Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЮЗЛАШТИРИШ ТЕРГОВ ҲАРАКАТИ: ВОЯГА ЕТМАГАН ПРОЦЕСС ИШТИРОКЧИСИ ҚАТНАШУВИДА
ИШТИРОКЧИСИ ҚАТНАШУВИДА · Агоев Шукурулло Сафарбоевич · Очилов Асадбек Носир ўғли (“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси майор)
Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 1989
Аннотация
Мақолада вояга етмаганлар иштирокида юзлаштириш тергов ҳаракатини ўтказишга тайёргарлик кўришда амалга ошириладиган ҳаракатлар, тергов ҳаракатини ўтказиш давомида қўлланиладиган тактик усулларни танлаш, тергов вазиятига мос бўлган тактик усуллардан фойдаланиш, ушбу жараёнда вояга етмаган шахсга хос хусусиятларни эътиборга олиш масалалари бўйича олимларнинг фикр-мулоҳазалари таҳлил қилинган. Шулар асосида вояга етмаганлар иштирокида юзлаштириш тергов ҳаракатини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар жиноят; вояга етмаганлар; тергов; тактик усул; юзлаштириш; қарама-қаршилик; шахсга хос хусусиятлар; гумон қилинувчи; Дунёда жиноят содир этган вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, БМТнинг 1989 йил 20 ноябрдаги Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясига мувофиқ «болаларга нисбатан амалга ошириладиган ҳар қандай ҳаракат (ҳаракатсизлик) биринчи навбатда, унинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилмоғи лозим»1. Турли мамлакатларда содир этилган жами жиноятларнинг 30-40%и вояга етмаганлар ҳиссасига тўғри келиши, жумладан, Буюк Британияда 40%, Америка Қўшма Штатларида 32%, Германияда 38%ни ташкил этади2. Мамлакатимизда 2022 йилда вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 2404 тага этган бўлиб, 2021 йилда бўлса 2262 та ҳолат кўзатилган3. Афсуски, вояга етмаганлар томонидан содир қилинган жиноят 2021 йилга нисбатан 6,3% га ортган, бу бўлса вояга етмаганларни тергов қилиш билан боғлиқ фаолиятни такомиллаштириш зарурати мавжудлигидан далолат беради. «Вояга етмаганлар учун назарда тутилган жиноий жазоларни либераллаштириш, процессуал ҳаракатларни ўтказишда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва туман (шаҳар) ички ишлар органлари тузилмасини такомиллаштириш, уларнинг вояга етмаганлар билан ишлашга оид фаолиятини кучайтириш имконини бериши»4 1 www.un.org/ru/documents/decl_conv/conventions/juveniles_deinquency_prevention.shtml 2 Суюнов Ш., Азаматов А. Суриштирув институтининг ривожланиш истиқболлари //Академические исследования в современной науке. – 2023. – Т. 2. – №. 13. – С. 9-14. 3 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил якунлари бўйича ҳисоботи. 4 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда. 14 ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, бу соҳани тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда5. Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларни тергов қилиш давомида ўтказиладиган тергов ҳаракатларининг натижаси самарали бўлиши учун терговчи жиноят-процессуал қонунчилик талабларига тўлиқ риоя қилиши, мутахассислар имкониятидан самарали фойдалана олиши ҳамда тактик усулларни мақсадга мувофиқ тарзда қўллаши лозим. Айниқса, вояга етмаган шахслар иштирокида юзлаштириш, таниб олиш учун кўрсатиш ва кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш каби тергов ҳаракатларини ўтказишда уларнинг ёши, ақлий ривожланганлик даражаси, ҳаётий тажрибаси камлиги инобатга олиниши, шунингдек муайян тергов ҳаракатидаги иштироки унга “психологик жароҳат” етказиб қўйиши мумкинлигига эътибор қаратиш зарур6. Юзлаштириш тергов ҳаракати илгари сўроқ қилинган икки шахс кўрсатувлари ўртасида жиддий қарама-қаршиликлар вужудга келганда, бу қарама-қаршиликларнинг сабабини аниқлаш учун ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида вояга етмаган шахслар иштирокида юзлаштириш тергов ҳаракатини ўтказиш бўйича алоҳида қоидалар назарда тутилмаган. Бироқ ушбу тергов ҳаракатини вояга етмаган шахслар иштирокида ўтказиш жараёнида уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминловчи умумий қоидаларга риоя қилиниши зарур (ҳимоячи, қонуний вакил иштироки, 16 ёшга тўлмаган гувоҳ ва жабрланувчиларни жавобгарликка тортиш бўйича огоҳлантирмаслик ва шу кабилар). Вояга етмаганлар иштирокида юзлаштириш тергов ҳаракатини ўтказишдан олдин ушбу тергов ҳаракатини ўтказмасдан туриб, юзага келган қарма-қаршиликнинг сабабларини аниқлаш чоралари кўрилиши мақсадга мувофиқ. Жумладан, терговчи вояга етмаган шахсни бошқа шахсларнинг бошқача мазмундаги кўрсатувлари билан таништириш, далилларни тақдим қилиш, видеоёзувларни намойиш этиш каби тактик усулларни қўллаб сўроқ қилиши, шунингдек бошқа тергов ҳаракатларини ўтказиш орқали юзага келган қарама-қаршиликнинг сабабини аниқлашга ҳаракат қилиши зарур7. Юзлаштириш тергов ҳаракати вояга етмаган шахснинг руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимолини инобатга олиб, қарама-қаршиликни бошқа тергов ҳаракатларини ўтказиш билан бартараф этиш имкони бўлмаганда ҳамда бу тергов ҳаракати орқали кутилган натижага эришиш мумкинлигига етарли асос бўлгандагина ўтказилиши мақсадга мувофиқ8. 5 Суюнов Ш. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш жиноятини тергов қилишда қўшиб ҳисоблаш методо
Доказательный фрагмент
«Мақолада вояга етмаганлар иштирокида юзлаштириш тергов ҳаракатини ўтказишга тайёргарлик кўришда амалга ошириладиган ҳаракатлар, тергов ҳаракатини ўтказиш давомида қўлланиладиган тактик усулларни танлаш, тергов вазияти…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада вояга етмаганлар иштирокида юзлаштириш тергов ҳаракатини ўтказишга тайёргарлик кўришда амалга ошириладиган ҳаракатлар, тергов ҳаракатини ўтказиш давомида қўлланиладиган тактик усулларни танлаш, тергов вазияти… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- жиноят, вояга етмаганлар, тергов, тактик усул, юзлаштириш, қарама-қаршилик, шахсга хос хусусиятлар, гумон қилинувчи
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024