К содержанию
РецензированоRU2025

ЁШ АВЛОДНИ МУМТОЗ МУСИҚА ДУРДОНАЛАРИНИ ТИНГЛАШГА ҚИЗИҚТИРИШ ОМИЛЛАРИ.

ҚИЗИҚТИРИШ ОМИЛЛАРИ. · Султонов Абдураҳим · Муҳиддинова Жасмина Шерзодовна. (чолғулари” кафедраси доценти.)

Образовательные инновации и интеграция · 2025

Аннотация

Бугунги кунда санъат оламига кириб келаётган аксар ёш хонандаларнинг асосий мақсади - ҳар қандай йўл билан танилиб олиш бўлиб қолган Вилоятларда, узоқ туман ва қишлоқларда иқтидорли, чиройли овозга эга бўлган истеъдод соҳибларини, қобилиятли ёшларни кўплаб учратиш мумкин.Аммо бундай иқтидорларни пойтахтга келиб ўзларининг овозларини, ижроларини магнит тасмаларига ёздириб, саҳна ёки телевидение орқали ўз санъатларини намойиш этишлари учун юқорида таъкидлаб ўтилганларни ҳал этиш анча мушкул муаммо бўлиб қолмоқда.Менимча бундай қобилиятли, ширали овоз соҳибларини юқори мутасадди ташкилотлар Маданият вазирлиги, “Ўзбекконцерт ИЧБ”, вилоятлар маданият муассасалари раҳбариятлари томонидан қўллаб – қувватлашнинг вақти аллақачон келган. Калит сўзлар: Мумтоз ашула, мақом, қобилият, истеъдод, устоз, шогирд, ҳофиз, саҳна. Турли хил касб эгалари мусиқани турлича қабул қилади, турлича тушунади.Мусиқани қабул қилиш ва тушуниб эшитиш –тингловчининг ёшига ҳам боғлиқ. Инсон 40 ёшдан ошгандан кейин мумтоз ашулаларни кўпроқ ёқтириб тинглайдиган, концертларда, тўйларда мумтоз ашула айтаётган хонандага қўшилиб куйлайдиган бўлиб қолади.Ўз дардини маъноли, мазмунли қўшиқлар эшитиб аритадиган яъни, жисмидаги оғриқлар ва чигалликларни қўшиқ айтиш орқали “ёзадиган” бўлиб қолади. Азалдан инсон ўзи ёқтирган ашулани айтиб ўз кайфиятини кўтарган, завқланган. Демак мусиқадан йироқ бўлган бошқа касб эгаларининг ақли ва фикри ҳам 40 ёшдан кейин янада мукаммаллашиб боради. https://scientific-jl.com/ 1 2 8 43-son_1-to’plam_Aprel -2025 ISSN: 3030-3621 Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi Замон тезлашуви боис кўплаб хорижий мамлакатларда қобилиятли, иқтидорли, соғлом болаларни “дунёга келтириш ва ҳаётга тайёрлаш” масаласи, асосий масала қилиб кун тартибига қўйилган. Бу масала бўйича бизда ҳали бажариладиган ишлар талайгина. Аввало қобилиятли, иқтидорли соғлом болаларни дунёга келтирадиган ота-оналар болалигидан мумтоз мусиқани тинглаб улғайган бўлиши, ундан завқлана олиши, ҳаётини миллий мусиқасиз тасаввур қила олмайдиган бўлиши лозим. Бу дегани, - жонажон Ўзбекистонимизнинг ҳар бир фуқаросининг кўксида миллий меросимизга, қадриятларимизга бўлган муҳаббат, миллий ғурур ҳисси барқ уриб туриши шарт дегани. Инсонга завқ берадиган, уни фикрлашга ундайдиган, ҳайратлантира оладиган, ижодий салоҳиятини оширадиган, мутафаккир шоиримиз Мир Алишер Навоий бобомиз орзу қилган “комил инсон” даражасига кўтарадиган омиллардан бири - бу бизнинг мақомларимиз ва мумтоз ашулаларимиздир. Бизга миллий куй ва ашулаларимизнинг хуш ёқишининг асосий сабаби аждодларимиз яратган ва ижро этган бу асарлар асрлардан асрлар оша, бизга қон томиримизда етиб келган. Менталитетимизга ёт бўлган, ғарб халқларида урф бўлган, замонавий янгича йуналишдаги, тингловчига