Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ АУДИТА В ГОСУДАРСТВЕННОМ СЕКТОРЕ В УСЛОВИЯХ ЦИФРОВИЗАЦИИ
www.sci-p.uz III SON. · Яриев Шерзод
Передовая экономика и педагогические технологии · 1 · 157-163 · 2025
Аннотация
The article discusses the features of improving audit in the public sector in the Republic of Uzbekistan and theoretical issues of using international experience. Keywords: financial control, audit, public sector audit, audit standards, digitalization, improvement. Кириш. Ҳозирги глобаллашув жараёнида аудитнинг методологиясини такомиллаштиришга зарурият туғилмоқда. Бу жараён давлат сектори аудитига таъсир кўрсатади. бошқарувнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, давлат ресурсларини бошқаришда шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлайди. Давлат сектори аудити давлат идоралари, вазирликлар ва бошқа давлат органларининг давлат маблағларидан самарали фойдаланилишини ҳамда амалдаги қонунлар ва қоидаларга мувофиқлигини текширишни назарда тутади. 55 55-60 www.sci-p.uz III SON. 2025 Давлат сектори аудити самарасизликларни аниқлаш, фирибгарлик ва коррупция ҳолатларини фош этиш ҳамда давлат маблағларидан тўғри фойдаланишни таъминлаш орқали самарали бошқарувни ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга. Мустақил ва холис баҳолар орқали бу аудиторлар давлат бошқаруви ва фуқароларга хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Ҳозирги босқичда аудитнинг энг муҳим воситаларидан бири бу жараённи рақамлаштиришдир. Рақамлаштириш - бу ҳар қандай фаолият турида муайян жараёнларни автоматлаштириш ва оптималлаштириш учун замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш. Аудитда, масалан, бухгалтерия ҳисоби ходимлари, молия бўлими раҳбарияти ва компаниянинг бош иқтисодчиси учун бухгалтерия маълумотларини қайта ишлаш тизими иш жараёнларини автоматик ва ақлли таҳрирлаш воситаларини тақдим этади ва молиявий менежментнинг самарадорлиги ва ўз вақтида ишлашини яхшилайди, бу эса умумий самарадорликка ҳисса қўшади. Адабиётлар шарҳи. Адабиётларда рақамли иқтисодиёт шароитида давлат секторида аудитни ташкил этиш борасида турли фикрлар мавжуд. Рогуленко, Пономаревой, Бодяколарнинг (2019) фикрича: Давлат секторида аудит- бу барча манфаатдор томонларга иқтисодий ҳодисалар тўғрисида мустақил ва объектив маълумотларни тақдим этишдан иборат бўлган фаолиятдир. Бу иқтисодий ривожланиш жараёнларига самарали таъсир кўрсатишга қодир бўлган иқтисодиётни ривожлантиришнинг универсал воситасидир. Давлат секторида аудитни ташкил қилиш ва ўтказишда қандай вазифалар туради? Асосий вазифа бу бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишдир. Казакованинг (2019) эътироф этишича, давлат секторида аудитнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: бюджет маблағларини тақсимланишининг объективлигини ўрганиш; бюджет маблағларидан фойдаланишнинг натижавийлигини текшириш; бюджет маблағларидан мақсадли ва тўғри фойдаланишни аудиторлик текширувидан ўтказиш; маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича бошқарув стратегиясини ишлаб чиқиш; тегишли органларга текшириш натижаси бўйича ахборот ва ҳисоботлар тайёрлаб бериш. Ибрагимов ва Сугирбаевлар (2010) бюджет ташкилотларида аудитни қуйидагича эътироф этишган: “Ички аудит – объектив фаолият бўлиб, ички назоратни самарали амалга оширишга йўналтирилган, тузилаётган ҳисоботларни ва бюджет ташкилоти фаолияти самарасини ҳамда самарадорликни ошириш бўйича тавсиялар тақдим қилишга йўналтирилган”. Меҳмонов (2018) эса бюджет ташкилотларида ички аудитга қуйидагича таъриф берган: “ Ички аудит – ташкилот томонидан сметаларни тузиш ҳамда ижросини амалга оширишни қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш йўли билан назорат қилиш, молиявий ҳисобот маълумотларини ишончлилигини таъминлаш, бюджет – смета интизомига риоя қилиш, маблағларни мақсадли ва оқилона сарфланишга йўналтирилган фаолиятдир”. Иқтисодчилар ва амалиётчилар давлат секторида аудитга таъриф бериш ҳамда уни такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Антипованинг (2019) қайд этишича: Давлат сектори аудитида рақамли технологиялардан фойдаланиш аудиторлик субектининг бюджет маблағларидан фойдаланиш натижаларини таҳлил қилишга, бюджет ресурсларидан оқилона фойдаланиш муаммосини ҳал қилиш йўлларини топишга ва Давлат секторининг ҳар бир бўлинмасида фискал муносабатларни оптималлаштиришга ёрдам беради. Келажакдаги аудит жараёнларида давлат сектори аудиторлари замонавий рақамли технологиялардан фойдаланишлари керак. Бундан ташқари, кундалик рақамли 56 www.sci-p.uz III SON. 2025 технологиялардан фойдаланиш бюджет пуллари билан ҳар қандай фирибгарликнинг олдини олишнинг мукаммал усули ҳисобланади. Масаунинг ёзишича (2024): Рақамли трансформация илғор технологияларни ўзлаштириш ва халқаро стандартларни қайта кўриб чиқиш натижасида давлат бошқаруви аудитига сезиларли таъсир кўрсатди. Рақамлаштириш жараёнларни амалга ошириш усулларини қайта белгилаб, унинг давлат тузилмаларининг ички аудитларида долзарблигини таъкидлади. Испания контекстига мослаштирилган Халқаро аудит стандартининг, хусусан, NIA-ЭS 315 стандартни жорий этилиши давлат секторида рақамлаштиришдан келиб чиқадиган муаммолар ва имкониятларни ҳал қилишда ҳал қилувчи бурилиш нуқтаси бўлди. Ушбу стандарт аудиторларга доимий технологик ўзгаришларда муҳитга самарали мослашиш имкон
Доказательный фрагмент
«The article discusses the features of improving audit in the public sector in the Republic of Uzbekistan and theoretical issues of using international experience.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article discusses the features of improving audit in the public sector in the Republic of Uzbekistan and theoretical issues of using international experience. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- financial control, audit, public sector audit, audit standards, digitalization, аудит, аудит в государственном секторе, молиявий назорат, рақамлаштириш, совершенствование, аудитнинг стандартлари, стандарты аудита, финансовый контроль, цифровизация, такомиллаштириш, давлат секторида аудит, improvement
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026