Наука и технология в современном миреМирзаева Ширин Нодировна, Тахиров Чингиз Аъзамович +22026
КЎКРАК БЕЗИ САРАТОНИННИ ОЛДИНИ ОЛИШ
Азиза Ширинова Чорикулиевна
Наука и технология в современном мире · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада кўкрак бези саратонининг олдини олиш чора- тадбирлари, хавф омиллари ва профилактика усуллари ҳақида сўз боради. Аёллар саломатлигини сақлашда саратони олдини олиш муҳим аҳамият касб этади. Маҡолада тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, гормонал мувозанат ва эрта ташхис қўйишнинг ўрни хусусида илмий далилларга асосланган маълумотлар келтирилган. Шунингдек, саратонини барвақт аниқлаш ва хавфни камайтириш бўйича тавсиялар тақдим этилган. КАЛИТ СЎЗЛАР: Кўкрак бези саратони, профилактика, хавф омиллари, эрта ташхис, аёллар саломатлиги, скрининг, онкология. Кўкрак бези саратони – Бу саратон (ўсма) хужайралари кўкрак бези тўқималаридан шаклланадиган касалликдир. Кўкрак безининг тузилиши хақида қисқача маълумот Ҳар бир кўкрак бези 15 – 20 қисмдан иборат бўлиб, улар улушлар деб аталади ва ўз навбатида, улушлар деб аталадиган янада майдароқ қисмлардан ташкил топади. Улушлар ўнлаб майда сут ишлаб чиқарадиган шарсимон безлар билан тугалланади.Бола туғилгандан сўнг, аёл сути ингичка найчаларга ажралади, улар проток деб аталади. Ва у орқали сут сўрғичга йўналади. Улушлар ва протоклар оралиғидаги бўшлиқ ёғли ва бирлаштирувчи тўқима билан тўлади. Ҳар бир кўкрак бези шунингдек яхши ривожланган қон айланиш ва лимфатик томирлардан иборатдир. Лимфатик томирларда лимфа деб аталадиган рангсиз суюқлик мавжуд. Лимфатик томирлар унча катта бўлмаган доирасимон ёки ловиясимон шаклда бирлашади. Улар тананинг маълум қисмларида тўпланадиган лимфатик тугунлар деб аталади. Лимфатик тугунлар филтр вазифасини ўтайди. Улар иммунитетни қўллаб қувватлашда ва организмни инфекциялар билан курашишида мухим рол ўйнайди. Лимфа тугунларгурухи қуйидаги қисмларда: қўлтиқости чуқурлигида, ўмров устида, ўмров тагида ва кўкрак ортидаги кўкрак қафасида жойлашган бўлади. Кўкрак бези саратонининг хавфи ёки пайдо бўлиш сабаблари Хавфни келтириб чиқарувчи сабаб шундай сабабки, унинг организмга таъсирида бошқа қандайдир касалликлар ривожланиши эҳтимоли ортади. Хавф сабабларини икки турга бўлиш мумкин: 1. Модифициялашмаган сабаблар, яъни биз уларга таъсир кўрсата олмайдиган сабаблар 2. Модифициялашган сабаблар, яъни биз таъсир кўрсата оладиган (масалан доимий жисмионий фаоллик даражаси, спиртли ичимликлар доим истеъмол қилиш) сабаблари. Биз таъсир кўрсата олмайдиган (модифициялашмаган) хавф сабаблари: Аёл жинси Ёш: КЎКРАК БЕЗИ САРАТОНИ аниқланган аёлларнинг аксаърияти 60 ёшдан юқори. 103 ` Генетик омиллар, оилавий тарихи: яқин қариндошларида ташхис пайтида аниқланган бўлса, КЎКРАК БЕЗИ САРАТОНИ нинг хавфи ортади (масалан онаси, отаси, опаси, қизлари). Агар оила аъзоларингизда КЎКРАК БЕЗИ САРАТОНИ 50 ёшгача ривожланган бўлса хавф ортади. Бошқа қариндошларда (она ёки ота томонидан) кўкрак саратони ёки бачадон бўйни саратони мавжудлиги хам касаллик хавфини орттиради. Кўкрак қафасини радиактив нурланиши: 30 ёшгача кўкрак қафасига (жумладан, кўкрак безига) нурланиш олган бўлса, аёлларда КЎКРАК БЕЗИ САРАТОНИга чалиниш хавфи юқори даражада бўлади. Биз таъсир кўрсата оладиган (модифициялашган) хавф сабаблари: Тананинг ортиқча вазни ёки семириш Паст даражадаги жисмоний фаоллик Пархез Гормонал препаратлар қабул қилиш. Хавф сабаблари таъсирини бартараф этиб ва ҳимоя омиллари таъсирини орттириб КЎКРАК БЕЗИ САРАТОНИни олдини олиш мумкин. Кўкрак бези саратони хавфи омиллари ҳақида батафсил маълумот Репродуктив ҳолат ва хайз цикли Биринчи туғруқда аёлнинг ёши қанча катта бўлса, унда КЎКРАК БЕЗИ САРАТОНИ хавфи юқори бўлади. Биринчи бор 12 ёшгача хайз кўрган аёлларнинг КЎКРАК БЕЗИ САРАТОНИ га чалиниш хавфи юқори. Менопауза 55 ёшдан сўнг бошланган аёлларда КЎКРАК БЕЗИ САРАТОНИ хавфи юқори бўлади. Климакс даврида гормонал дорилар истеъмол қилган аёлларда КЎКРАК БЕЗИ САРАТОНИ хавфи юқори бўлади. ЭСТРОГЕН Эндоген (ички) эстроген – бу инсон организмида пайдо бўлган ва ажралган гормондир Унинг ёрдамида аёлни эркакдан фарқловчи жинсий белгилар шаклланади. Эстрогеннинг узоқ вақт таъсири КЎКРАК БЕЗИ САРАТОНИ келиб чиқиш сабаби бўлиб хизмат қилади. Ички эстроген узоқ вақт таъсири қуйидаги холларда бўлади: Менструациянинг эрта бошланишида, яъни бу давр 12 ёшда ёки илгарироқ бошланса Бу эстроген гормонининг кўкрак бези тўқимасига таъсири давомийлигининг ортишига олиб келади. Менопаузанинг (Менструация тўхташининг) кеч бошланишида, чунки аёлларда хайз даврининг узайиши эстрогеннинг кўкрак бези тўқимасига таъсир муддатини оширади. Туғиш билан якунланган кечки ҳомиладорлик ёки бепуштлик ва туғмаслик. Бу ҳомиладорлик даврида этроген даражасининг пасайиши билан боғлиқ. Кўкрак бези тўқимаси ҳомиладорлиги тўлиқ бўлмаган, муддатидан илгари туғиб қўйилган ёки 104 ` биринчи ҳомиладорлиги 35 ёшдан кейин бошланган аёлларда умуддат эстроген таъсири остида бўлади. Ўринни босувчи гормонал терапия Экзоген (синтетик) гормонлар – бу инсон ишлаб чиқарган гормонлар. Организм етарли миқдорда гормонлар ишлаб чиқармаган ҳолатда аёлларга гормон препаратлари тавсия этилади. Буедай даволаш ўрнини босувчи гормонал терапия ёки гормонлар деб аталади. Нурланиш ёки ионлаштирувч
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада кўкрак бези саратонининг олдини олиш чора- тадбирлари, хавф омиллари ва профилактика усуллари ҳақида сўз боради.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада кўкрак бези саратонининг олдини олиш чора- тадбирлари, хавф омиллари ва профилактика усуллари ҳақида сўз боради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Кўкрак бези саратони, профилактика, хавф омиллари, эрта, онкология., аёллар саломатлиги, эрта ташхис, скрининг
Смежные источники
Каталог авторефератовЎРОҚОВ АСЛИДИН ХУШВАҚТОВИЧ, Содиқов Иброхим Салихович +22009
Наука и технология в современном миреHamdamov Islom Akramovich2026
The American Journal of Engineering and TechnologyO CLC -, Coefficient Of A Frequency Inverter +22020