ҳеч қандай маънавий озуқа бермайдиган, урма-зарбли ва электрон чолғу созларида, фақат баланд товушларда, ёқимсиз ижро этиладиган, эшитганларни жазавага тушурадиган, инсонийлик қиёфасини йўқотадиган даражада салбий таъсир қиладиган “шовқинлар мажмуаси”ни мусиқа деб бўлмайди. Ўтган асрнинг 50-60 йилларига қадар саҳна санъати ижрочилигида овоз кучайтиргич ускуналари бўлмаган. Лекин, шунга қарамай мақом ва мумтоз ашулалар ижрочилари овозларини узоқ-узоқларга етказа олишган. Минглаб тингловчилар, мухлислар хофизларнинг ижро маҳорати ва ёқимли овозларидан тўла-тўкис баҳраманд бўлишган. Томошабинларнинг тинглаш маданияти ҳам ҳофизлар овозининг баралла жаранглашини таъминлаган. Хонанда ёки созанданинг юксак ижро маҳорати билан тараннум этган ашуласи ёки бирон чолғу созида чалган ижроси инсон қалбининг туб-тубигача кириб боради, тингловчини ҳайратлантиради ва уни беихтиёр хаёллар оғушига етаклайди. Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг анъанавий хонандалик бўлимларида овозни йулга қўйиш дарсларида ўқувчиларга овозни созлаш машқлари, нафасни тўғри олиш ва унли ҳарфларни оғизни каттароқ очиб куйлаш лозимлиги ўргатилади. Овоз ёқимли бўлиши учун хонанда томоқни зўриқтирмасдан, майин, қичкирмасдан ва ортиқча товушлардан эхтиёт бўлиб куйлаши керак.Ўқувчига ўзининг овози билан куйлашни ўргатиш лозим. Ўқувчининг бошқа хонандаларнинг овозига ўхшатиб куйлаши, яъни таниқли хонандаларнинг https://scientific-jl.com/ 1 2 9 43-son_1-to’plam_Aprel -2025 ISSN: 3030-3621 Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi овозига тақлид қилиши ўзининг табиий, ёқимли овозини йўқолишига олиб келиши мумкинлигини уқтириш керак.Ўқувчи ва талабаларни осон, енгил, овоз диапозони қисқа қўшиқларни айтишга ўргатиш уни мураккабликдан чўчитиб қўйиши мумкин. Агар мақомларимизни, мумтоз ашулаларимизни тинглаган ўқувчи ва талабалар бу тароналардан зерикса, уларга мерос мусиқамиз тарихи, устоз ҳофизлар ижодий фаолияти ва ҳаёти ҳақида маълумотлар бериш керак. Салобатли, вазмин мақом наволарини эшитадиган, шу наволардан завқлана оладиган ўқувчи ва талабалар - дунёга ҳам, борлиқ ҳаёт ва табиат манзараларига ҳам теран фикрлар билан қарайдиган, жиддий мулоҳаза юритадиган бўлиб улғаяди. Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг анъанавий хонандалик йўналиши ўқитувчилари аввало м

Доказательный фрагмент

«Бугунги кунда санъат оламига кириб келаётган аксар ёш хонандаларнинг асосий мақсади - ҳар қандай йўл билан танилиб олиш бўлиб қолган Вилоятларда, узоқ туман ва қишлоқларда иқтидорли, чиройли овозга эга бўлган истеъдод…»

Образец извлечения

Демо-превью

Бугунги кунда санъат оламига кириб келаётган аксар ёш хонандаларнинг асосий мақсади - ҳар қандай йўл билан танилиб олиш бўлиб қолган Вилоятларда, узоқ туман ва қишлоқларда иқтидорли, чиройли овозга эга бўлган истеъдод… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Мумтоз ашула, мақом, қобилият, истеъдод, устоз, шогирд, ҳофиз, саҳна., Калит сўзлар: Мумтоз ашула
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники