К содержанию
РецензированоRU2025

КЎКРАК БЕЗИ САРАТОНИ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН ФЕРТИЛ ЁШДАГИ АЁЛЛАРДА КИМЁТЕРАПИЯ ВА НУР ТЕРАПИЯДАН СЎНГ OҒИЗ БЎШЛИҒИДАГИ КАСАЛЛИКЛАРИНИ УЧРАШИ.

Нурова Шоҳсанам Норпўлотовна (Phd)., доцент

Всемирный научно-исследовательский журнал · 29 · 2025

Аннотация

Сут бези саратони билан касалланган аёлларда нур, кимётерапия ва гормона терапиядан сўнг кескин равишда эстроген гормонини етишмовчилиги ёки умуман йўқлигида организмнинг адаптатция фазасида, юқори даражада стоматологик касалликларнинг ривожланиши эрта менопауза учрайдиган аёлларда кузатилган. Шунингдек, эстроген етишмовчилиги қаттиқ тиш тўқималарининг ҳолатига ва айниқса пародонтал тўқималарнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши исботланган. Калит сўзлар: тиш-жағ тизими нуқсонлари, пародонтал, гормонлар, менопауза. Онкологик касалликларни ҳозирги кундаги даволаш усулларидан бири кимётерапия бўлиб, даволаш давомида оғиз бўшлиғи аъзолари ва тўқималарида юзага келадиган асоратлар жуда кўп тарқалганлигини Россиялик ва ҳорижий муаллифлар томонидан эътироф этилган. Кимётерапияни стандарт дозаларда қўллаганда асоратларни ривожланиш эҳтимоли 20 - 80% гачани ташкил қилади, кимётерапиянинг юқори дозаларида эса 100% гача етади. Сут бези саратони билан касалланган аёлларда нур ва кимё терапиядан сўнг сурункали тарқоқ пародонтит учрашига асосий сабаб менопауза ҳисобланади. Менопаузада касалликнинг ривожланишида бир мухим омил микроциркуляция тизимидаги ўзгаришлар. Микроциркуляцияда пародонт тўқималарда сурункали гипоксияси, озиқланишининг бузилиши пародонт тўқимасининг йўқ қилинишга ёрдам беради. Бошқа томондан микроциркуляция биринчи навбатда уларнинг эндотелиал деворлари 415 https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html 21 апреля 2025 г. тўқималарини яллиғланиши, ишемия ва бошқаларда ҳаддан ташқари шикастланиш ҳимоя қилувчи тўсиқни йўқ қилиши пародонта касалликнинг патомеханизмларидан бирига айланишига ёрдам беради . Сут бези саратонини билан касалланган беморларни узоқ муддат даволаш жараёнида суякларнинг умуртқа поғонасининг катта ва кичик оғриқ синдромлари пайдо бўлади, узоқ вақт давомида безовта қиладиган ва тўхтамайдиган бўғим оғриқлари диспансер назоратида кузатилган. Беморларда оғриқ синдромининг ривожланиш патогенези СБС да кўпинча остеопороз (ОП) туфайли юзага келади. Кимёвий терапия ва гормон терапия суяк тузилишининг метаболлик жараёнига катта таъсир қилишни ўз ичига олган омиллардир. [13]. Кимётерапия ҳам суякнинг минерал зичлигига таъсир қилиб суяк тўқимаси билан тухумдон дисфункцияси цитотетик терапия фонида бу ўз вақтида эрта менопауза ва остеопорознинг тез ривожланишига сабаб бўлади. Сут бези саратонида (СБС) гормонларга боғлиқ ҳолда кечадиган ўсимталарга таъсир қиладиган препаратлар беморнинг ҳайз циклига таъсир қилиб шу билан бирга суяк зичлигида ҳам ўзгариш содир бўлади.Кўкрак бези саратонининг адъювант даволаш учун тамоксифен ёки гонодотроп- рилизинг гормони антогонистлари қўлланилади,бир йиллик даволаниш давомида 7% гача суяк йўқотилишига олиб келади [9]. Шунингдек жарроҳлик оварэктомия кўрсатмаларига кўра сунъий менопаузага олиб келади, бу остеопорозга хос бўлган синиш хавфини оширади. [8]. Шундай қилиб, сут бези саратони даволашда эндокрин терапия, кимётерапия ва жаррохлик усуллардан фойдаланиш оқибатида суяклардаги ўзгаришлар ҳозирги пайтда долзраб муаммо бўлиб келмоқда. [9]. Остеопороз бу саратон касаллигига чалинган беморларга салбий таъсир кўрсатиб нохуш ахволларга олиб келмоқда. [6].Пародонт тўқимаси касалликларини тарқалиш муаммосини ҳал қилиш замонавий стоматологиянинг энг муҳим ва долзраб вазифалардан биридир. Аҳоли 416 https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html 21 апреля 2025 г. орасининг 12% да соғлом пародонт.35 ёшдан ошган одамларда пародонтнинг дастлабки ўзгаришларнинг улуши аста-секин 26-15% га камайди, шу билан бирга ўртача ва оғир ўзгаришларнинг 75% гача ўсиши кузатилди. Бу эса ўз навбатида тиш-жағ тизимида функционал бузилишларнинг пайдо бўлишига олиб келади. ЖССТ маълумотларига кўра пародантал касалликлар натижасида тишларнинг йўқотилиши тиш-жағ тизимининг функционал бузилишлари кариес асоратларига қараганда беш баровар тез ривожланади ва барча тиш касалликлари орасида тарқалиш даражаси бўйича иккинчи ўринда туради. ЖССТ маълумотларига кўра пародонт касаллик даражаси ўсмирларда 55-69%, 35-44 ёшларда,86,2% ни ташкил қилади ва 40-50 ёшда (65-98%) сезиларли даражада ошади. Шу муносабат билан ушбу касалликларнинг диагностикаси,даволаш ва олдини олиш умумий тиббий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлади.Пародонт касалликларини этиологияси ва патогенези масалалари маҳаллий ва умумий омилларнинг умумий таъсири нуқтаи назаридан изоҳланади,улар орасида гормонал ўзгаришлар,айниқса постменопауза даврида ифодаланган. Постменопауза даврида эстроген даражасининг етишмаслиги суяк резорбцияси ва шаклланиши ўртасидаги номутаносибликни келтириб чиқариши исботланган, бу эса суякларнинг структурасини тез ўзгаришига, остеопорознинг ривожланишига ва унинг асоратларига олиб келади.Ҳозирги босқичда тана суякларининг турли бўлимларида суяк минерал зичлиги ва интерапроксимал бўлимлардаги альвеоляраро баландлиги ўртасидаги боғлиқлик аниқланди. Тадқиқот натижаларига кўра суяк склетининг минерал зичлигини пасайиши альвеоляраро баландликни,альвеоляр ўсиқни милкка бириккан ёки ўтувчи бурмаг

Доказательный фрагмент

«Сут бези саратони билан касалланган аёлларда нур, кимётерапия ва гормона терапиядан сўнг кескин равишда эстроген гормонини етишмовчилиги ёки умуман йўқлигида организмнинг адаптатция фазасида, юқори даражада стоматолог…»

Образец извлечения

Демо-превью

Сут бези саратони билан касалланган аёлларда нур, кимётерапия ва гормона терапиядан сўнг кескин равишда эстроген гормонини етишмовчилиги ёки умуман йўқлигида организмнинг адаптатция фазасида, юқори даражада стоматолог… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
тиш-жағ тизими нуқсонлари, пародонтал, гормонлар, Калит сўзлар: тиш-жағ тизими нуқсонлари, менопауза.
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники