Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
АГРАР СИЁСАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВОСИТАЛАРИ ВА МЕХАНИЗМЛАРИ
Хамидбаев Асадбек Нодир угли
Исследователь · 2025
Аннотация
Маколада Ўзбекистон республикаси аграр сиесатининг максади, вазифаси ҳамда механизм ва воситалари еритиб берилган. Маколада қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги мавжуд муаммолар ва хўжалик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тавсиялар берилган. Калит сўзлар. Қишлоқ хўжалиги;агросаноат мажмуи; субсидия; озиқ- овқат хавфсизлиги; барқарорлаштириш; бозор иқтисодиети. Мамлакат аграр сиёсатини самарали амалга ошириш учун бир қатор қийинчиликлар ҳам мавжудки, уларни эътиборга олмасдан ривожланиш стратегиясини танлаш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам аграр сиёсатни тўғри танлаш иқтисодий ислоҳотларнинг самарали бориш гаровидир. Давлат томонидан аграр сиёсат орқали тартибга солишнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: агросаноат мажмуи маҳсулотлари ишлаб чиқаришни барқарорлаштириш ва ривожлантириш; Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш; аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш; қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқлар ўртасидаги иқтисодий муносабатларни қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш; аграр соҳа ва саноат соҳалари ишлаб чиқарувчилари даромадлари даражасини бир-бирига яқинлаштириш; маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш. Давлат томонидан аграр сиёсати орқали тартибга солиш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади: озиқ-овқат, хом-ашё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорларини шакллантириш ва ривожлантириш; молия, кредит, суғурта, имтиёзли солиққа тортиш; ташқи иқтисодий фаолиятда маҳаллий ишлаб ишлаб чиқарувчилар манфаатларини ҳимоялаш; агросаноат ишлаб чиқариш соҳаларида илмий фаолиятни қўллаш ва фанни ривожлантириш; https://scientific-jl.com 4 0 8 63-son_1-to’plam_Iyun-2025 ISSN:3030- 3 6 1 3 T A D Q I Q O T L A R jahon ilmiy – metodik jurnali қишлоқ жойларда ижтимоий соҳаларни ривожлантириш. Давлат аграр сиёсати орқали тартибга солишда бир қатор усуллардан фойдаланади. Бу усулларни умумлаштириб қуйидагича гуруҳлаш мумкин: бевосита таъсир қилиш усуллари; билвосита таъсир қилиш усуллари; ташқи иқтисодий усуллар. Марказдан бошқариш тартиби устун бўлган мамлакатларда давлатнинг иқтисодий жараёнларга аралашувида бевосита таъсир қилиш усуллари устун бўлса, бозор иқтисодиёти эса асосан иқтисодий жараёнларни билвосита тартибга солиш билан боғланган. Давлат иқтисодиётни бевосита тартибга солишда маъмурий воситалардан фойдаланади. Маъмурий воситалар давлат ҳокимияти кучига таянади ва таъқиқлаш, рухсат бериш ва мажбур қилиш хусусиятидаги тадбирларни ўз ичига олади. Тартибга солишнинг маъмурий воситаларидан фойдаланилганда яхлит такрор ишлаб чиқариш жараёни ёки унинг алоҳида томонларини тўғридан-тўғри тартибга солиш кўзда тутилади. Айниқса ишлаб чиқариш таназзулга учраган даврда иқтисодиётга билвосита таъсир қилиш тадбирлари кам самарали бўлиб, маъмурий воситалардан фойдаланишга устунлик берилади. Иқтисодиётни билвосита тартибга солишда иқтисодий дастак ва воситаларга устунлик берилади. У давлатнинг пул-кредит ва бюджет сиёсатида ўз ифодасини топади. Шунингдек, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг бир қатор шаклларини ҳам ажратиб кўрсатиш мумкин: - давлат иқтисодий дастурларининг ишлаб чиқилиши; - илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари, ихтироларни давлат томонидан рағбатлантириш ҳамда иқтисодиётдаги ижобий таркибий силжишларни таъминлаш; - инвестиция жараёни ва иқтисодий ўсишни давлат томонидан тартибга солиш; - ишчи кучи бозорига давлат томонидан таъсир кўрсатиш; - қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқалар. Бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалигини ўзига хос бўлган бир қатор хусусиятлари таъсирида аграр тармоқдаги хўжалик юритиш субъектлари фаолиятини тартибга солишда давлатнинг роли муҳимлигича қолмоқда. Бу, энг аввало, қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқариш воситаси бўлган ер ҳамда бошқа бир қатор ресурслар умуммиллий, давлат мулки эканлиги, улардан https://scientific-jl.com 4 0 9 63-son_1-to’plam_Iyun-2025 ISSN:3030- 3 6 1 3 T A D Q I Q O T L A R jahon ilmiy – metodik jurnali самарали ва оқилона фойдаланишни давлат мулки эканлиги, улардан самарали ва оқилона фойдаланишни давлат томонидан тартибга солиш жамиятимиз учун ниҳоятда зарурлиги билан боғлиқ. Шу билан бирга аграр тармоқда хўжалик юритишнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини яратиш, солиқ, молия-кредит ва нарх механизмлари орқали тартибга солиш ҳар қандай хўжалик юритиш шароитларида ҳам ўз аҳамиятини йўқотмайди. Аграр соҳа ривожланишининг ҳозирги ҳолати, тармоқ инвестицион жозибадорлигининг нисбатан пастлиги, капиталнинг секин айланиши, қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик билан шуғулланишнинг ўта таваккалчиликка мойиллиги ҳукумат томонидан аграр сиёсатни олиб боришда ҳар томонлама пухта ўйланган ва тизимли ёндошувни талаб этади. Бундай сиёсат юритиш аграр соҳасида бозорнинг салбий таъсирларини юмшатиш, тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш, узоқ муддатли иқтисодий суръатларини ва мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш имконини беради. Америкалик иқтисодчи олимлар К.Р.Макконнел ва С.Л.Брюлар давлатнинг аграр соҳага фаол аралашуви заруриятини
Доказательный фрагмент
«Маколада Ўзбекистон республикаси аграр сиесатининг максади, вазифаси ҳамда механизм ва воситалари еритиб берилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМаколада Ўзбекистон республикаси аграр сиесатининг максади, вазифаси ҳамда механизм ва воситалари еритиб берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Қишлоқ хўжалиги, агросаноат мажмуи, субсидия, озиқ-, бозор иқтисодиети., озиқ- овқат хавфсизлиги, Калит сўзлар. Қишлоқ хўжалиги, барқарорлаштириш
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025