Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
Актуальные вопросы обеспечения населения доступным жильем в результате экономических реформ
Исаков Мусахон Юсупджанович · Ядгаров Акрам Акбарович
Экономика и инновационные технологии · 2018
Аннотация
Ушбу мақолада аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш масаласи ва бугунги кундаги ҳолат таҳлил қилинган. Шунингдек, арзон уй-жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш асосида аҳолини уй-жойга бўлган талабини қондириш масалалари ҳам ўрин олган. Аннотация: В этой статье рассматривается проблема обеспечения дешевого жилья населению и нынешней ситуации. Существуют также вопросы, связанные с удовлетворением жилищных потребностей населения на основе улучшения системы доступного жилья. Abstarct: This article examines the problem of providing cheap housing for the population and the current situation. There are also issues related to meeting the housing needs of the population through the improvement of affordable housing. Калит сўзлар: арзон уй-жойлар қуриш, уй-жойлар қуришнинг иқтисодий асослари, уй-жойлар қурилиши ҳолати таҳлили, уй-жой кредити масалалари. Кириш Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолиси учун сифатли ва замонавий уй-жойлар қуриш ҳамда аҳолини кенг кўламли уй-жойлар билан таъминлаш долзарб вазифа сифатида қуйилмоқда. Уй-жойлар қурилиши натижасида ўз шахсий хонадонига эга бўлиш халқимизда азалдан қадрият даражасига кўтарилган. Бунда уй-жойга шунчаки кўчмас мулк ёки вақтинчалик бошпана эмас, балки ватан ичидаги мўъжаз ватан сифатида муносабатда бўлинади. Шу боис, ҳам юртимиздаги ҳар бир оила моддий шароити, ижтимоий аҳволи ва даражасидан қатъи назар ўз шахсий уйига эга бўлишини истайди. Бугунги кунда республикамизнинг қайси ҳудудига борсангиз, албатта бўлаётган бунёдкорлик ишларидан, замонавий уй-жой ва биноларнинг қурилишидан ҳайратланмай иложингиз йўқ. Ҳозирда эски шаҳар ўрнида янги ва замонавий уй- жойлар ва аҳолига хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектларининг хизмат кўрсатиш сифатини юқорилиги ҳайратимизни янада оширади. Бу борада, мамлакатимиз Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасида ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, “Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг ғоят муҳим йўналиши бўлган ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси ҳам босқичма-босқич таъминланмоқда”-деб таъкидланди1. 1Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси// Халқ сўзи, 2017 йил 23 декабрь. 3/2018 (№ 00035) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил Бевосита давлат раҳбарининг ташаббуси билан Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқининг талаб ва истакларини инобатга олиб, 2017 йилда имтиёзли ипотека кредитлари асосида арзон уй-жойлар қуриш лойиҳасини амалга оширишга киришилди. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Уй-жой қурилиш борасида Уй-жой Кодексида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва фармонларида, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида, соҳа бўйича илмий-тадқиқот олиб борилаётганлиги ҳам ушбу мавзунинг янада долзарблигини акс эттиради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги "2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2728-сонли қарорида жорий йилда ёш оилаларнинг, эскирган уйларда яшовчиларнинг ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифалардаги фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш юзасидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ Тошкент шаҳрида ва республиканинг бошқа шаҳарларида майдони 554,8 минг квадрат метр бўлган 191 та кўп квартирали уйлар қурилиши ва реконструкция қилиниши амалга оширилмоқда[2]. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй- жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди. Мазкур қарор ижроси қишлоқ аҳолисининг кенг қатлами учун замонавий ва шинам уйлардан фойдаланиш даражасини тубдан оширишга, ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга ва қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилишини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда[3]. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3350-сонли қарори ва мазкур масалага доир қатор ҳужжатлар бу соҳадаги ишларни самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда[4]. Тадқиқот методологияси Тадқиқотни амалга оширишда асосан эмпирик тадқиқот усулидан фойдаланилди, яъни, уй-жой қуриш асосида аҳолини ижтимоий фаровонлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди, уй-жой қурилишини кредитлаш масалалари батафсил келтириб ўтилди ҳамда соҳани такомиллаштириш борасида хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди. Таҳлил ва натижалар Кейинги йилларда республикада қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини яхшилаш, намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, қишлоқда муҳан- дислик ва транспорт коммуникацияларини, ижтимоий инфратузилма объектларини жадал ривожлантириш б
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш масаласи ва бугунги кундаги ҳолат таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш масаласи ва бугунги кундаги ҳолат таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- арзон уй-жойлар қуриш, уй-жойлар қуришнинг иқтисодий, analysis of the state of housing construction, уй-жойлар қурилиши ҳолати таҳлили, арзон уй-жойлар қуриш, вопросы жилищного кредита, экономические основы жилищного строительства, уй-жой кредити масалалари, construction of low-cost housing, анализ состояния жилищного строительства, housing loan issues, строительство недорогого жилья, economic fundamentals of housing construction, уй-жойлар қуришнинг иқтисодий асослари
Смежные источники
Авторефераты диссертацийYavmutov Dilshod ShoyimardonkulovichНомер УДК:330.332.1(575.146)2026
Лучшие интеллектуальные исследованияMuxammadjonov Asadbek Dilshodjon o‘g‘li2025
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021