Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
БОЛАЛАРДА ИЛМИЙ ДУНЁҚАРАШНИ ШАКЛЛАНТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАР
ЙЎНАЛТИРИЛГАН ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАР · Жумашева Г.Х. НДПИ, п.ф.д., профессор · Aблакимова R. НДПИ, -курс магистри
Всемирный научно-исследовательский журнал · 2025
Аннотация
В статье раскрыто современное значение педагогических инноваций в формировании научного мировоззрения детей Внедрение педагогических инноваций в учебно-образовательный процесс воплощает в себе объективную реальность, существующие формы материала, масштабы учебной деятельности. Ключевые слова: Научное мировоззрение, формирование, учебно- познавательный процесс, педагогические инновации. Болаларнинг илмий дунёқарашлари уларнинг дастлабки тадқиқотчилик кўникмаларида намоён бўлади ва мужассамлашади. Кўпгина тадқиқотчилар педагогик фаолиятни лойиҳалашда инсонпарварлик принциплари нуқтаи назаридан ёндашганлар Р.Сафарова, Б.Адизов, У.Мусаев, В.В.Сериков, И.С.Якиманская. Дидактик вазият тушунчаси болаларга нисбатан ташқи шароит сифатида намоён бўлади. Муайян дидактик вазиятларда болаларда фаоллик вужудга келади. Тўғридан- тўғри инновацион педагогик шароитларнинг таъсиридан кўра дидактик вазият болаларга аҳамиятлироқ, бир маромлилик ва бетакрорлик касб этиб, барча ҳаётий ҳолатларда уларга фаолият кўрсатишлари учун йўл очади. 653 https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html 21 апреля 2025 г. Болаларнинг илмий дунёқарашларини шакллантирувчи инновацион педагогик шароитлар тизими тарбиячилар томонидан онгли тарзда лойиҳалаштирилади ва муайян дидактик мақсадни амалга оширишга йўналтирилган яхлит дидактик ҳодиса сифатида намоён бўлади. Ўқув вазияти бу дидактик шарт-шароитлар, ҳолатлар, муайян тарздаги ўқув фаолиятининг мужассамлашган шаклидир. Унда бола ҳаёт тарзининг муайян босқичи намоён бўлади. Бу жараёнда бола фаолият кўрсатади ва дустлари ҳамда тарбиячилари билан мулоқотга киришади. Мазкур жараён тарбиячи томонидан лойиҳалаштирилади ва бошқарилади. Ўқув вазиятида жуда кўплаб дидактик ҳодисалар ва омиллар ёрдамида болаларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришга йўналтирилган ўқув-билув жараёни вужудга келтирилади. Бу жараён ўзида объектив реаллик, материалларнинг мавжуд шакллари, ўқув фаолиятининг кўламини мужассамлаштиради. Ўқув-билув жараёни, унинг турлари У.Мусаевнинг ишларида батафсил ёритилган. Ўқув-билув жараёни таълим мазмунига таянган ҳолда ўқитувчилар томонидан лойиҳалаштирилади. Бунда болаларнинг фаолияти нафақат онгли, балки уйғунлаштирилган тарзда амалга оширилади. Ўқув вазиятларини ташкил этишга хизмат қиладиган, болаларнинг илмий дунёқарашларини шакллантириш имконини берадиган инновацион педагогик технологияларни аниқлаш ва татбиқ этиш натижасида, уларнинг тадқиқотчилик фаолиятларини самарали ташкил этиш мумкин. Болаларнинг тадқиқотчилик фаолиятларини йўлга қўйиш ўқув-билув жараёнида уларнинг билиш фаолиятларини ташкил этиш усулларидан бири сифатида намоён бўлади. Болаларнинг ўқув-билув фаолиятлари уларнинг мустақил изланишлари сифатида ўзлари билган билимларни лойиҳалаш йўлидаги изланишларидир. Бу жараёнда болаларнинг мустақил фикрлаш фаолиятлари натижасида вужудга келган ижодий инновацион ишлари намоён бўлади. Улар ўзлари 654 https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html 21 апреля 2025 г. билмаган нарсаларни билиб оладилар ва ижодий фаолиятлари маҳсулини намоён қилишга муваффақ бўладилар. Болаларнинг мустақил билиш фаолиятлари натижасида ўзларида мавжуд бўлмаган билимларни ўзлаштириш имконияти вужудга келади. Ўқув жараёнида Болаларнинг ўқув-билув фаолиятлари натижасида тасодифий кузатишлардан аниқ шаклланган билимларга қараб борилади ва уларнинг онгларида янги билимлар мустаҳкамланади. Болаларда янги билимларни ўзлаштириш майлларини ҳосил қилиш лозим. Бу тарздаги билиш фаолиятлари жараёнида болалар қийинчиликларни бартараф этишга интиладилар. Болалар янги билимларни ўзлаштириш натижасида вужудга келган қувонч ҳисси ёрдамида мазкур билимларни такрорлаш, кенгайтириш, бойитиш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қиладилар. Улар ўз фаолиятлари жараёнида муваффақиятга эришиш йўлларини мустақил тарзда излашга киришадилар. Мана шундай қувонч ҳисси ёрдамида болаларнинг билиш фаолиятлари ўқув жараёнининг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланади. Уларда янги ўқув материалларини ўзлаштириш фаоллиги кузатилади. Шу тариқа, уларнинг илмий дунёқарашлари барқарорлашади ва муайян маромда ривожланади. Бу эса, уларнинг фаолликлари ошишини таъминлайди. Натижада болаларнинг тадқиқотчилик фаолиятлари билиш фаолиятларининг таркибий қисми сифатида намоён бўлади. Шундай қилиб, болаларнинг илмий дунёқарашларини шакллантиришга хизмат қиладиган тадқиқотчилик фаолияти фаол, ҳаққоний, мантиқий, инсонпарвар, йўналтирувчи ҳамда уйғунлаштирувчи билиш фаолиятидир. Унинг натижасида болаларнинг ҳаракатлари онгли ҳамда мантиқий асосга эга бўлади. Бундай фаолият аъло ва яхши баҳоларда ўқийдиган кўпгина болаларни ўзига жалб эта олади. Болаларнинг тадқиқотчилик фаолиятлари босқичма-босқич ривожланиш характерига эга. 655 https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html 21 апреля 2025 г. Болаларнинг тадқиқотчилик фаолияти муайян мантиққа асосланган ҳолда ташкил топади. Биринчи босқич дарсда назарий-эксприментал вазият ҳосил қилишдан иборат бўлиб, бунда болаларнинг тадқиқотчилик фаолиятига бўлган қизиқишларини барқарорлаштириш
Доказательный фрагмент
«В статье раскрыто современное значение педагогических инноваций в формировании научного мировоззрения детей Внедрение педагогических инноваций в учебно-образовательный процесс воплощает в себе объективную реальность,…»
Образец извлечения
Демо-превьюВ статье раскрыто современное значение педагогических инноваций в формировании научного мировоззрения детей Внедрение педагогических инноваций в учебно-образовательный процесс воплощает в себе объективную реальность,… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Научное мировоззрение, формирование, учебно-, Калит сузлар: илмий дунекараш, укув- билув жараени, шакллантириш, педагогик технологиялар.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
МонографииK.J.Murodov2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025