Авторефераты диссертацийYavmutov Dilshod ShoyimardonkulovichНомер УДК:330.332.1(575.146)2026
Валовой внутренний продукт регионов, динамика, состав, межрегиональный сравнительный анализ и приоритеты
Салимов Бахтиёр Таджиевич · Салимов Баходир Бахтиёрович · Мадрахимова Гуласал Рўзимбой кизи
Экономика и инновационные технологии · 2018
Аннотация
Interregional comparative analysis of the gross regional product, dynamics of its growth, contribution of each region to the country's GDP, inter-regional GRP indicators and indexes of economic development of the regions and the Republic of Uzbekistan are analyzed. Калитли сўзлар: Ялпи ҳудудий маҳсулот, таққослама таҳлил, ЯҲМ таркиби, кичик бизнес, кичик саноат зона, ривожланиш индекси, аҳоли турмуш даражаси, бозор хизмати, маҳаллийлаштириш, инвестиция, дастур. Кириш Ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) одатда ҳудудларнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланишининг базис индикатори бўлиб у маълум бир вақт оралиғида ҳудуддаги иқтисодий пропорцияларни ва ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматларнинг миқдорий натижаларини ифодалайди. ЯҲМни ижобий томони шундаки, унинг ёрдамида нафақат аниқ бир ҳудуднинг иқтисодий ривожланишини баҳолаш мумкин, балки республикадаги барча ҳудудлар ривожланиш динамикасини бир-бири билан таққослаш билан бирга уларни мамлакат кўраткичлари билан ҳам таққослама таҳлилни амалга ошириш мумкин. ЯҲМ ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар фаолиятининг пировард натижалари- ни қиймат кўринишида ифодалайди. Мамлакатнинг иқтисодий фаолияти натижала- рини характерлашда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичидан фойдаланилади. Маълумки, ЯҲМ ва ЯИМ бир-бири билан миқдорий жиҳатдан мос тушмайди. ЯҲМ мамлакатнинг маъмурий ҳудудида яъни, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси фаолияти натижаларини ифодалайди. Мамлакат ялпи ички маҳсулоти ялпи ҳудудий маҳсулотлар йиғиндисидан кўп. Чунки, ЯИМ ЯҲМлар билан бирга мамлакатга тегишли бўлган, ҳудудларга тарқатилмайдиган тармоқларда 2/2018 (№ 00034) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил вужудга келадиган қўшилган қийматни ўз ичига олади (Ўзбекистон ҳаво йўллари, Ўзбекистон темир йўллари, давлат бошқаруви, мудофаа ва бошқалар). 2017 йилда қабул қилинган Вазилар маҳкамасининг, “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида” ги қарорида ҳудудларни саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, уларни ишлатилмаётган имкониятларини тўлароқ юзага чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларии чуқур қайта ишлаш, ҳудудий саноат кооперациясини ривожлантириш, саноат тармоғини ривожлантиришининг ҳудудий ва тармоқ дастурларини мукаммал ишлаб чиқиш масалалари алоҳида қайд этиб ўтилди ва белгиланди. Маълумки, ҳудудларнинг иқтисодий ўсишни таққослама таҳлили аниқ кўрсаткичлар орқали амалга оширилади. Биринчи умумий кўрсаткич, ҳудудларда яратилган ЯҲМ хажми, уларнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотдаги улуши. Бу кўрсаткичлар ҳудудларнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрнини, аҳамиятини ва унга қўшаётган ҳиссасини таҳлил этишга ёрдам беради. Таҳлил натижалари ҳудудларнинг ўз ишлаб чиқариш имкониятлардан, ресурслар потенциалидан қанчалик даражада фойдаланилаётганликларини баҳолашга имкон яратди, паст ҳисса қўшадиган ҳудудларнингиқтисодий имкониятларини ва ўсиш суръатини ошириш манбаларини аниқлашга ёрдам беради. ЯҲМни таркибий ўзгаришини ҳудудлараро таққослама равишда ўрганиш, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳудудий ялпи маҳсулотни ва уни мамлакат кўрсаткичига нисбатан таққослама ўрганиш ҳудудларда иқтисодий ўсишнинг устивор вазифаларини анқлашга қаратилган ижобий ўзгаришларни белгилашда муҳим ўрин тутади ва долзарб масалалардан ҳисобланади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Гранберг А., Зайцева Ю.[1] мақолада ҳудудларнинг ЯҲМларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш йўналишлари Россия федерацияси регионлари мисолида тахлил этишнинг назарий ва амалий томонлари очиб берилган. Мироедов А.А., Шарамыгина О.А. [3] ларнинг илмий ишларида Россия шароитида ҳудудни иқтисодий ривожланишини белгилайдиган ва ЯҲМнинг таркибий қисмларини ифодаловчи асосий кўрсаткичлар тахлил этилган, ва улар ёрдамида ҳудуднинг иқтисодий ривожланиши баҳоланган. Маълумки, Россия ҳудудлари кенг територияни ўз ичига олиши, ўзига хос бўлган табиий ресурслари, иқлими ва бошқа шароитлари билан Ўзбекистон ҳудудларидан фарқ қилади. Назаров Ш.Х. [4] ўз ишида ҳудуднинг асосий кўрсаткичлари, ҳудуднинг рақобатбардошлигини баҳолаш ва уни ошириш билан боғлиқ масалаларни тадқиқ қилган бўлса, Олимжонов О.О. [5] ишида Ўзбекистон ҳудудлари барқарор ривожланишига тўсиқлик қилаётган муаммолар ва номутано- сибликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш масалалари кўрилган, шунга ўхшаш масалалар [7] ишда ҳам кўрилган. Гусарова О.М.[6] илмий ишида ҳудудларни ривожлантиришда инвестиция омили таҳлил этилган. Тадқиқот методологияси Тадқиқот методологияси сифатида тизимли таҳлил, таққослаш, гуруҳлаш, иқтисодий, статистик, математик, индекс усулларидан фойдаланилди. 2/2018 (№ 00034) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил Таҳлил ва натижалар Ҳудудларнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотга қўшган улушини ва уларнинг ўсиш суръатларини таҳлил қиламиз,1- жадвал. Жадвалдан кўриш мумкинки, 2013- 2017 йилларда ҳудудлар ялпи маҳсулотининг номинал қиймат
Доказательный фрагмент
«Interregional comparative analysis of the gross regional product, dynamics of its growth, contribution of each region to the country's GDP, inter-regional GRP indicators and indexes of economic development of the regi…»
Образец извлечения
Демо-превьюInterregional comparative analysis of the gross regional product, dynamics of its growth, contribution of each region to the country's GDP, inter-regional GRP indicators and indexes of economic development of the regi… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- localization, кичик саноат зона, малый бизнес, состав ВНП, comparative analysis, development index, market service, ривожланиш индекси, кичик бизнес, сравнительный анализ, уровень жизни населения, индекс развития, standard of living, program, бозор хизмати, малая промышленная зона, Валовой региональный продукт, дастур, программа, инвестиции, аҳоли турмуш даражаси, GNP composition, small business, таққослама таҳлил, Gross regional product, Ялпи ҳудудий маҳсулот, рыночное обслуживание, investments, small industrial zone, ЯҲМ таркиби, инвестиция, локализация, маҳаллийлаштириш
Смежные источники
Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025