Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБ УКУВЧИЛАРНИНГ ЭМОЦИОНАЛ СТРЕСС ҲОЛАТИНИ ГИГИЕНИК БАҲОЛАШ
Носирова Акида Рахимджановна
Всемирный научно-исследовательский журнал · 2025
Аннотация
Хозирги даврда мактаб ўқувчиларини рационал овқатланишини ташкил этилиши уларни рухий-эмоционал ҳолатларига сезиларли даражада таъсири кузатилмоқда. Мазкур мақолада мактабдаги овқатланиши турлича ташкил этилган мактаб ўқувчиларининг руҳий- эмоционал ҳолатларидан бири эмоционал стресс даражасига таъсири гигиеник баҳо берилган. Калит сўзлар. Ўқувчилар, овқатланиш, эмоционал стресс, эмоционал хотиржамлик. Сўнги йилларда болалар овқатланишини яхшилаш бўйича фаол сиёсат олиб борилишига қарамасдан, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифат даражаларининг ўзгариб бориши, болаларнинг саломатлигига айниқса асаб тизимидаги ва руҳий холатидаги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда [6]. Ўқувчиларнинг мактабда овқатланишини тўғри ташкил этилиши, уларни ўқишдаги салоҳиятини ошириш ва дарсларни ўзлаштиришига ёрдам беради [5]. ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси барча касалликларни ва саломатликдаги функционал оғишларни тахминан 80% озиқ-овқат билан ва 41% эса озиқ-овқат детерминантлари билан боғлиқ деб ҳисоблайди [1]. Болаликдан ўсмирликка ўтиш босқичда руҳий юкламаларни ортиши нейроэндокрин тизимида ўзгаришларга олиб келади. Ўсмирнинг адаптация жараёни ва турли омиларга барқарор эмоционал фаолиятни сақлаб қолиши учун улар мақбул овқатланишлари зарурдир. Тўлиқ қийматли овқатланиш боланинг ўсиши ва ривожланишини, шу жумладан руҳий-физиологик ва руҳий эмоционал ҳолати, касалликка қарши курашиш имкониятларини ва ўқишга лаёқатини таъминлайди [4]. Маълумки, болаларни ўсиш даврида 673 https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html 21 апреля 2025 г. ҳаётий муҳим бўлган оқсил, витамин ва микроэлементлар билан оптимал таъминлаш, уларни руҳий-физиологик ҳолатини нормал ривожланишини белгилаб беради [2]. Руҳий-физиологик ва руҳий-эмоционал барқарорликни таъминловчи алиментар омиллардан бири - гўшт ва гўшт маҳсулотлари бўлиб, бу маҳсулот ақлий меҳнат қилувчи болалар яъни ўқувчилар учун асосий оқсил манбаи ҳисобланади. Чунки, ушбу маҳсулотда алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар мавжуд бўлиб, бу эса уларнинг ақлий меҳнат фаолияти учун зарурий моддалар бўлиб хизмат қилади [3]. Мактабнинг юқори синф ўқувчилари руҳий-физиологик ва эмоционал жиҳатдан ўзгарувчан бўлиб, атрофдагиларга нисбатан ўта сезувчан ва безовта ҳолатда бўладилар. Ушбу даврда болаларни тартибсиз ва сифатсиз овқатланиш натижасида эмоционал барқарорлик юзага келиши кузатилган. [4]. Ҳозирги замонавий таълим жараёнининг жадаллиги ўқувчилар организмига, биринчи навбатда марказий асаб тизимига юклама бўлиб, руҳий статусдаги ўзгаришларга олиб келмоқда. Шу билан бир қаторда қийматсиз овқатланиш улардаги тез чарчаш, диққатни жамлашни пасайиши билан кузатилмоқда [7]. Ўқувчиларни овқатланишга боғлиқ равишда руҳий-эмоционал ҳолатларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар Тошкент шаҳрининг 3 та туманидаги (Мирзо Улуғбек, Шайҳонтоҳур, Юнусобод) 9 та умумтаълим мактабларида 615 нафар ўқитувчиларда ўтказилди. Мактабдаги овқатланиш блоки иссиқ овқат тарқатувчи тизимдаги мактаб ўқувчиларини 1-гуруҳ ва буфет тарқатувчи тизимдаги мактаб ўқувчиларини эса 2- гуруҳ деб белгилаб олинди. Ўқувчиларни руҳий-эмоционал кўрсаткичларидан бири эмоционал стресс даражаси аниқлашда Люшер рангли тести усули бўйича 8 хил рангли карточкадан фойдаланилди. Бунга асосий (1, 2, 3, 4) ва қўшимча (5, 6, 7, 0) ранглар киради. Бунга кўра, ўқувчи ўзи ёқтирган бирламчи 4 хил ва 674 https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html 21 апреля 2025 г. ёқтирмайдиган 4 хил рангларни кетма-кетликда белгилаш йўли билан ўтказилди. Стресс кўрсаткичини (С) ҳисоблаш учун қуйидаги ҳисоб-китоб бўйича амалга оширилди [Аминов Г.А., 1982г.]: С = C1+ C2 (C1 = 8,1х + 6,8х + 6,0х; С2 = 6,0y + 6,8y + 8,1y). Бу ерда, агар 1, 2, 3 тартибдаги ранглар ўрни 6, 7, 0 тартибидаги ранглар билан банд бўлса х=1 бўлиб, акс ҳолда бўлса Х=0 га тенг бўлади. Худди шундай, агар 6, 7, 0 тартибидаги ранглар ўрни 1, 2, 3 тартибидаги ранглар билан банд бўлса y=1 га бўлиб, акс ҳолда бўлса y=0 га тенг бўлади. Агар умумий йиғинди С>9 ни ташкил қилса ўқувчида эмоционал хотиржамликни; С=9 дан 19 гача бўлса - стресс олди ҳолатни; С ) 13,6 3,50 13,8 3,52 - Стресс олди ҳолати 11-15 ёшдаги ўқувчиларда (46,3±4,55% га қарши 36,0±4,38%; р<0,01) 7-10 ёшд
Доказательный фрагмент
«Хозирги даврда мактаб ўқувчиларини рационал овқатланишини ташкил этилиши уларни рухий-эмоционал ҳолатларига сезиларли даражада таъсири кузатилмоқда.»
Образец извлечения
Демо-превьюХозирги даврда мактаб ўқувчиларини рационал овқатланишини ташкил этилиши уларни рухий-эмоционал ҳолатларига сезиларли даражада таъсири кузатилмоқда. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Ўқувчилар, овқатланиш, эмоционал стресс, эмоционал, Калит сўзлар. Ўқувчилар, эмоционал хотиржамлик.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025