш, меъёрий – ҳуқуқий базасини шакллантириш, журнал ўтказмаларида жорий активлар билан боғлиқ операцияларни акс эттириш, кредиторлик қарзлар ҳисоби, олинган… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари, қарзлар, кредиторлик қарзлари, тўланадиган дивидендлар, мажбуриятлар, жорий тўланадиган солиқ, нафақа фонди, меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар., олинган бўнаклар
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026