Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Синергетический подход к поддержке семейного предпринимательства
ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА · СИНЕРГЕТИК ЁНДАШУВ · Кувандиков Шухрат Облоқулович
Экономика и инновационные технологии · 2018
Аннотация
The author of the article tries to analyze specific features of self- organization of family entrepreneurship within synergetic approach. The author sdudies the concept of self-organization, conducts analysis of the state and synergetic approach to support family entrepreneurship. Калитли сўзлар: оилавий тадбиркорлик, синергетика, ўз-ўзини ташкиллаш- тириш, синергетик тамойиллар, синергетик ёндашув. Кириш Мамлакатимизда аҳолининг бандлиги ва даромадларининг барқарор ўсишини таъминлашга доир вазифаларни ҳал этишда тобора муҳим ўрин тутаётган кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва ривожлантиришга янада устувор аҳамият берилмоқда. Бу борада “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш- нинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, соҳага тўлиқ эркинлик бериш, бу йўлда ғов бўлиб турган барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш масаласи белгилаб қўйилган[1]. Шунингдек, 2018 йилни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши бу йўналишдаги ишларни янада фаоллаштиришни тақозо этади. Маълумки, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизими бир неча йўналишларда амалга оширилиб, ўзига хос ёндашувларни талаб этувчи мураккаб жараён ҳисобланади. Бундай мураккаб жараёнларни чуқур ўрганиш ва таҳлил килиш эндиликда ноанъанавий методологик концепциялар, масалага ўзгача ёндашиш тамойилларини кашф этиш заруратини тақозо этмоқда. Муаммоларни бартараф этишга янги илм соҳаси сифатидаги синергетик ёндашув принциплари бу жараёнларни тадқиқ этишда муҳим аҳамият касб этиб, унинг методологик имкониятларидан (очик тизим, ўз-ўзини ташкиллаштириш, ўз-ўзини бошкариш, аттрактор, ночизиклилик, флуктуация, бифуркация, тартиб ва хаос, фрактал, кўп вариантлилик, муқобиллик) кенг фойдаланиш заруратини юзага келтирмоқда. Синергетика методларини тадбиркорлик соҳасида қўлланиши унинг методологияси 3/2018 (№ 00035) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил ривожига катта хисса қўшиб, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш жараёнининг ҳам “синергетиклиги”, яъни, ўзини-ўзи ташкил этиш хусусияти тўғрисидаги ғояларни исботлайди. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Синергетика тушунчаси (юнонча “synergetikos” – “ҳамкорлик”, “ҳамдўстлик”, “биргаликда ҳаракат”) маъноларини англатади [2]. Г. Хакен ўзининг “Синергетика” номли китобида бу терминни маъносининг икки жиҳатини ажратиб кўрсатади. Биринчидан, бирикишга, кооператив ҳаракат қилишга интилаётган элементларнинг ўзаро ҳамкорлиги, биргаликда ҳаракат қилиш натижасида ўз-ўзини ташкиллаштириб бир бутун тизимнинг вужудга келиши, иккинчидан, турли фан соҳаларида фаолият юритувчи олимларнинг ҳамкорлиги, биргаликдаги фаолияти тушунилади [3]. Ушбу тадқиқот ишида ҳар иккала ёндашув принципларига асосланиб иш кўрилади. Б. Тўраевнинг жамоавий монографиясида синергетика тушунчасига мураккаб система сифатида қаралиб, унга қуйидагича таъриф беради. Синергетика – мураккаблик, мураккаб системаларнинг ҳамкорликдаги ўзини – ўзи ривожлантириши ҳақидаги фан [4]. Шунингдек, муаллифлар “мураккаблик” тушунчасини изоҳлаб, мураккабликнинг мураккаблиги унинг кўп компонентли эканлигида ва ундаги алоқадорликларнинг кўп тармоққа тармоқланиб кетганлигидадир деб таъкидлайди. Синергетикага оид турли манбалар [2-5] таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, синергетика атамаси дастлаб физик ва биолог олимлар тадқиқотларида кузатилиб илмий муомалага олиб кирилган. Бугунги кунда синергетика табиий-илмий билимлар чегарасидан чиқиб, иқтисодий билимлар соҳасига ҳам шиддат билан кириб бормоқда. Бундай қарашлар бозор иқтисодиёти назариясини тушунтиришда ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда. Синергетикани ижтимоий-иқтисодий тизимларга татбиқ қилишда дастлаб А. Смит кейинчалик К.Маркс қарашларидаги “кооперация” (лотинча-ҳамкорлик, ҳамдўстлик) тушунчасида ҳам ўз ифодасини топган [5]. Бундай қарашлар иқтисодий тизимларнинг ривожланиши кооперациялашувга асосланиши ёки синергетика қонуниятларига бўйсунишини намоён этади.Чунки, бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини амалга ошириш учун ўз-ўзини молиялаштириш ва ишлаб чиқаришда ҳамкорликни таъминлаши керак. Бу эса бозор иқтисодиётининг табиий шарти бўлиб, бунинг натижасида иқтисодий ривожланишнинг барқарор тизими вужудга келади. Синергетик ғоялар турли иқтисодий тизимлар каби кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик соҳасида ҳам мувафақиятли қўлланилиб, юқори иқтисодий самара бериши таъкидланади. Масалан, бу борада иқтисодий адабиётларда давлат ресурсларидан фойдаланилмаган ҳолда иқтисодий ўсиш манбаларини аниқлашда турлича ёндашувлар мавжуд [6]. Бу асосий ғоя даромад олиш ва сармоя йиғиш бўйича уй хўжаликларининг ўз имкониятларини баҳолаш ва улардан фойдаланиш йўлларидан иборат бўлиб, оила фаровонлигини белгиловчи омилларни ўз-ўзидан излаб топишга имкон беради. Бу синергетиканинг ўз-ўзини ташкиллаштириш хусусиятини намоён қилади. БМТнинг машҳ
Доказательный фрагмент
«The author of the article tries to analyze specific features of self- organization of family entrepreneurship within synergetic approach.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe author of the article tries to analyze specific features of self- organization of family entrepreneurship within synergetic approach. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- синергетика, family business, оилавий тадбиркорлик, synergetic approach, self-organization, синергетик тамойиллар, синергетические принципы, ташкиллатириш, синергетик ёндашув, синергетический подход, самоорганизация, synergetic principles, семейный бизнес, synergetics
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026