Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИДАГИ ЗАИФЛИКЛАРНИ АНИҚЛАШ ВА ТАХЛИЛ ҚИЛИШ
МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИДАГИ ЗАИФЛИКЛАРНИ · Абдуллаев Азизбек Дониёрбек ўғли
Исследователь · 2026
Аннотация
Маълумотлар базалари ҳар қандай ахборот тизимининг асосий қисмини ташкил этади ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш киберхавфсизлик соҳасидаги устувор йўналишлардан биридир. Ушбу тадқиқотда маълумотлар базаларидаги заифликларни аниқлаш ва таҳлил қилиш усуллари, шунингдек уларни бартараф этишда қўлланиладиган техник ва методологик ёндашувлар муҳокама қилинади. Заифликларни аниқлашда автоматлаштирилган сканерлар, қўлбола тестлаш усуллари, ҳамда сунъий интеллект воситаларининг аҳамияти очиб берилади. Шунингдек, маълумотлар базаларида аутентификация, рухсат даражалари ва шифрлаш каби механизмлар орқали хавфсизликни таъминлаш муҳим жиҳат сифатида кўриб чиқилади. Инновацион таҳлил платформалари, маълумотларнинг махфийлиги ва яхлитлигини таъминлашда янги ёндашувлар тақдим этилади. Тадқиқотда маълумотлар базаларидаги хавфсизликнинг фуқаролар ахборотлари, ташкилотларнинг ишончли фаолияти ва қонунийликни таъминлашдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилган. Калит сўзлар: Маълумотлар базаси, заифлик, хавфсизлик таҳлили, ахборот хавфсизлиги, SQL инъекцияси, аутентификация, шифрлаш, автоматлаштирилган сканер, сунъий интеллект, инновацион таҳлил, қонунийлик, маълумотларни муҳофаза қилиш. Аннотация: Базы данных являются неотъемлемой частью любой информационной системы, и обеспечение их безопасности представляет собой одно из приоритетных направлений в сфере кибербезопасности. В данном исследовании рассматриваются методы выявления и анализа уязвимостей в базах данных, а также технические и методологические подходы к их устранению. Особое внимание уделяется использованию автоматизированных сканеров, ручному тестированию и применению инструментов искусственного интеллекта для обнаружения уязвимостей. Также анализируются такие аспекты, как аутентификация, уровни доступа и шифрование как важные механизмы обеспечения безопасности. Приводятся современные аналитические платформы и инновационные подходы к защите конфиденциальности и целостности данных. В исследовании подчёркивается значимость безопасности баз данных для защиты персональной информации граждан, надёжной работы организаций и соблюдения законности. https://scientific-jl.com 1 9 6 61-son_5-to’plam_May-2025 ISSN:3030- 3 6 1 3 T A D Q I Q O T L A R jahon ilmiy – metodik jurnali Ключевые слова: База данных, уязвимость, анализ безопасности, информационная безопасность, SQL-инъекция, аутентификация, шифрование, автоматизированный сканер, искусственный интеллект, инновационный анализ, законность, защита данных. Маълумотлар базалари (МБ) ҳар бир замонавий ахборот тизимининг асосий элементларидан ҳисобланади. Уларда фойдаланувчи маълумотлари, бизнес транзакциялари, шахсий маълумотлар ва турли хил техник ахборотлар сақланади. Шунингдек, уларнинг хавфсизлиги жуда муҳим бўлиб, хатоликлар ёки муаммолар ҳаккерлар томонидан фойдаланиладиган заифликларга айланиши мумкин. МБнинг заифликлари муайян таҳдидларга олиб келиши мумкин, шунинг учун уларни аниқлаш ва таҳлил қилиш доимий равишда эътиборга олиниши керак. Бу мақолада маълумотлар базасидаги заифликлар, уларни аниқлаш ва таҳлил қилиш усуллари, шунингдек заифликларга қарши курашиш чоралари муҳокама қилинади. Маълумотлар базасида учрайдиган асосий заифликлар. SQL инъекция (SQL Injection) инъекциялари маълумотлар базасини заифлаштиришнинг энг оммабоп усулларидан биридир. Бу ҳаккерлар томонидан фойдаланиладиган йўл, улар зарарли SQL сўровларини юбориш орқали базага кириш имконини топишади. Шу тарзда улар база маълумотларини ўғирлаш, ўзгартириш ёки олиб ташлашга муваффақ бўлишлари мумкин. SQL инъекцияларининг аниқланиши ва тўғри профилактик чораларни кўриш зарур. Аутентификациянинг етишмаслиги Маълумотлар базасидаги аутентификация механизмларининг нотўғри ишлатилиши ҳам муҳим заифликни ташкил этади. Агар пароллар етарлича мустаҳкам бўлмаса ёки шифрлаш усуллари сўнгги хавфсизлик стандартларига мувофиқ келмаса, хакерлар тизимга киришлари мумкин. Шунингдек, аутентификация жараёнидаги хатоликлар ҳам ушбу заифликни оширади. Ортиқча ҳуқуқлар ва ролларнинг нотўғри бошқарилиши. Маълумотлар базасига кириш ҳуқуқлари ортиқча ёки нотўғри таърифланган бўлса, фойдаланувчиларга маълумотларни сақлаш ёки ўзгартириш ҳуқуқлари бериш хавф туғдиради. Роллар ва ҳуқуқлар тўғри тартибга солинмаган бўлса, у ҳолда бу заифлик ҳам хавф остига олиб келиши мумкин. Маълумотлар базасини ўрнатишдаги хатоликлар, автоконфигурацияларнинг сустлиги ёки хавфсизлик патчларининг ўрнатилмаганлиги маълумотлар базасининг хавфсизлигини заифлаштиради. Бундай хатоликлар МБга киришни осонлаштиради ва хакерлар учун йўл очади. https://scientific-jl.com 1 9 7 61-son_5-to’plam_May-2025 ISSN:3030- 3 6 1 3 T A D Q I Q O T L A R jahon ilmiy – metodik jurnali Маълумотлар базасидаги заифликларни аниқлаш учун бир нечта автоматлаштирилган воситалар мавжуд. Улар орқали МБни тезкор текшириш ва муаммоларни аниқлаш мумкин: SQLMap — SQL инъекцияларини аниқлаш ва эксплуатация қилишда самарали восита. Nmap — портларни, фойдаланилаётган хизматларни ва протоколларни аниқлаш. Nessus/OpenVAS — маълумотлар базас
Доказательный фрагмент
«Маълумотлар базалари ҳар қандай ахборот тизимининг асосий қисмини ташкил этади ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш киберхавфсизлик соҳасидаги устувор йўналишлардан биридир.»
Образец извлечения
Демо-превьюМаълумотлар базалари ҳар қандай ахборот тизимининг асосий қисмини ташкил этади ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш киберхавфсизлик соҳасидаги устувор йўналишлардан биридир. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Маълумотлар базаси, заифлик, хавфсизлик таҳлили, маълумотларни муҳофаза қилиш., аутентификация, шифрлаш, инновацион таҳлил, ахборот хавфсизлиги, сунъий интеллект, автоматлаштирилган сканер, Калит сўзлар: Маълумотлар базаси, SQL инъекцияси, қонунийлик
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025