Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
БУТУН ДУНЁ ЖАМОАТЧИЛИГИДА ИЧИМЛИК СУВИ МУАММОСИ
Каршиева Д.Р
Исследователь · 2018
Аннотация
Иқлимнинг исиб кетиши ва сув ресурсларидан нооқилона фойдаланиш ичимлик суви инқирозига сабаб бўлиши мумкин. Бу эса миллионлаб кишининг ҳаётини хавф остига қўйибгина қолмай, балки хавфли ижтимоий-иқтисодий оқибатларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Калит сўзлар. Инвазиялар, заҳарланишлар, эндемик ноюқумли касалликлар, сапрофит микроорганизмлар. Сўнгги йилларда бутун дунё жамоатчилигини ичимлик суви билан боғлиқ вазият хавотирга солиб келмоқда. Иқлимнинг исиб кетиши ва сув ресурсларидан нооқилона фойдаланиш ичимлик суви инқирозига сабаб бўлиши мумкин. Бу эса миллионлаб кишининг ҳаётини хавф остига қўйибгина қолмай, балки хавфли ижтимоий-иқтисодий оқибатларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Халқаро метереолигия ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилга бориб ер юзи аҳолисининг 5 миллиарди етарли даражадаги ичимлик сувидан бебаҳра қолиши мумкин. 2018 йилги маълумотларга қараганда, ўша йили 3,6 миллиард инсон камида бир ой ичимлик сувисиз қолган. Ташкилот ҳисоботи 20 дан ортиқ халқаро ташкилот ва илмий марказ томонидан берилган хулосалар асосида қилинган. У тақдим этаётган рақамлар даҳшатли эканини кўриш мумкин. Масалан, саноатлаштиришгача бўлган даврдан бошлаб ҳозирга қадар намчил ҳудудларнинг 80 фоизи йўқ бўлиб кетган. Шунингдек, охирги 20 йилда ичимлик суви захираси ҳар йили бир сантиметрга пасайиб бормоқда. Бунда ёғингарчилик, ер ости ва ер усти сувлари, музликларни қўшиб ҳисоблаш ҳам киради. Қурғоқчиликнинг давомийлиги охирги 20 йилда 29 фоизга ошган. Сувсизлик кўплаб давлатлар учун асосий муаммога айланади. Айниқса Африка давлатлари учун бу оғир кечиши кутилмоқда. Ҳозирда 2 миллиарддан ортиқ инсон сув танқис бўлган мамлакатларда яшайди ва уларнинг ичимлик суви ва канализация етишмовчилигидан азият чекмоқда. 2015 йилда тўғридан-тўғри ичимлик сувига эга бўлмаган дунё аҳолиси 844 миллионни ташкил қилган. Шу билан биргаликда, фақатгина 39 фоиз дунё аҳолиси канализациядан фойдаланиш имконига эга. Шарқий Африка давлатлари бу борада энг кўп зарар кўрмоқда. Climate Hazards маркази мутахассиси Крис Функнинг таъкидлашича, ҳудудда 1999 https://scientific-jl.com 3 1 9 61-son_3-to’plam_May-2025 ISSN:3030- 3 6 1 3 T A D Q I Q O T L A R jahon ilmiy – metodik jurnali йилдан олдин қурғоқчилик мавсуми фақат ёмғир ёғмайдиган пайтлардагина 5-6 йилда бир марта юз берган бўлса, 2000 йилдан буён март ва май оралиғида ҳар йили қурғоқчилик кузатилмоқда. Ўтган йилнинг июнь ойида Мадагаскар иқлим ўзгаришлари келтириб чиқарган қурғоқчилик сабабли очликка йўлиққан дунёдаги биринчи мамлакат сифатида қайд этилган эди. Африкадаги каби қурғоқчиликдан бошқа ерлар зарар кўрмайди, дейиш хато бўлади. Масалан, Бразилия сўнгги 91 йилдаги ўз тарихидаги энг йирик қурғоқчиликни бошидан ўтказмоқда. Бу эса ўз навбатида унинг энергосистемасига ҳам таъсир кўрсатади. Чунки мамлакатдаги асосий электр энергияси гидроэлектростанцияларда ишлаб чиқарилади. АҚШнинг Калифорния штати қурғоқчилик сабаб кенг кўламдаги ўрмон ёнғинлари остида қолмқода бир неча йилдан буён. Шунингдек, Австралия, Франция, Туркия каби давлатларда ҳам қурғоқчилик, иссиқ ҳаво сабаб ўрмон ёнғинлари юз бермоқда. Қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари билан бир қаторда, бошқа жойларда сув тошқинлари ҳам юз бериши кузатилмоқда. Шуниси ҳайратланарлики, 2000 йилдан буён сув тошқинлари билан боғлиқ фожиалар олдинги йилларга нисбатан 134 фоизга ошган. 1970 йилдан буён сув тошқинлари оқибатида 322 минг инсон ҳалок бўлган бўлса, уларнинг иқтисодий зарари 1,14 миллиард долларни ташкил қилади. Бу йил ёзда Покистонда кузатилган йирик сув тошқинларида минглаб одамлар ҳалок бўлгани, бу борадаги рақамларга янада таъсир кўрсатади. Қишлоқ хўжалиги чучук сув ресурсларининг 72 фоизини ўзлаштирадиган асосий заиф нуқта бўлиб қолмоқда. Ҳозирги пайтда Марказий Осиёдаги сув ресурсларининг 90 фоизи суғорма деҳқончилик учун ишлатилмоқда. Сув қишлоқ хўжалигининг асоси ҳисобланади ва бу тармоқ Марказий Осиёдаги бешта мамлакат иқтисодиётида ҳам муҳим роль ўйнайди, чунки қишлоқ хўжалиги соҳаси бу мамлакатлар ЯИМнинг 10 фоизидан 45 фоизигача бўлган қисмини ташкил этади. Шунингдек, қишлоқ жойлардаги аҳолининг 20 фоиздан кўп қисми шу тармоқ орқали иш билан таъминланган ва тирикчилик қилади. Марказий Осиё минтақасида сувдан фойдаланишда минтақа давлатлари орасида вазият анча таранглигича қолмоқда. Буни Тошкент ва Бишкек ўртасидаги Кампиробод сув омбори борасидаги келишувларнинг узоққа чўзилганидан ҳам билиш мумкин. Шунингдек, аввалги маъмурият давридаги Қирғизистондаги Қамбарота, Тожикистондаги Роғун ГЭСлари атрофидаги таранглик охирги йилларда анча юмшади. Аслида сувдан унумли фойдаланиш минтақанинг барча мамлакатларига хос муаммо. Масалан, Тожикистон шимолида Қирғизистон билан бу муаммо ҳалигача сақланиб турибди. Европа давлатларида ҳам қишлоқ хўжалигидаги исроф бўлаётган чучук сув захиралари катта муаммо ҳисобланади. Европа ҳисоб палатаси ҳисоботида таъкдиланишича, Европа қишлоқ хўжалиги сиёсати сувнинг исроф бўлишини https://scientific-jl.com 3 2 0 61-son_3-to’plam_May-2025 ISSN:3030- 3 6 1 3 T A D Q I Q O T L A R jahon
Доказательный фрагмент
«Иқлимнинг исиб кетиши ва сув ресурсларидан нооқилона фойдаланиш ичимлик суви инқирозига сабаб бўлиши мумкин.»
Образец извлечения
Демо-превьюИқлимнинг исиб кетиши ва сув ресурсларидан нооқилона фойдаланиш ичимлик суви инқирозига сабаб бўлиши мумкин. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Инвазиялар, заҳарланишлар, эндемик ноюқумли, сапрофит микроорганизмлар., эндемик ноюқумли касалликлар, Калит сўзлар. Инвазиялар
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025