Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
Статистический анализ доходов и расходов домашних хозяйств в Узбекистане
ХАРАЖАТЛАРИНИНГ СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ · Ғойибназаров Баҳодир Каримович · Турғунов Турсунбой Собирович
Экономика и инновационные технологии · 2018
Аннотация
This article outlines the issues of statistical analysis of household incomes and expenditures in Uzbekistan. Калит сўзлар: уй хўжалиги, даромад, харажат, ижтимоий, иқтисодий, аҳолининг умумий даромадлари, мулкий даромадлар, фоизлар, дивидендлар, рента. Кириш Мамлакатимизда бозор муносабатларини янада ривожлантириб боришнинг асосий тамойилларидан бири - республика аҳолисини кучли ижтимоий ҳимоя қилиш ҳисобланади. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти шароитининг ривожланиш босқичида инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш энг асосий устувор вазифалардан биридир. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сонли фармони давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва уларни босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида қабул қилинди. Ушбу устувор йўналишлар Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган бўлиб, унда давлат ва жамият қурилиши, суд- ҳуқуқ тизими ва ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар ҳамда ташқи сиёсат юритишнинг муҳим принциплари назарда тутилган 1. Ҳаракатлар стратегияси халқ билан очиқ мулоқот, республикамиз аҳолиси ва тадбиркорларни безовта қилаётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчиликни қўллаш ва ривожланган хорижий амалиётни таҳлил қилиш натижаларига асосланган. Бир сўз билан айтганда, Давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган барча ҳаракатлар халқимизнинг турмуш даражасини яхшилаш, фаровонлигини оширишга қаратилган бўлиб, бу жараёнда уй хўжаликларининг даромадларини ҳам муттасил ошириб борилишига алоҳида аҳамият берилмоқда. Турмуш даражаси атамасига таъриф берадиган бўлсак, турмуш даражаси - бу жисмоний, маънавий ва ижтимоий эҳтиёжларнинг ривожланиш даражаси, қондирилганлик миқёси ва уларни қондириш учун яратилган имкониятларни акс эттирувчи комплекс ижтимоий-иқтисодий категориядир 2. 3/2018 (№ 00035) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил “Турмуш даражаси” тушунчаси ва ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар тизимини ривожлантиришда Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) сезиларли ҳисса қўшди. 1960 йилда БМТнинг ишчи гуруҳи глобал миқёсда турмуш даражасини аниқлаш ва ўлчаш тамойиллари ҳақида ҳисобот тайёрлади. Бу турмуш даражасининг кенг қамровли тизимини яратишга биринчи уриниш эди. Бугунги кунда БМТ томонидан дунё аҳолиси турмуш даражасини ошириш ва камбағалликдан азият чекаётган мамлакатларга кўмаклашиш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, БМТнинг Бош ассамблеясида 2000 йилда қабул қилинган “Минг йиллик тараққиёт дастури” ҳамда 2015 йилда қабул қилинган “2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадлари дастурлари” бевосита дунё мамлакатлари аҳолисини иқтисодий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, экология бузилишини олдини олган ҳолда аҳолининг саломатлигини асрашга қаратилган муҳим ишлар сирасига киради. Маълумки, аҳоли турмуш даражасини барчамиз аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар миқдори ва истеъмол ҳажми миқдорининг ортиши ёки камайиши билан баҳолашга одатланганмиз. Лекин аҳоли турмуш даражаси, бевосита аҳоли турмуш даражаси сифатини баҳоловчи кўрсаткичлар анча кенгроқ тушунча ҳисобланади. Шунинг учун турмуш даражасини аҳолининг моддий ва номоддий бойликларга эҳтиёжлари даражаси, шунингдек ушбу эҳтиёжларни қондириш ва ривожлантириш учун жамиятдаги мавжуд шароитларни акс эттирадиган мураккаб ижтимоий-иқтисодий категория сифатида аниқлаш мумкин 3. Ҳозирда турмуш даражаси концепцияларини аҳолининг турмуш даражаси сифатини ҳар томонлама характерлаб берадиган ягона кўрсаткичга келтириш бўйича самарали усул мавжуд эмас. Шуни инобатга олган ҳолда, бу жараёнда аҳолининг турмуш даражаси сифати ёки бошқача қилиб айтганда уй хўжаликларининг даромадлари ва харажатлари ҳақидаги тушунчаларни бир қанча ёндашувлари асосида ўрганиб борилади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Ҳусусий тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг миллий иқтисодиёт тармоқларидаги самарадорлигини ошириш ва ривожлантириш, шунингдек, уй хўжаликларининг даромадлари ва харажатларини ўрганиш масалалари Ҳ.П.Абулқосимов, Б.К.Ғойибназаров, Ш.Ш.Шодмонов, У.В.Ғофуров, Н.К.Муродова, Қ.Муфтайдинов, А.А.Қулматов [4], уй хўжаликларининг фаолиятини бошқариш механизми муаммолари И.У.Ибрагимов, Р.Ходжаев, Ф.Қ.Шоюсупова, А.Эгамбердиев [5]ларнинг илмий ишларида тадқиқ этилган. Амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари ва олиб борилган илмий-назарий изланишларга қарамасдан, айнан бугунги глобаллашув ва демократик бозор ислоҳотлари шароитида уй хўжаликларининг даромадлари ва харажатларини кенг қамровли статистик таҳлил қилишни такомиллаштириш, шунингдек, уй хўжаликларининг иқтисодий фаолиятига таъсир қилувчи омилларни статистик моделлар асосида баҳолашга қаратилган масалалар тизимли ҳолда ёритиб берилмаган. Тадқиқот методологияси Тадқиқотнинг асосий мақсади мамлакатимизда уй хўжаликлари даромади ва харажатларининг статистик таҳлилини янада мукаммал амалга оши
Доказательный фрагмент
«This article outlines the issues of statistical analysis of household incomes and expenditures in Uzbekistan.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article outlines the issues of statistical analysis of household incomes and expenditures in Uzbekistan. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- уй хўжалиги, даромад, харажат, ижтимоий, иқтисодий, дивидендлар, имущественный доход, rent, экономические, property income, economic, аҳолининг умумий даромадлари, мулкий даромадлар, рента, incomes, interest, dividends, расходы, фоизлар, social, expenditures, total income of the population, дивиденды, проценты, домохозяйства, социальные, households, доходы, общий доход населения, уй хўжалиги
Смежные источники
Авторефераты диссертацийYavmutov Dilshod ShoyimardonkulovichНомер УДК:330.332.1(575.146)2026
Лучшие интеллектуальные исследованияMuxammadjonov Asadbek Dilshodjon o‘g‘li2025
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021