К содержанию
РецензированоRU2026

ИСЛОМДА СЎЗЛАШУВ МАДАНИЯТИ: МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ ВА ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАРДАГИ АҲАМИЯТИ

ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАРДАГИ АҲАМИЯТИ · Юсупов Хикматулло Абдулахадович-

Исследователь · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада ислом таълимотларида сўзлашув маданиятининг тутган ўрни, унинг шахсий ва ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти ҳамда маънавий ва ахлоқий тарбиядаги роли кенг ёритилган. Муаллиф Қуръони Карим ва Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг ҳадисларига таянган ҳолда яхши сўзларнинг инсон қалби ва жамиятдаги тинчликка таъсирини таҳлил қилади. Имом ал-Ғаззолий ва Ибн Қоййим каби улуғ ислом уламоларининг фикрлари орқали сўзнинг қалб, ният ва ахлоқ билан боғлиқлиги очиб берилган. Шунингдек, яхши ва ёмон сўзлар ўртасидаги фарқ, уларнинг инсон ва жамиятга таъсири мисоллар орқали асосланган. Исломдаги сўзлашув маданияти инсонларнинг маънавий камолотга етиши, ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат муҳитини яратиш учун муҳим омил сифатида баҳоланади. Калит сўзлар: ислом ахлоқи, сўзлашув маданияти, маънавий тарбия, Қуръони Карим, ҳадис, яхши сўз, ёмон сўз, нутқ одоби, ижтимоий муносабатлар, Имом Ғаззолий, Ибн Қоййим, ахлоқий фазилатлар, одоб-ахлоқ, тинчлик ва тотувлик Исломда сўзлашув маданиятининг асосий мақсадлари инсонларнинг ўзаро мулоқотларини яхшилаш, ҳурмат ва одоб-ахлоқ қоидаларини сақлаш, ҳамда жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлашдир. Сўзлашув маданияти, аввало, Аллоҳ таолонинг каломини тушуниш ва унга амал қилиш учун муҳим восита ҳисобланади. Қуръони Карим ва ҳадисларда таъкидланганидек, сўзлашув маданияти инсоннинг маънавий ривожланишида, унинг ахлоқий тарбиясида асосий ўрин тутади. Исломда сўзлашув маданиятининг муҳим жиҳатларидан бири бу яхши сўзларнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятидир. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло инсонларга яхши сўзларни айтишни буюради ва ёмон сўзлардан узоқ бўлишни тавсия қилади. Масалан, "Фуссилат" сурасининг 33-оятида шундай дейилади: "Кимнинг сўзи Аллоҳга даъват қилаётган ва яхши амаллар қилаётган кимсанинг сўзидан кўра яхши бўлур?" Бу оятдан кўриниб турибдики, яхши сўзлар Аллоҳ таолонинг розилигини топишга хизмат қилади. Сўзлашув маданиятининг яна бир муҳим мақсади жамиятда ҳурмат ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлашдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг ҳадисларида айтилишича, мусулмон киши бошқаларга яхшилик қилиб, уларга https://scientific-jl.com 1 2 5 62-son_5-to’plam_May-2025 ISSN:3030- 3 6 1 3 T A D Q I Q O T L A R jahon ilmiy – metodik jurnali нарсаларни чиройли ва тушунарли қилиб айтиши лозим. Бу билан у жамиятдаги муносабатларни яхшилайди ва тинчликка ҳисса қўшади. Ҳадисларда келтирилган одоб-ахлоқ қоидалари инсонларнинг бир-бирлари билан муносабатларини тартибга солади ва уларни яхши инсон бўлишга ундайди. Муҳаммад ал-Ғаззолийнинг таъкидлашича, сўзлашув маданияти инсонларнинг ахлоқий тарбиясида асосий ўрин тутади. Унинг фикрича, инсонлар ўз сўзларига эътибор беришлари ва уларни фақатгина яхшиликка йўналтиришлари керак. Чунки ҳар бир сўз инсоннинг ички дунёси ва унинг ахлоқий фазилатларини намоён этади. Шу билан бирга, исломда сўзлашув маданиятининг мақсадларидан бири бу инсонларнинг ахлоқий камолотга эришишидир1. Сўзлар инсонларнинг қалбига таъсир ўтказиб, уларни яхшиликка ёки ёмонликка етаклаши мумкин. Шу боисдан, Қуръони Карим ва ҳадисларда яхши сўзлар айтиш ва ёмон сўзлардан узоқ бўлиш таъкидланган. Бу билан инсонлар ўзаро муносабатларида яхшилик ва ҳурматга асосланган бир жамиятни барпо қилишлари мумкин. Ислом таълимотларида сўзлашув маданияти инсоннинг маънавий ва ахлоқий камолотида катта аҳамиятга эга. Ислом динида инсоннинг нутқ маданияти, унинг мулоқотдаги одоби ва сўзларнинг маъноларини тушуниши жуда муҳим ҳисобланади. Сўзлашув маданияти инсоннинг ички дунёси, унинг эътиқоди ва ахлоқи билан чамбарчас боғлиқдир. Шу боис, исломда сўзлашув маданияти нафақат шахсий ҳаётда, балки ижтимоий ҳаётда ҳам аҳамиятлидир. Имом ал-Ғаззолий ўзининг "Иҳё улуумиддин" асарида сўзлашув маданиятининг аҳамиятини таъкидлаб, инсоннинг сўзлари унинг қалбидаги ҳис- туйғуларини акс эттиришини айтиб ўтган. У кишининг фикрича, ҳар бир инсон ўз сўзларига масъул бўлиши, уларни эҳтиёткорлик билан ишлатиши лозим. Ал- Ғаззолийнинг таъкидлашича, сўз инсоннинг қалбидаги нифоқ ва иймон даражасини кўрсатувчи кўзгудир. Шунингдек, у кишининг фикрича, сўзлашув маданияти ва одоб-ахлоқ инсоннинг маънавий камолотида муҳим ўрин тутади. Ислом таълимотларида сўзлашув маданиятининг аҳамияти катта эканлигини тасдиқловчи бир қатор ҳадислар ва оятлар мавжуд. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло инсонларни яхши сўзларни ишлатишга ва ёмон сўзлардан сақланишга чақирган. Масалан, "Фуссилат" сураси, 33-оятида шундай дейилади: "Кимнинг сўзи Аллоҳга даъват қилувчининг сўзидан яхши бўлиши мумкин?" Бу оятда яхши сўзларнинг аҳамияти ва уларнинг Аллоҳ ҳузуридаги қадр-қиммати кўрсатилган. 1 Самигова Х. Б. и др. НУТҚ МАДАНИЯТИНИНГ ЭТИК АСПЕКТИ //Ta'limning zamonaviy transformatsiyasi. – 2024. – Т. 3. – №. 2. – С. 84-88. https://scientific-jl.com 1 2 6 62-son_5-to’plam_May-2025 ISSN:3030- 3 6 1 3 T A D Q I Q O T L A R jahon ilmiy – metodik jurnali Шунингдек, ҳадисларда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) инсонларнинг сўзлашув одоби ҳақида кўп маротаба таълим берганлар. Бир ҳадисда: "Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига ишонса, яхши сўз гапирсин ёки сукут сақласин", деган

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада ислом таълимотларида сўзлашув маданиятининг тутган ўрни, унинг шахсий ва ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти ҳамда маънавий ва ахлоқий тарбиядаги роли кенг ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада ислом таълимотларида сўзлашув маданиятининг тутган ўрни, унинг шахсий ва ижтимоий ҳаётдаги аҳамияти ҳамда маънавий ва ахлоқий тарбиядаги роли кенг ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ислом ахлоқи, сўзлашув маданияти, маънавий тарбия, ижтимоий муносабатлар, ахлоқий фазилатлар, яхши сўз, нутқ одоби, Қуръони Карим, тинчлик ва тотувлик, одоб-ахлоқ, Имом Ғаззолий, Калит сўзлар: ислом ахлоқи, Ибн Қоййим, ҳадис, ёмон сўз
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники