К содержанию
РецензированоRU2018

Особенности обеспечения занятости населения в Ферганской области

ТАЪМИНЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ · Абдураманов Хамид Худайбергенович · Бакиева Ирода Акбаровна

Экономика и инновационные технологии · 2018

Аннотация

This article analyzes the employment status of the population in the Fergana region, identifies the socio-economic factors affecting employment, as well as offers and recommendations for improving the effective operation of the regional labor market. Калит сўзлар: аҳоли, меҳнат ресурслари, иш билан бандлар, ишсизлар, меҳнат бозори, иш жойлари, ишга жойлаштириш. Кириш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида юз бераётган таркибий ўзгаришлар ҳудудларда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш масаласига диққат- эътиборни янада кучайтиришни талаб қилмоқда. Мамлакатимизда барпо этилаётган ва бозор иқтисодий тамойилларига таянувчи янги жамиятнинг бош мақсади – инсон учун муносиб турмуш шароитларини таъминлаш, ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт кечириш даражасига эришишдан иборатдир. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш жойларини яратиш муаммосини ҳал этиш яқин истиқболда мамлакатимизни муваффақиятли ва барқарор ривожлантиришнинг алоҳида устувор йўналиши ва ҳеч муболағасиз энг муҳим шарти бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида “... биз аҳоли бандлигини таъминлашни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, бу масалага нафақат сон, балки сифат жиҳатидан ҳам алоҳида аҳамият беришимиз зарур” 1. Аҳолини иш билан бандлиги инсон ижтимоий ривожланишининг энг муҳим жиҳатларидан бири бўлиб, у меҳнат масалалари билан боғлиқ муаммоларни ҳамда меҳнатга бўлган талаб ва таклифларни қондириш йўлларини очиб беради. Иш билан бандлик муносабатлари, меҳнатга лаёқатли кишиларнинг қанчаси ва қай даражада 3/2018 (№ 00035) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил ижтимоий фойдали меҳнатда қатнашишини кўрсатадиган ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичдир. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Аҳолининг иш билан бандлиги мураккаб ижтимоий-иқтисодий категория бўлиб, илмий адабиётларда унинг ҳалигача тугал, ягона таърифи мавжуд эмас. Ўрганилаётган муаммонинг кўпгина жиҳатлари А.Смит, Д.Рикардо, Фр.Кенэ, А.Пигу, Дж.Кейнс каби классик иқтисодчиларнинг ишларида кўриб ўтилган. Ҳозирги кунга келиб иш билан бандлик масалалари кўплаб хорижлик ва ватанимиз олимлари томонидан ҳам тадқиқ қилинмоқда. Шунга қарамасдан аксарият ҳолларда, таърифларда ўзига хос ноаниқликлар, мазкур тушунчанинг ижтимоий қабул қилинган мазмунига тўлиқ мувофиқ тушмайдиган жиҳатлар мавжудлигини кузатиш мумкин. Жумладан, россиялик олим А.Я. Кибановнинг фикрича “Иш билан бандлик бу - ижтимоий-иқтисодий муносабатлар бўлиб, унга иш жойи қаерда бўлишидан қатъи назар инсонлар ижтимоий фойдали меҳнатда банд бўлиш учун ўзаро муносабатга киришадилар. Иш билан бандликнинг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини учта жиҳатда: биринчидан, ҳар бир инсоннинг меҳнат қилишга бўлган ҳуқуқини амалга ошириш нуқтаи- назаридан; иккинчидан, умуман жамиятнинг ёки алоҳида олинган ҳар бир инсоннинг меҳнат салоҳиятидан оқилона фойдаланиш нуқтаи-назаридан; учинчидан, турли ижтимоий, демографик, касбий ва бошқа гуруҳларни ижтимоий меҳнатга ҳақиқатда жалб этилганлиги нуқтаи-назаридан кўриш мумкин” 2. Бошқа иқтисодчи олимлар Ю.Г.Одегов ва Г.Г.Руденколарнинг таъкидлашича “Аҳолининг бандлиги меҳнатга лаёқатли аҳолининг шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқ бўлган фаолиятда банд бўлиш даражаси бўлиб, одатда, шу орқали меҳнат даромадига эга бўлиши тушунилади” 3. Бу таърифларга кўра иш билан бандлик меҳнатга лаёқатлиларнинг эҳтиёжни қондириш, қонуний хатти–ҳаракати ва даромад келтириш шартларига амал қилган ҳолдаги ҳар қандай фаолиятини билдирса, бошқа бир олимларнинг фикрича «Банд аҳоли – бу ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фаолиятига жалб этилган аҳоли. Банд аҳоли таркибига: ёлланиб ишловчилар, тадбиркорлар, иш ҳақи олувчи шогирдлар; қисман банд бўлган уй бекалари ва талабалар; эркин касб эгалари; ҳарбий хизматчилар; оиланинг ёрдам кўрсатувчи аъзолари киритилади» 4. Яъни мазкур таърифда иш билан бандлик ишловчиларнинг ижтимоий ҳолати бўйича келтирилган. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунида таъкидланганидек, “Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ишлаб чиқариш ва ижодий меҳнат учун ўз қобилиятларига эгалик қилиш ва қонунчилик ман қилмайдиган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилган. Меҳнатга ҳар қандай шаклда маъмурий мажбур қилишга йўл қўйилмайди. Кишиларнинг ихтиёрий банд бўлмаслиги уларни жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди” 5. Иш билан бандликни ижтимоий-иқтисодий ҳодиса сифатида қуйидагича таърифлаш мумкин: “Иш билан бандлик – фуқароларнинг қонун ҳужжатларига зид келмайдиган ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларни қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи ёки меҳнат даромади келтирадиган фаолиятдир 6. Фикримизча, иш билан бандлик икки томонлама хусусиятга эга бўлиб, бир томондан кишиларнинг меҳнатга бўлган эҳтиёжларини қондиришга ҳамда уларнинг даромад манбаига эга бўлишларини кўзда тутса, иккинчи томондан жамиятнинг 3/2018 (№ 00035) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-ию

Доказательный фрагмент

«This article analyzes the employment status of the population in the Fergana region, identifies the socio-economic factors affecting employment, as well as offers and recommendations for improving the effective operat…»

Образец извлечения

Демо-превью

This article analyzes the employment status of the population in the Fergana region, identifies the socio-economic factors affecting employment, as well as offers and recommendations for improving the effective operat… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
аҳоли, меҳнат ресурслари, иш билан бандлар, ишсизлар, трудовые ресурсы, меҳнат бозори, employed, ишга жойлаштириш, рабочие места, labor market, меҳнат ресурслари, безработные, занятые, рынок труда, unemployed, population, иш билан бандлар, иш жойлари, население, labor force, jobs, employment, занятость
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники