Авторефераты диссертацийYavmutov Dilshod ShoyimardonkulovichНомер УДК:330.332.1(575.146)2026
Особенности формирования демографической ситуации в Республике Узбекистан
ШАКЛЛАНИШИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ · Арабов Нурали Уралович · Насимов Дилмурод Абдуллоевич
Экономика и инновационные технологии · 2018
Аннотация
The article analyzes the characteristics, indicators and factors of the demographic situation in Uzbekistan, the impact of demographic processes on the definition of the current state and perspective directions of the country's socio-economic development are also analysed. Калитли сўзлар: демографик вазият, аҳоли таркиби, меҳнат ресурслари, демографик сиёсат, иқтисодий ва ижтимоий жараёнлар, аҳолининг табиий ўсиши, урбанизация даражаси. Кириш Ўзбекистон Республикасида макроиқтисодий барқарорлик ва барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашга йўналтирилган иқтисодий ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Албатта, бунда мамлакат демографик ривожланишининг ўрни катта бўлиб, ижтимоий манфаатларга йўналтирилган иқтисодий мақсадларни амалга оширишда аҳоли, унинг ўсиши, жойлашиши, демографик таркиби каби жиҳатларини иқтисодиётнинг инновацион ривожланиш даври нуқтаи назаридан ўрганиш катта аҳамиятга эга. Чунки, аҳоли ҳам асосий ишлаб чиқарувчи куч, ҳам истеъмолчи сифатида жамият тараққиётида ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Бугунги кунда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши янги босқичга кўтарилмоқда. Ушбу босқичда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясининг вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда барқарор ва жадал суръатлар билан иқтисодий ўсишни таъминлаш миллий ривожланиш стратегиясининг бош масаласи ҳисобланади. Шунга кўра, республикамиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг жорий ва истиқболдаги чора-тадбирларини белгилашда демографик жараёнларнинг таъсирини ҳар томонлама ҳисобга олиш, иқтисодий ривожланиш дастурларини ушбу жараёнлар таъсири нуқтаи-назаридан шакллантириш ва уларни изчил амалга оширишни тақозо этмоқда. 2/2018 (№ 00034) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил Шу нуқтаи назардан Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаган- ларидек, “меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ амалга ошириш учун шароитлар яратиш, ишчи кучи сифатини яхшилаш, ишга муҳтож шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини кенгайтириш” [1] долзарб масала ҳисобланиб, уни амалга ошириш муайян даражада демографик вазиятни юмшатишга йўналтирилгандир. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Профессор Қ.Х. Абдураҳмонов томонидан демографик тенденциялар ва уларнинг меҳнат бозорига таъсири аниқланган. Шунингдек, аҳолининг тўхтовсиз кўпайиб бориши, аҳолининг кексайиш муаммоси ва унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, ёш гуруҳлари ўртасидаги муносабатлар ҳамда Ўзбекистондаги демографик тенденциялар тадқиқ этилган [2]. Яна бир дарсликда демографиянинг фан сифатидаги шаклланиши, демографик жараёнларни ўрганиш манбалари, туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажралишнинг демографик моҳияти, аҳолининг сон ва сифат хусусиятлари, такрор ҳосил бўлиш қонуниятлари, жинс, ёш, никоҳ ва оила таркиби, ижтимоий-иқтисодий ҳолати, аҳоли миграцияси, демографик прогнозлаштириш масалалари Қ.Х. Абдураҳмонов ва бошқалар томонидан тадқиқ этилган [3]. Хорижий олим Борисов В.А. томонидан демографиянинг илмий назарий асослари, аҳоли тўғрисидаги маълумотлар, аҳоли сони динамикаси кўрсаткичлари, аҳоли таркиби ва уни ўрганиш усуллари, туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажралишнинг демографик моҳияти, аҳолининг сон ва сифат хусусиятлари, такрор ҳосил бўлиш қонуниятлари, оила таркиби, ижтимоий-иқтисодий ҳолати, аҳоли миграцияси, демографик прогнозлаштириш масалалари ўрганилган [4]. Яна бир гуруҳ хорижий олимларнинг тадқиқотларида демографиянинг фан сифатидаги шаклланиши, демографик жараёнларни ўрганиш манбалари, аҳоли тўғрисидаги маълумотлар, аҳоли сони динамикаси кўрсаткичлари, аҳоли таркиби ва уни ўрганиш усуллари, туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажралишнинг демографик моҳияти, аҳолининг сон ва сифат хусусиятлари, такрор ҳосил бўлиш қонуниятлари, жинс, ёш, никоҳ ва оила таркиби, ижтимоий-иқтисодий ҳолати, аҳоли миграцияси масалалари тадқиқ этилган [5]. Тадқиқот методологияси Демографик жараёнларни ўрганиш усуллари умуммилмий ва демографик усуллар бўлиб, улар алоҳида сифат ва миқдор таркибларига, амал қилиш ва ривожланиш жараёнларига эга бўлган такрор ҳосил бўлувчи кишилар жамланмасининг, аҳоли кўпайишининг ўзига хос хусусиятларини акс эттиради. Тадқиқот жараёнида Ўзбекистон Республикасида демографик вазият шаклланишининг хусусиятлари ва тенденциялари бўйича демографик жараёнларни ўрганишга диалектик ва тизимли ёндашув, қиёсий ва солиштирма таҳлил, статистик ва динамик ёндашув ҳамда гуруҳлаш усулларидан фойдаланилди ҳамда тарихийлик тамойилига асосланди. Таҳлил ва натижалар Ҳар қандай – сиёсий, иқтисодий, ижтимоий жараёнлар демографик хусусиятлар билан боғлиқ бўлиб, барча давлатлардаги жамият ҳаётига ўз таъсирини кўрсатади. Туғилиш даражасининг тебраниши муайян вақтдан кейин таълим ва 2/2018 (№ 00034) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил соғлиқни сақлаш тизимини шакллантиришда, меҳнат бозорида иш билан бандликда, давлатнинг ижтимоий соҳага харажатларида бев
Доказательный фрагмент
«The article analyzes the characteristics, indicators and factors of the demographic situation in Uzbekistan, the impact of demographic processes on the definition of the current state and perspective directions of the…»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article analyzes the characteristics, indicators and factors of the demographic situation in Uzbekistan, the impact of demographic processes on the definition of the current state and perspective directions of the… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- natural population growth, трудовые ресурсы, иқтисодий ва ижтимоий жараёнлар, урбанизация даражаси, labor resources, демографик вазият, аҳоли таркиби, экономические и социальные процессы, demographic policy, демографик сиёсат, аҳолининг табиий ўсиши, демографическая политика, демографическая ситуация, уровень урбанизации, естественный прирост населения, demographic situation, economic and social processes, меҳнат ресурслари, структура населения, level of urbanization, population structure
Смежные источники
Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
Научные исследования и инновации в индустрии 4.0.Н Талипова2022
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021