К содержанию
РецензированоRU2026

ТУРИСТЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШДА БАРҚАРОР ТУРИЗМНИНГ ЎРНИ

Муаллиф:Султанова Рухсора Муминжон кизи · Гурух: TOUP-U

Образовательные инновации и интеграция · 2026

Аннотация

This article explores the concept of sustainable tourism and its role in attracting tourists. It highlights global transformations in the tourism sector, with particular attention to environmental protection and the consideration of local community interests. Furthermore, the paper analyzes the prospects for the development of sustainable tourism in Uzbekistan, examining existing potential and strategic directions. Калит сўзлар:барқарор туризм, туристларни жалб қилиш, экотуризм, маданий мерос, маҳаллий жамият, туризм инфратузилмаси, экологик барқарорлик, иқтисодий ўсиш, масъулиятли туризм, Ўзбекистонда туризм Keywords: sustainable tourism, tourist attraction, ecotourism, cultural heritage, local community, tourism infrastructure, environmental sustainability, economic development, responsible tourism, tourism in Uzbekistan Кириш:Бугунги кунда дунё бўйлаб туризм соҳаси жадал ривожланиб, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бирига айланмоқда. Туризм нафақат мамлакат иқтисодиётини кўтариш, балки маданий алмашинув, халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, сўнгги йилларда барқарор туризм тушунчасига бўлган эътибор кескин ошган. Бу — табиатни асраш, маҳаллий аҳолининг манфаатларини инобатга олган ҳолда, туризмни оқилона ташкил этиш деганидир. Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Туризм — бу иқтисодиётнинг стратегик тармоғи бўлиб, у орқали нафақат янги иш ўринлари яратилади, балки халқимизнинг бой тарихий мероси, маданияти ва анъаналарини бутун дунёга намоён этиш имконияти юзага келади.” Шу нуқтаи назардан қаралганда, барқарор туризмни ривожлантириш орқали нафақат туристлар сонини кўпайтириш, балки уларда юртимиз ҳақида чуқур ва ижобий таассурот қолдириш имкони ҳам яратилади. Мақолада айнан https://scientific-jl.com/ 2 6 2 43-son_3-to’plam_Aprel -2025 ISSN: 3030-3621 Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi шу масалалар — барқарор туризмнинг мазмуни, унинг аҳамияти, ва Ўзбекистонда бу йўналишдаги имкониятлар ҳақида фикр юритилади. Барқарор туризм тушунчаси ва унинг асосий тамойиллари Бугунги кунда дунё бўйлаб туризм соҳасининг ривожи билан бир қаторда, унинг инсонлар, табиат ва жамият ҳаётига таъсири ҳам тобора ортиб бормоқда. Шу боис, туризмнинг бундай жадал ўсиши фонида "барқарор туризм" тушунчаси алоҳида аҳамият касб эта бошлади. Бу тушунча — шунчаки туристларни жалб қилиш эмас, балки табиий, маданий ва ижтимоий муҳитга зарар етказмаган ҳолда туризмни ташкил этишни англатади. Барқарор туризм — бу туризм фаолиятини шундай ташкил этишки, у нафақат ҳозирги авлод, балки келажак авлодлар манфаатини ҳам ҳисобга олсин. Бунда энг асосий мақсад — мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланган ҳолда, уларни асраб-авайлаб, туризмни узоқ муддатли ва фойдали тарзда йўлга қўйишдир. Ушбу туризм турининг асосий тамойилларига тўхталадиган бўлсак: 1. Экологик барқарорлик — туризм жараёнида табиатга зарар етказмаслик, яъни чиқинди ташламаслик, сув-ҳаво ресурсларидан ортиқча фойдаланмаслик, табиий гўзалликни сақлаб қолиш. 2. Маданий ва тарихий меросни ҳимоя қилиш — ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос урф-одатлари, қадриятлари ва ёдгорликлари бор. Туристлар шу арзандаликларни нафақат томоша қилиши, балки ҳурмат билан муносабатда бўлиши лозим. 3. Маҳаллий аҳоли манфаатларини ҳисобга олиш — туризм орқали маҳаллий аҳолига фойда етиши керак. Бу — янги иш ўринлари, даромад манбалари ва инфратузилма ривожи демакдир. 4. Иқтисодий самарадорлик — туризм нафақат табиат ва маданият учун, балки иқтисодиёт учун ҳам манфаатли бўлиши керак. Фақат дарамод топиш эмас, балки уни узоқ муддат давомида самарали йўлга қўйиш муҳим. 5. Масъулиятли ва онгли туризм — ҳар бир турист қайси жойга боришидан қатъи назар, ўзини жавобгар ҳис этиши, "мен меҳмонман" деган онгда ҳаракат қилиши керак. Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, барқарор туризм бу — табиатга ҳам, жамиятга ҳам, иқтисодиётга ҳам эътибор билан ёндашиш демакдир. Бу нафақат мамлакат имижига ижобий таъсир қилади, балки келгуси авлодларга ҳам бой тарих, гўзал табиат ва мустаҳкам жамиятни қолдиришга хизмат қилади. Туристларни жалб қилишда барқарор туризмнинг аҳамияти https://scientific-jl.com/ 2 6 3 43-son_3-to’plam_Aprel -2025 ISSN: 3030-3621 Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi Бугунги кунда туристлар шунчаки дам олиш учун эмас, балки янгилик кўриш, ҳақиқий табиатни ҳис қилиш, тарих билан юзма-юз келиш, маҳаллий халқнинг турмуш тарзи билан танишиш учун ҳам сафар қилади. Шу жиҳатдан қараганда, барқарор туризм туристлар учун нафақат қизиқ, балки қадрли ва эсда қоларли тажриба бўла олади. Туристларни жалб қилишда бу туризм модели муҳим рол ўйнайди. Негаки, замонавий сайёҳ энди кўп нарса кутмоқда — табиатни асраган, маданиятини ҳурмат қилган, инсонларга яхши муносабатда бўлган жойлар турист учун жозибали кўринади. У бундай масканда ўзини нафақат меҳмон, балки бир қисм каби ҳис қилади. Бу эса, унинг яна қайтиб келиш эҳтимолини оширади. Барқарор туризм ҳудудлар учун ҳам жуда катта имконият яратади. Масалан, кичик қишлоқлар, табиий ҳудудлар ёки тарихий жойлар — агар тўғри т

Доказательный фрагмент

«This article explores the concept of sustainable tourism and its role in attracting tourists.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article explores the concept of sustainable tourism and its role in attracting tourists. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
sustainable tourism, tourist attraction, ecotourism, cultural heritage, Калит сўзлар:барқарор туризм, иқтисодий ўсиш, масъулиятли туризм, туризм инфратузилмаси, туристларни жалб қилиш, экотуризм, маданий мерос, маҳаллий жамият, Ўзбекистонда туризм, экологик барқарорлик
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники