К содержанию
РецензированоRU2026

АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ ТИЗИМЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ

АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ · Абдазимов Саидаминхўджа Зоирхўджа ўғли

Современная наука и исследования · 2 · 2026

Аннотация

Designing information security systems is crucial for ensuring the safety of computer systems. These systems require a comprehensive approach to counter internal and external threats, establish user identification, and prevent unauthorized access. Keywords: information security, design, user identification, unauthorized access, comprehensive approach. Ташкилотнинг ахборот-ҳисоблаш тармоқлари ёки компьютер тармоқлари маълумотларни узатиш каналлари воситасида бирлаштирилган компьютер тизимлари (КТ) ҳисобланади. Ахборотҳисоблаш тармоғи учун яна бир ном, яъни ҳисоблаш тармоғи номи бўлиши мумкин, аммо бу унинг асосий вазифасини-ахборотли хизмат кўрсатишни ифодаламайди. Компьютер тизимларини лойиҳалашда иккита етарлича зиддиятли масалаларни ечиш лозим. Биринчи масала-минимал нархли тизимни яратиш. Бундай тизимларни яратиш нархи жамоавий ресурслардан фойдаланиш даражасига мутаносиб. Бу дегани, тизим нархини минималлаштириш мақсадида тизимдан фойдаланувчиларнинг барчаси учун жамоавий ресурсларни, жумладан ахборотнинг сақланишини мададловчи воситаларни, ахборотни ишловчи ва бошқа воситалардан ва тизимлардан фойдаланишнинг дастурий ва аппарат воситаларини яратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Фойдаланишни ташкил этишнинг муваффақиятли танланиши ва жамоавий ресурсларнинг имконияти тизимни, унинг ишлашига қўйилган талабларнинг амалга оширилишида, яратиш ва эксплуатация нархини етарлича пасайтиради. Жамоавий ресурс имкониятларидан фойдаланиб ахборотни ишлаш, бу имкониятлардан ҳар бир фойдаланувчи фойдалана олиши шарт дегани эмас. Фойдаланувчанлик тизим яратилишида ифодаланган қоидалар (талаблар) орқали аниқланади. Тизимдан фойдаланувчиларни алоҳида синфларга ажратишда айнан ушбу қоидаларга риоя қилиш иккинчи масалани ечиш лозимлигини олдиндан белгилайди, яъни ахборотни узатиш ва ишлаш жараёнини шундай ташкил этиш керакки, ҳар бир 1508 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 5 фойдаланувчи фақат унга рухсат этилган ахборотни олсин. Равшанки, ҳар бир тизимдан фойдаланувчи учун ресурсни индивидуаллаштириш иккинчи масаланинг оптимал ечими ҳисобланади, аммо ахборотни ишлаш тизимини яратиш ва эксплуатация нархи етарлича ошади. Айнан, шу нуқтаи назардан биринчи ва иккинчи масалалар мақсадида зиддият мавжуд. Ахборотни ишловчи компьютер тизимларининг хавфсизлиги деганда тизим билан мулоқот жараёнида ахборот ресурсларига зарар етказиш уринишларига қаршилик қилиш қобилияти тушунилади. Бундай хавфсизликка ишланувчи ахборот конфиденциаллигини ҳамда ўрнатилган қоидаларга мувофиқ тизим компонентлари ва ресурсларининг яхлитлигини ва фойдаланувчанлигини таъминлаш эвазига эришилади. Компьютер тизимларининг ташқи ва ички хавфсизлиги фарқланади.Ташқи хавфсизлик тизимни табиий офатдан, нияти бузуқнинг тизимнинг алоҳида компонентини ўғирлаш, ахборот элтувчилардан фойдаланиш ёки тизимни ишдан чиқариш мақсадида, ташқаридан суқилиб киришидан ҳимоялашни кўзда тутади. Ички хавфсизликнинг мақсади тизимнинг ишончли ва тўғри ишлашини, унинг дастурлари ва маълумотлари яхлитлигини таъминлаш ҳисобланади. Ҳозирда компьютер тизимларининг ички хавфсизлигини таминлашда иккита ёндашиш маълум-фрагментар ва комплекс. Фрагментар ёндашиш маълум шароитларда маълум таҳдидларга қарши туришни кўзда тутади. Бундай ёндашишга мисол сифатида ихтисослаштирилган антивирус воситаларини, қайдлаш ва бошқаришнинг алоҳида тадбирларини, шифрлашнинг автоном воситаларини ва ҳ. кўрсатиш мумкин. Фрагментар ёндашишнинг асосий хусусияти (бир вақтнинг ўзида асосий камчилиги) ахборотни ишлашнинг ягона ҳимояланган муҳитининг мавжуд эмаслиги. Фрагментар ёндашишнинг афзаллиги унинг муайан таҳдидга нисбатан юқори танлаш хусусияти ва берилган йўналишдаги ҳаракатларнинг самарадорлиги. Аммо таҳдиднинг ҳатто озгина ўзгариши ҳимоя самарадорлигининг йўқолишига олиб келади. Локал тадбирлар таъсирини бутун тизимга дарҳол тарқатиш амалий жиҳатдан мумкин эмас. Комплекс ёндашишнинг хусусияти-таркибида таҳдидларга қарши турувчи ҳуқуқий, ташкилий, дастурий-аппарат тадбирлар мавжуд ахборотни ишлашнинг ҳимояланган муҳитини яратиш. Ахборотни ишлашнинг ҳимояланган муҳити ахборотни ишлаш жараёнининг регламенти асосида шакллантирилади. Ҳимояланган муҳитни ташкил этиш, қабул қилинган хавфсизлик сиёсати доирасида, тизимни ҳимоялашнинг зарурий даражасини кафолатлаш имконини беради. Комплекс ёндашишдан кўпчилик фойдаланувчи давлат ёки тижорат тизимларда ҳам, муҳим иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий ахборотни ишловчи нисбатан катта бўлмаган тизимларда ҳам фойдаланилади. Рухсатсиз фойдаланилишдан ҳимояланган компьютер тизими лойиҳаланувчи объект сифатида мураккаб тизим ҳисобланади. У қуйидаги мураккаб тизимга хос муҳим хусусиятларга эга: бошқаришнинг ягона мақсади - компьютер тизимининг ахборот хавфсизлиги режимида ишлашини таъминлаш; кўпгина автоном қисмтизимларга декомпозицияланиш имконияти; қисмтизимларнинг гуруҳланиши ва тобеликнинг бир неча сатҳларига эга иерархик қурилиши; марказлаштирилишининг юқорилиги; ташқи таъсирларнинг тасодифий характерлиги билан боғлиқ тизим ишлашининг мураккаблиги. Ушбу ком

Доказательный фрагмент

«Designing information security systems is crucial for ensuring the safety of computer systems.»

Образец извлечения

Демо-превью

Designing information security systems is crucial for ensuring the safety of computer systems. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
information security, design, user identification, unauthorized access, рухсатсиз фойдаланиш, лойиҳалаш, комплекс ёндашув., фойдаланувчи идентификатсияси, ахборот хавфсизлиги
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники